Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 974  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигига қарашли “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 30 июндаги 271-сонли Қарорига асосан ташкил этилган. Ички ишлар вазирининг 2001 йил 24 апрел кунидаги 101-сонли буйруги билан тасдиқланган Низомга асосан ўз фаолиятини олиб боради. 

ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси фаолиятининг мақсади:

  • Аҳолининг барча тоифалари орасида спорт-соғломлаштириш ишларини ривожлантириш, бунинг учун зарур шароитлар ва имкониятлар яратилшини таъминлаш;
  • Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларининг жисмоний таёргарлигини такомиллаштириш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни мунтазам тарғиб қилиш ва рағбатлантириш;
  • Ахолининг турли тоифаларига мансуб кишиларни, биринчи навбатда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида қатнашишга кенг миқёсида жалб қилиш.

ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплексида жаҳон андозаларига мос қурилган ўн минг нафар мухлисни ўзига сиғдира оладиган стадион мавжуд бўлиб, ушбу масканда Ўзбекситон футбол федерацияси билан ҳамкорликда ҳалқаро миқёсдаги мусобақалар ҳам мунтазам равишда ўтказиб турилади.Шунингдек, ҳозирги кунда ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплексида спорт тугаракларини 20 та малакали спорт мураббийлар кўркам ва шинам 8 та залларда машғулотлар олиб борилмоқда. Комплексда  дзюдо, самбо, миллий кураш, шейпинг, карате, теннис, бокс, кикбоксинг, бадий-гимнастика, гимнастика, сузиш, Таекван-До ИТФ, қўл-жанги, баскетбол, вин-чун каби спорт тугараклари мавжуд.
Ҳалқаро мусобоқаларни ўтказиш учун 760 нафар мухлисни сиғдира оладиган бокс зали, 1000 нафар томошабинга мулжалланган замонавий сув ҳавзаси, халқаро мезонлар даражасида қурилган 5 та ёзги ва 2 та қишки теннис кортлари мавжуд. Ушбу тўгаракларга 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар спорт билан шуғулланиб, ўз саломатликларини мустаҳкамлашлари учун барча шароитлар яратилинган.
2015 йил мобайнида “ЖАР” ССК спортчилари 16 та спорт мусобақларида иштрок этиб, шундан 1-ўрин 35 та, 2-ўрин 13 та ва 3-ўрин 7 та спортчилар халқаро тоифадаги мусобоқаларда фахрли ўринларни эгаллашган.
ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси қошида тиббий-диагностика соғломлаштириш маркази мавжуд бўлиб, марказда юқори малакали мутахасислар: умумий хирург-травматолог, гинеколог, уролог, офталмолог, отоларинголог, терпевт, педиатр, неврапотолог, стомоталогия, жарроҳлик, терапевтик, физиотерапевт, функционал диагностак (ЭКГ), клиник лаборотирия, ултра товушли диагностика каби хизмат турлари бўйича тегишли маслаҳат беришлари, даволашлари мумкин.

ИИВ “ЖАР” ССК билан боғланиш телефон:  231-31-02, фах 249-34-77. електрон манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.; манзил : Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман,  “Чорсу”, Беруний кўчаси, 3.  Ишонч телефон:   249-36-43 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси рахбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали

 

Қабул қилувчининг лавозими

Рахбарият

Қабул кунлари

1

Комплекс бошлиғи

Полковник
Исаходжаев Абдусалом Тешабоевич

Жума
09:00 дан 11:00 гача

2

Комплекс бошлиғининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосар

Подполковник
Игамбердиев Парвиз Илхомович

Душанба
10:00 дан 12:00 гача

3

Комплекс бошлиғининг спорт ишлари бўйича ўринбосари

vakant

Сешанба
09:00 дан 12:00 гача

4

Комплекс бошлиғининг коммунал фойдаланиш хизмати бўйича ўринбосари

Подполковник
Ахмедов Рахматилла Рахмонбердиевич

Чоршанба
09:00 дан 12:00 гача

5

Комплекс бошлиғининг ўринбосари, харбийлашган махсус мактаб интернат директори

Маёр
Саидалимов Ансаб Ахборович

Пайшанба
09:00 дан 12:00 гача

Оҳирги ўзгариш: 24.03.2017 23:13