Сайт харитаси

Бизга кўшил

Сайтдаги сўнги ва оммабоп янгиликлар хақида билмоқчимисиз?

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 1270  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Қоидабузарлар «ПОЙГА»СИ

Бу галги «рейтинг»да пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган «Gold Air Travel» масъулияти чекланган жамиятига қарашли  «Малибу»  русумли,  давлат  рақам  белгиси  01  216 WDА бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси «FОЛИБ» деб топилди. У ўз бошқарувидаги автомашинада кўп эмас, оз эмас – жами 17 МАРОТАБА йўл ҳаракати қоидаларини бузишга «жазм»  этди.  Ушбу  қоидабузарликларнинг  16 таси  белгиланган  ҳаракатланиш  тезлиги  талабларига  бўйсунмаслик, 1 таси светофорнинг тақиқловчи ишорасида маракатланиш ҳолатларидир. Табиийки, қоидабузарликлар учун жарималар миқдори ҳам «салмоқли» бўлди – 8 миллион 87 минг 850 сўм!

«ИККИНЧИ ЎРИН»ни Юнусобод туманидаги  «Bilol  Myagkaya krovlya»  корхонасига тегишли «Ласетти» русумли (давлат рақам белгиси  01  305  YDА) автомашина  ҳайдовчиси  «эгаллади».  У қоидабузарликлари туфайли 13 марта кузатув  камераларига «тушган».  Жумладан, манзилга жудаям ошиққан,  шекилли, 11  МАРТА  тезликни белгиланган меъёрдан оширган,  2  МАРТАсида  светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунишни  «хоҳламаган».  Умумий  жарима  миқдори  эса  2 миллион 845 минг 725 сўмни ташкил этган.

Тошкент  шаҳар  ҳокимлигининг  Маъмурий  бинолардан  фойдаланиш дирекциясига тегишли «Эпика» русумли автоулов майдовчисига ҳам совринли ўрин «насиб» этди. Ҳайдовчи давлат рақам белгиси 01 206 TВА бўлган мазкур  транспорт  воситасини  бошқараётиб,  «бор-йўғи» 12 МАРОТАБА йўл ҳаракати қоидаларини бузди ва шубҳасиз видеокамералар «нигоҳи»дан четда қолмади. Айтганча, «Эпика» ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишорасини хуш кўрмайдиёв. Акс ҳолда, чорраҳаларда 7 МАРТА «қизил»да ўтмасди.

УЧИНЧИ ЎРИН «соҳиби» энди қайд этилган қоидабузарликлар учун 2 миллион 845 минг 725 сўм миқдорида жарима тўлайди. Олмазор  туманидаги  «Orange taxi»  масъулияти  чекланган  жамиятига  қарашли  «Нексия»  русумли (давлат  рақам  белгиси  01  270  TТС) автомобиль  ҳайдовчиси  «рейтинг»нинг  КЕЙИНГИ  ЎРНИНИ  «банд» этди. Негаки, «кўрсаткичлари» ёмон эмас  –  у  кузатув  камералари  ишга тушганидан буён 11 МАРТА қоидабузарликларни  содир  этган.  Бундай «натижа»га  эришиш  осон  бўлмаса керак, нима дедингиз...
Дарвоқе,  юқоридаги  қоидабузарликлар  учун  жарималар  миқдори  – 2 миллион 96 минг 850 сўм.

Ва, ниҳоят, сўнгги – БЕШИНЧИ ЎРИН  «соҳиби»  билан  танишинг. Сергели туманида жойлашган масъулияти  чекланган  жамият  шаклидаги  «Global  Building  Machinery» корхонасининг  «Малибу»  русумли  (давлат рақам  белгиси  01  077  VDА)  автомашинаси ҳайдовчиси 9 МАРТА кузатув камераларига «суратга тушиш» билан ана шундай шарафга «муяссар»  бўлди.  У  шундан  8  МАРТАсида белгиланган  тезлик  талабларига  амал  қилмаган. Бир ҳолатда эса светофорнинг қизил чироғини «кўрмай қолган». Унга 2 миллион 695 минг 950 сўмлик жарима солинган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, мана, қоидабузарлар «пойга»си иштирокчилари, улар томонидан содир этилган қоидабузарлик ҳолатлари билан танишдингиз. Бундан хулоса чиқаришни ихтиёрингизда қолдирамиз. Ишонамизки, сизнинг хулосангиз оқилона, сабоғингиз тўғри бўлади. 

Акмал ЮНУСОВ,
капитан.
Камол ОЛЛОЁРОВ,
журналист.

Тезкор xабарлар
Оҳирги ўзгариш: 18.05.2017 12:20