Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 927  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар тўғрисида:

Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Г.Азаматовнинг уйида газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинмаслиги натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 30 кв.метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда ёнғин қўшнисининг уйига ўтишидан 25 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи фуқаро А.Билоловнинг уйида пахта ёғини қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдириши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан ошхона ва гаражнинг 15 кв.метр майдонда том қисми ҳамда гаражда турган автомобил ёниб зарарланган.
Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи фуқаро Т.Алимовнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 25 кв.метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи фуқаро П.Имомовнинг молхонасида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонанинг 30 кв.метр майдонда том қисми ва томига ғамлаб қўйилган хашаги ҳамда қўшни уйлар молхоналарининг 70 кв.метр майдонда том қисмлари ва томларига ғамлаб қўйилган хашаклари ёниб зарарланган.

ЎзР ИИВ ЁХББ

Тезкор xабарлар
Оҳирги ўзгариш: 15.05.2017 20:05