Сайт харитаси

Бизга кўшил

Сайтдаги сўнги ва оммабоп янгиликлар хақида билмоқчимисиз?

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 1476  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Тезкор xабарлар

Ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида яшовчи фуқаро П.Билоловнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 160 кв.метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёнган.

Қўй ўғриси қўлга тушди

Бухоро туманида номаълум шахс “Работиқалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1964 йилда туғилган Г.Энинг уйи олдидаги қўйхонасидан умумий қиймати 4.500.000 сўм бўлган 14 бош қўйларини ўғирлаб кетган.

Фарғоналик аёл ўз турмуш ўртоғининг қотили

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган З.Қ  уйида оилавий жанжал оқибатида маст холдаги бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1964 йилда туғилган Б.Хни очиқ айвондан итариб юборган. Бу ҳам етмагандай пастга йиқилган вақтида унинг бошига ёғоч билан уриб жароҳат етказган.

ФОҲИШАХОНА ФОШ ЭТИЛДИ

Шу йилнинг 20 июнь куни Олмалиқ шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида, ушбу шаҳардаги хонадонларнинг бирида Н.Х. ўз уйда фохишахона ташкил қилиб, Г.Т. ва Ш.Ж.ларга 40 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.

УЗОҚҚА БОРА ОЛМАДИ

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи ёш йигит эндигина 22 ёшга кирган М.У ўзганинг автотранспортини олиб қочишга қўл уради. У 1990 йилда туғилган хусусий тадбиркор А.С бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинани ҳайдаб қочган.

ИККИ АЁЛ БЕГОНА УЙГА ЎҒИРЛИККА ТУШДИ

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида номаълум шахс асли қашқадарёлик бўлган, ҳозирда вақтинча Чилонзор туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Б.Мнинг уйига эшик қулфини калит танлаш йўли орқали очиб кириб, у ердан умумий қиймати 17.000.000 сўмлик 7 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари ва шу хонадонда меҳмонда бўлган Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1988 йилда туғилган М.Лга тегишли ичида 2.000.000 сўм пули ва 11.000 АҚШ доллари бўлган сумкасини ўғирлаб кетган. 

Республика ҳудудида фош этилган транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятлар ҳақида маълумот

2017 йил 13 июнь куни соат 17-55 ларда, Тошкент вилояти, Паркент тумани Қорақалпоқ Қ.Ф.Й.да яшовчи, 1972 йилда туғилган Ю.Т., Юқоричирчиқ тумани Жамбул Қ.Ф.Й. Зебузар кўчаси 5-уй олдида қаровсиз қолдирилган, шу манзилда яшовчи, 1993 йилда туғилган А.Ш.га бириктирилган “Авто инвест сервис гроуп” МЧЖга тегишли “СПАРК” русумли автомобилини олиб қочган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида автомобиль Юқорчирчиқ тумани, Жумабозор Қ.Ф.Й. ҳудудидан техник шикастланган ҳолда топилган.

Ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар:

Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган, таъмирда бўлган «Дилфуза» номли тўйхона ошхонасида ёнғин содир бўлиб, тўйхонанинг 100 кв. метр майдонда ҳамда тўйхона ёнида жойлашган ҚВП биносининг 50 кв.м. майдонда том қисмлари ёниб зарарланган.

ОДАМ САВДОСИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбир давомида Тошкент шаҳар Сирғали туманида жойлашган И.А.Каримов номидаги халқаро аэропортида Бекобод шаҳрида вақтинча яшовчи, 1984 йилда туғилган Холида Аҳророва (исмлари ўзгартирилган), танишлари Бекобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган Манзура Орипова ва 1998 йилда туғилган Хулкарой Нодироваларни Малайзия давлатининг Куала-Лумпур шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида ўзининг жиноий шериги «Цем» исмли таниши билан бирга улардан фоҳишаликда фойдаланиш мақсадида «Тошкент-Куала-Лумпур» йўналиши орқали Малайзия давлатига олиб чиқиб кетаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган.

БОСҚИНЧИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Бекобод туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1998 йилда туғилган Барно Олтибоева (исмлари ўзгартирилган) Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги дала майлонига молини ўтлатиш учун олиб чиқганида Бекобод тумани Зафар қўрғонида яшовчи вақтинча ишсиз, 1982 йилда туғилган Маҳмуд Содиқов унинг ёнига келиб, “соат неччи бўлди” деб сўраб, ҳеч бир сабабсиз қулоқларидаги нархи тахминан 1.000.000 сўм бўлган 1 жуфт тилла сирғаларини куч ишлатиб ечиб олиб, ўзини эса туртиб ариққа йиқитиб юборган ва воқеа жойидан яширинган.

ҚИЗИҚҚОНЛИК ОҚИБАТИ

Оиладаги азалий қадриятлар ёшларни меҳр-муҳаббатли, оқибатли инсон бўлиб етишишига заминдир. Оила тинчлиги - маҳалла хотиржамлиги, маҳалла тинчлиги -  юрт ободлигидир.

Йўл-транспорт ҳодисалари бўйича

2017 йил 25 май куни соат 12-30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Аэроплан кўчасида, номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан пиёда Олмазор туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган К.Л.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда К.Л.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Йул-транспорт ҳодисаси

2017 йил 15 июнь куни соат 19-30 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, КҲАЙ кўчасида жойлашган “Гранд Нур” меҳмонхонаси қаршисида, ҳайдовчи Олмазор туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Н.А. “МАТИЗ” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, пиёда Олмазор туманида яшаган, 2013 йилда туғилган Қ.Ф.ни уриб юборган.

СОҲТА ПУЛЛАР БИЛАН ЧУВ ТУШУРМОҚЧИ БЎЛДИ

Қўқонлик 1991 йилда туғилган Т.А “Туркистон” кўчасида жойлашган ўз уйи олдида турли буюмларни сотиб олиш билан шуғулланувчи номаълум олиб-сотарга 5 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини 4 000 000 сўмга сотади.

ФИРИБГАРНИНГ НАҒМАСИ ЎТМАДИ

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган С.С ўзига тегишли хонадонни  шу туманда истиқомат қилувчи 1977 йилда туғилган  А.Ага 30.000 АҚШ долларига сотиб, алдов йўли билан ишончига кириб, пулларни олдиндан олиб, кейинчалик берган ваъдасидан тонган. Уйни А.Анинг номига расмийлаштирмасдан пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

ЎҒРИ ЎЗ ТУРМУШ ЎРТОҒИ ЭКАН

Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган У.К нинг уйига номаълум шахс девор ошиш йўли билан кириб, ётоқхонасидаги сейф ичидан 11.700.000 сўм пулини ўғирлаб кетган.

ОТ ЎҒРИСИ ФОШ ЭТИЛДИ

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи, ишламайдиган, 1986 йилда туғилган Э.Мга тегишли 2 бош отларни шу маҳалла ҳудудида жойлашган “Шер Азиз Муҳаммад” фермер хўжалиги дала майдонидан номаълум шахс ўғирлаб кетган.

Ўғри тезкорликда ушланди

Бухоро шаҳар Шоахсий кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ш.Юнинг уйига номаълум шахс калит танлаш йўли билан кириб, у ердан 2.200.000 сўм пули ва 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

“Захри қотил” ташувчиси ушланди

Республикамиз ҳудудида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2017” тадбирлари давомида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланаётган фуқароларнинг фаолиятига чек қўйилмоқда. 

ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРГАН АЁЛ

Баъзи пайтларда аёллар томонидан фирибгарлик, ўғирлик жиноятларини содир этилаётган ҳолатларни эшитганимизда ҳайрон бўлиб қоламиз.