Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 974  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби Республика Вазирлар Махкамасининг 1993 йил 11 августдаги 404-сонли қарорига асосан, собиқ ССРИ ИИВга қарашли Ёнгиндан сақлаш олий техник мухандислиги мактаби Тошкент факултети ҳамда Тошкент ёнғин-техника билим юртлари базасида ташкил этилган.  
Мактаб: 
- Ички ишлар идоралари учун юқори касб маҳоратига эга бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланадиган, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинни ўчириш ва унинг олдини олиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, моддий бойликларни қўриқлаш ҳамда асраш вазифаларини самарали бажаришга қодир бўлган ихтисослаштирилган олий таълим муассасаси; 
- Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг меёрий – ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда Низоми асосида юритади. 
Қуйидагилар Мактабнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- ички ишлар идоралари учун ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, унинг олдини олиш ва бартараф этиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, моддий бойликларни асраш, қўриқлаш борасидаги ва бошқа тадбирларни мустақил равишда ўтказа оладиган юксак малакали мутахассис-офицерларни тайёрлаш;
- тақсил олаётганларни юксак даражадаги ватанпарварлик, Ватанга ва мустақиллик ғояларига садоқатлик руҳида тарбиялаш, уларда раҳбарлик (етакчилик) хислатларини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини бажарувчи жамоани бошқариш, унда соғлом муҳит яратиш кўникмалари ва маҳоратини ҳосил қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги идораларидаги офицерлар таркибининг узлуксиз та'лим тизимида самарали малакасини оширишини таъминлаш;
- илмий-педагогик кадрларнинг касб маҳорати ва илмий-методик салоҳиятини ошириш; ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, унинг олдини олиш, моддий бойликларни асраш ва қўриқлашнинг долзарб муаммоларини ҳал етишга қаратилган самарали илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш; мамлакатдаги ижтимоий хавфсизликка таҳдидларни чуқур таҳлил қилиш асосида ўқув, махсус ва методик адабиётларни сифатли тайёрлаш; ички ишлар идоралари шахсий таркиби, фуқаролар ва аҳолининг ижтимоий тузилмалари ўртасида ёнғин хавфсизлиги ва моддий бойликларни асраш борасидаги илмий-оммабоп билимларни тарғиб этиш;
- Ўқув жараёнига илғор информацион ва педагогик технологияларни, ички ишлар идоралари ходимларини тайёрлашда илғор тажрибаларни жорий этиш, Мактабнинг моддий-техник базасини замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш.  

Манзил - 700017, Тошкент шахри, СҲ.Рашидов кўчаси 23; Сирғали тумани, Дўстлик кўчаси, 5-уй. Сайтга ўтиш.

Бошлиқлар

Мактаб Бошлиғи генерал-майор
АБДУЛЛА ХАМИДУЛЛАЕВИЧ ҚЎЛДОШЕВ
Мактаб бошлиғининг биринчи ўринбосари
полковник

ЎЛМАС ТУРАЕВИЧ МУЗАФАРОВ
Мактаб бошлиғи ўринбосари- Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи
полковник

ҒОФУР БЕКЧАНОВИЧ КУРАМБОЕВ
Мактаб бошлиғи ўринбосари- Моддий-техника таъминоти бўлими бошлиғи
подполковник

ДИЛШОД МИДХАТОВИЧ ТОХТАМУРАТОВ
Мактаб бошлиғининг саф қисми бўйича ўринбосари
подполковник

ЧАРИЯР РЎЗИЕВИЧ ХУЖАНОВ
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби раҳбарияти томонидан 2015 йил давомида фуқароларни қабул қилиш кунлари

 

Т/Р Мактаб раҳбариятининг лавозими ва исми шарифи
Қабул кунлари
Қабул қилиш вақти ва жойи
1
Мактаб бошлиғи генерал-майор

Абдулла Хамидуллаевич Қўлдошев

Сешанба
16.00-18.00
2
Мактаб бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник

Ўлмас Тураевич Музафаров

Чоршанба
16.00-18.00
3
Мактаб бошлиғи ўринбосари — Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи полковник

Ғофур Бекчанович Курамбаев

Пайшанба
16.00-18.00
4
Мактаб бошлиғи ўринбосари — Моддий-техника таъминоти бўлими бошлиғи подполковник

Дилшод Мидхатович Тохтамуратов

Жума
16.00-18.00
5
Мактаб бошлиғининг саф қисми бўйича ўринбосари подполковник

Чарияр Рўзиевич Хўжанов

Шанба
13.30-15.00
Оҳирги ўзгариш: 08.05.2017 17:03