Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 961  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Вазирлик тарихи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги хизматлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тизимига киради. Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш ва тартибга солиш юзасидан давлатимиз юқори органларининг кўплаб қонунлари ва қарорлари қабул қилинган. Уларга, 1919 йил 26 июнда Туркистон АССР Ички ишлар халк комиссариатининг «Россия Совет Федерациясининг Туркистон Республикасидаги Совет ишчи —деҳқон милицияси тўғрисидаги Низом», уша йилнинг июль ойида қабул қилинган» Туркистон АССРда, жиноий қидирувни ташкил етиш тўғрисидаги Низом», 1948 йилда қабул қилинган» Милиция постлари ва патрул хизматининг Низоми», 1953 йил 20 июлдаги Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг «Ўзбекистон ССРда жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш ва жамоат тартибини сақлаш чоралари тўғрисида»ги қарори, собиқ СССР Олий Кенгаши Раёсатининг 1962 йил 26 сентябридаги ҳар йили 10 ноябрни "Милиция куни" деб белгилаб, уни байрам қилиш тўғрисидаги Фармони, ички ишлар идораларида дастлабки тергов юритиш ҳуқуқини берган собиқ иттифоқ Олий Кенгаши Раёсатининг 1963 йил 6 апрелидаги» Жамоат тартибини саклаш идораларига дастлабки терговни олиб бориш ҳуқуқини бериш тўғрисида»ги Фармонлари киради.
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига еришгандан сўнг, барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари қатори ички ишлар идоралари фаолиятида ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Бугунги кунгача, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 январдаги 16 —сонли "Ички ишлар идораларида хизмат ўташ тартиби ҳақидаги вақтинчалик Низом" асосида фаолият кўрсатиб келган. Мана шу Вақтинчалик Низомга асосан ички ишлар идоралари оддий ва раҳбар ходимлар таркибининг ички ишлар идораларида хизмат қилиш тартиби белгилаб қўйилган. Ички ишлар идораларининг асосий вазифаларига конституцион тузумни ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш, фуқароларнинг ҳамда корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини, ҳуқуқ ва еркинликларини ҳар хил жиноий тажовузлардан ва бошқа ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва содир етилган жиноятларни қиска фурсатда тўлиқ очилишини таъминлаш, жиноятни содир етиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф етиш, содир етилган жиноятларни тергов қилиш, паспорт тизими фаолиятини таъминлаш (фуқароларга паспорт берилишини, уларни рўйхатдан ўтиш ва чиқишини, визаларини расмийлаштириш), йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, маъмурий жавобгарлик ва жиноий жазоларни бажарилишини таъминлаш, ёнгин хавфсизлигини сақлаш, вояга етмаганлар билан ишлаш, фуқаролар томонидан ўқ отар қуролларни сотиб олиш, сақлаш ва олиб юриш тартибини назорат қилиш ва расмийлаштириш каби кўплаб вазифалар киради.
2001йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" ги Фармони чиқди. Ушбу Фармон Вазирлар Маҳкамасининг шу масалага боғлиқ бир нечта қарорининг қабул қилинишига туртки бўлди. Мазкур Фармон вақарорлар асосида ИИВнинг етакчи хизматларининг деярли ҳаммасида ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтказилган ислоҳотлар натижасида Вазирлик Тергов, Жамоат тартибини сақлаш, йў ҳаракати хавфсизлиги, Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳамда Ёнғин хавфсизлиги бошқармаларига Бош бошқарма мақоми берилди, уларнинг ваколатлари ва вазифалари кенгайтирилиб, жойлардаги бўлимлари бошқармаларга айлантирилди. Ички ишлар идораларидаги ислоҳатлар бугунги кунда ҳам изчиллик билан давом еттирилмокда. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимига Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси, Тергов бош бошқармаси, Пост—патрул хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси, Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги бош бошқармаси, Ёнгин Хавфсизлиги бош бошқармаси, Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси, Республика "Қўриқлаш" бирлашмаси ва кўплаб бошқармалар, хизматлар киради.

Оҳирги ўзгариш: 24.03.2017 18:24