Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 981  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳарбий-техника институти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти (ТОҲТБЙУ) собиқ Совет Иттифоқи Вазирлар Кенгашининг 1990 йил 15 октябр 1730 сонли кўрсатмасига биноан Ички ишлар вазирлиги Олий курслари (шартли белгиси 5375 ҳарбий қисм) базасида ташкил этилиб, Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи ИИВ Ички қўшинлари Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти деб номланган. Тошкент олий ҳарбий техника билим юрти (бундан буён Билим юрти) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 январдаги Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига олиниб, Ички ишлар вазирлиги тизимига кирган.
Билим юрти 1991 йили биринчи навбат курсантларни қабул қилиб, 1995 йили дастлабки  битирувчиларни тайёрлаб чиқарган.
Билим юртининг фаолияти Устав асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент олий ҳарбий техника билим юрти: 

• ИИВ қўшинлари ва идоралари, Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари учун юқори касб маҳоратига ега бўлган мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланадиган, мамлакат хавфсизлиги вазифаларини самарали бажаришга қодир бўлган олий ҳарбий та'лим муассасасидир.
• Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучларининг қўлланиш режаларида ўқув ҳарбий  қўшилмаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг оператив вазият кескинлашганда Тошкент мудофаа маконини ҳимоя қилиш режаси доирасида жамоат тартиби ва хавфсизлигини кучайтириш, бошқа оператив хизмат вазифаларини бажариш учун мўлжалланган заҳираси ҳисобланади.
• Билим юртининг гарнизон хизматидаги айрим вазифалари Ўзбекистон Мудофаа вазирининг буйруқлари билан белгиланади.
• Билим юрти ўзининг жанговар байроғига эга.
 Билим юртининг тузилиши
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент олий ҳарбий техник билим юртининг ташкилий-штат тузилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 июлдаги 356-57 сонли “ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техник билим юртида кадрлар тайёрлашнинг самарадорлигини оширишнинг чоралари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган. Билим юрти ташкилий жиҳатдан бошқарма, асосий ўқув бўлинмалар, кафедралар, таъминот бўлинмаларидан иборат. Унинг таркибига штаб, курсант баталёнлари, малака ошириш факултети, ўқув жараёнини та'минлаш баталёни, 16 кафедра, 10 дан ортиқ бўлим ва хизматлар киради.

Ўқув фаолияти 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти – Ўзбекистон Республикаси ИИВ қўшинлари ва тегишли Ички ишлар идоралари, шунингдек режа-буюртмалар асосида бошқа ҳарбий маҳкамалар ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар учун кадрлар тайёрлайди.
Билим юртини битирувчиларига лейтенант ҳарбий унвони, олий маълумотли мутахассис дипломи ва Б,C тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.
Билим юртида ўқиш муддати хизмат (меҳнат) стажига киради, ўқиш даврида курсантлар ўрнатилган нормалар бўйича бепул ётоқхона, овқатланиш, кийим-кечак, стипендия ва бошқа таъминотлар билан таъминланадилар. ўқиш даврида курсантлар билим юрти худудида жойлашган махсус биноларда яшайдилар.
Билим юртида хозирги вақтда қуйидаги мутахассисликлар бўйича ҳарбий кадрлар тайёрланмоқда:

- Ички ишлар вазирлиги қўшинлари тактик қўмондонлиги (ўқиш муддати – 4 йил);
- Ички ишлар вазирлиги қўшинлари тактик-тарбиявий қўмондонлиги (ўқиш муддати – 4 йил);
- жазони ўташ режимини ташкил этиш (юриспруденция) (ўқиш муддати – 4 йил);
- Ички ишлар вазирлиги корхоналарида техник назорат ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш муҳандислиги (ўқиш муддати- 5 йил);
- Аниқловчи ва қўриқловчи электрон тизимлардан фойдаланиш техник-муҳандислиги (ўқиш муддати – 5 йил).

 

Т/r Лавозими
Ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи
Қабул кунлари
Қабул вақтлари
1
Билим юрти бошлиғи
Полковник Маматов Хусниддин Муфатхонович
(у ёқ вақтда билим юрти бошлиг'ининг биринчи о'ринбосари полковник Икромов Абдувоҳид Рискитиллаевич)
ҳар ҳафтанинг пайшанба куни

10:00-13:00

14:00-16:00
2
Билим юрти бошлиғининг биринчи ўринбосари
Полковник Икромов Абдувоҳид Рискитиллаевич
 (у ёқ вақтда Штаб бошлиг'и подполковник Турғунов Дониёр Даминжанович)
ҳар ҳафтанинг душанба куни

10:00-13:00

14:00-16:00
3
Билим юрти бошлиғининг ўқув ва илмий ишлари бўйича ўринбосари
Полковник Мухамадкулов Шукурилло Нуриллоевич
(у ёқ вақтда Ўқув бўлими бошлиғи подполковник Расулметов Мирзахмат Норметович)
ҳар ҳафтанинг сешанба куни

10:00-13:00

14:00-16:00
4
Билим юрти бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари
Подполковник Жуманазаров Давронбек Рахимбоевич
(у ёқ вақтда Тарбиявий ишлар бўлими бошлиғи подполковник Оринов Давронбек Хайитбаевич)
ҳар ҳафтанинг чоршанба куни

10:00-13:00

14:00-16:00
5
Билим юрти бошлиғининг моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари
Подполковник Давлитов Алберт Юнусович
(у ёқ вақтда Таъминот бўлими бошлиғи подполковник Мухаммаджонов Музаффар Муҳаммадсолиҳович)
ҳар ҳафтанинг шанба куни

10:00-13:00

14:00-16:00
6
Билим юрти бошлиғининг ўринбосари – Қурол-аслаҳа ва техника бо'лими бошлиг'и
Полковник Нишанбаев Саидкарим Абдуҳокимович
(у ёқ вақтда Қурол-аслаҳа ва техника бўлими бошлиғининг ўринбосари маёр Умурзаков Илхом Исломович)
ҳар ҳафтанинг жума куни

10:00-13:00

14:00-16:00
Оҳирги ўзгариш: 08.05.2017 17:00