Сайт харитаси

Бизга кўшил

Сайтдаги сўнги ва оммабоп янгиликлар хақида билмоқчимисиз?

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 1478  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Ички Ишлар Вазирлиги Маданият саройи

ИИВ Маданият саройи Тошкент шаҳридаги энг замонавий маданият муассасаларидан бири. Бу масканда ўқувчи-ёшлар ва катта ёшдагилар учун  маданий-маърифий ёналишдаги тадбирлар, яъни, концертлар, маҳорат дарслари, халқаро миқёсидаги ўқув-семинарлар,  таниқли инсонлар билан учрашувлар, байрам тадбирлари турли шаклларда ташкиллаштирилади ва ўтказилади. Бунинг учун Маданият саройида 475 ўринли концерт зали, 150 ўринли кенг ва нурафшон  конференц-зали ва яхши жиҳозланган ўқув тўгарак хоналари, рақс залари ва барча керакли ашёлар ва мебеллар билан ташкиллаштирилган буфет ишлаб турибди. Маданият саройида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги корхоналар байрам, бошқа турдаги тадбир, маросим ва йиғилишлар ўтказиш имкониятига эга бўладилар.
Маданият саройи Тошкент шаҳрининг марказида қулай жойда жойлашган. Қиш ва ёз мавсумига мўлжаланган алоҳида иситиш ва совитгич кондиционерлари мавжуд.
Маданият саройида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини фойдали ва мазмунли ўтказиши учун тўгараклар, студиялар ва ўқув курслари ишлаб турибди. Тўгарклар, студиялар ва ўқув курслари ўқувчиларнинг қизиқишларига асосланган ҳолда ташкил этилган, уларнинг бўш вақтларини тўлдиради ва билимларини кенгайтиради. Ўқув курслари ва тўгараклар - миллий рақс, балл рақслари, тасвирий санъат, мусиқали-театр студияси, ёш техник, санъацеварлар студияси, инглиз тили курси, мактабга тайёрлаш “Дошколник” тўгараги ёналишида иш олиб бормоқда.
Ушбу  ўқув курслар, тўгарак, студияларда барча ҳохловчилар (ёши чегараланмаган ҳолда) хафтасига 3 маротиба 1,5 соатдан машғулотлар давомида билим олишади , машғулотлар ўтказилиши кунлари ва вақти қатнашувчилар (ёки уларнинг ота-оналари) билан келишилган ҳолда тузилади. Тўгаракни битирувчиларга гувоҳномалар берилади.
-Миллий рақс тўгарагида 3 ёшга тўлган ва ундан катта қизлар рақс санъатининг машҳур намояндалари ҳаёти ва ижодини, куй тинглаш ва унинг моҳиятини тушуниш, миллий ва қардош миллатлар рақс харакатларини ижро этиш малакаларини эгалайдилар.  Тўгарак битирувчилари Маданият саройи концерт дастурларида ва бошқа байрам тадбирларида ўз рақслари билан қатнашадилар. Машғулотлар ўзбек тилида олиб борилади.
-Балл рақслари студиясига 3 ёшдан кичик бўлмаган, рақсни севадиган иқтидорли қизлар ва ўғил болалар қабул қилинади. Бу рақс санъати малакаларини йил давомида мунтазам ўрганиб бориш давомида, қатнашчилар керакли маҳоратларни эгаллаб, келгусида ўтказиладиган кўрик танловларда иштирок етадилар.  Бундай рақс билан шуғилланган ўқувчилар соғлом, қадди-қомати келишган ва ёқимтой бўлиб ривожланадилар. Машғулотларни тажрибали педагоглар (рус тилида) олиб борадилар.
-Тасвирий санъат тўгарагига ўқувчилар 5 ёшдан қабул қилинади. Тўгаракдаги ўқув ишлари расм чизиш ва у орқали ўқувчиларни бадиий дидларини ривожлантириш, уларни санъат оламига, теварак атрофидаги гўзаликларга  қизиқишларини ошириш ва болалар қалбида яхшиликка интилиш ҳиссини тарбиялашга қаратилган. Бундан ташқари мактаб таълимидан кейин рассомлик ёналишида билим олишни режалаштирган ўрта-махсус ёки олий ўқув юртига кирувчи талабалар учун ҳам якка тартибда машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари очиқ табиат қўйнида маҳорат дарслари ўтказилади. Тўгарак битирувчиларига гувоҳномалар берилади.
-Мусиқали-театр студиясига 3 ёшга тўлган ва ундан катта ўғил ва қиз болалар қабул қилинади. Ушбу студия ноанъанавий услубда ишлайди. Бу ерда болалар соғломлаштириш гимнастика машқлардан бошлаб,  атроф муҳитни англаш, пластилин билан ишлаш, хореография машқларини бажариш, қўшиқ куйлаш, рақс тушиш, шеърларни ифодали ўқишни ўрганадилар. 
-Ёш техник тўгарагига 7 ёшдан кичик бўлмаган ўғил болалар қабул қилинади. Тўгаракда болалар техник ижодий  ҳусусиятларини ўстириш, оддий техника моделларини  самолет, автомобил, плайнер, кемалар қоғоз ва картонлардан мустақил ясаш ва ихтирочилик қобилиятларини ривожлантириш бўйича билим оладилар.  Ушбу тўгаракда Халқаро косманавтлар кунига бағишланган кўргазмалар ва ясалган моделларни учириш мусобоқалари, викторина, музейларга саёхатлар ва бошқа қизиқарли ноанъанавий машғулотлар ўтказилади.
-Санъацеварлар клубига 10 ёшдан ўқувчилар қабул қилинади. Клубда қатнашувчилар актёрлик ва бошловчилик касбининг бошланғич малакаларини эгаллайдилар. Улар сценарийлар ёзиш, байрам тадбирларини ташкиллаштириш, кийимлар танлаш ва уларни безатиш, саҳна декорацияларини тайёрлаш каби ишларни яъни байрам тадбирларини тайёрлаш ва уни ўтказиш кўникмаларини эгаллайдилар.
- Инглиз тили курсига  мактаб ёшидаги болалар, коллеж  ва олий ўқув юрти талабалари  қабул қилинади. Ўқув дастурда Реwард- 1 йилдан 2 йилгача,Ҳедwай- 2,5 йил ўқитилади. Машғулотлар гурухда (10-15 ўқувчи) ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.
- «Дошколник» мактабга тайёрлаш гурухига 5 ёшли қиз ва ўғил болалар қабул қилинади. Болаларга расм чизиш, ўқиш, математика, ёзишдан сабоқ берилади. Мактаб таълимига тайёр бўлиш,  жамоада билим олиш кўникмаларига эга  бўладилар. Машғулотлар  хафтасига 3 марта - 1 соат 10 минут давомида олиб борилади.
Математика - физика фани курсига - юқори синф ўқувчилари, лицей ва коллеж талабалари қатнашишлари мумкин. Ушбу тўгаракда математика ва физика фанидан қўшимча билимлар берилади.

Ички Ишлар Вазирлиги Маданият саройи
Манзил: Тошкент шаҳри, А.П.Чехов кўчаси, 5 уй.  Мўлжал шаҳар “Сувсоз” идораси қаршисида. Телефонлар 231-48-34, 256-10-61

 

Оҳирги ўзгариш: 24.03.2017 23:16