Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 918  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Қонунларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти

Қонунлар ҳаётда нима учун керак? Нега қонунларни  билишимиз лозим? Келинг, оддий ҳаёт фалсафасидан келиб чиқиб мулоҳаза юритайлик. Физика қонунларини билмасдан ва қурувчи бўлмасдан уй тугул, ҳатто девор ҳам қуриб бўлмайди, акс ҳолда «Улфатлар» комедиясидагидек қуриб бўлмасдан қулаб тушади. Йўл ҳаракати қоидаларини билмасдан транспорт воситасини бошқара олмайсиз. Бунинг оқибати қандай тугашини ўзингиз яхши биласиз.
Худди шунга ўхшаб, қонунларни билмаган  инсон  бугунги  кунда  ўз  ҳуқуқ  ва мажбуриятларини  билмайди.  У  ҳаётда бирор  қийин  амволга  тушиб  қолганда, вазиятдан  қандай  чиқиб  кетишни,  муаммони  қандай  ҳал  этишни  билмасдан, ҳимоясиз  бўлиб  қолиши  мумкин.  Ўз ҳуқуқларини  яхши  билмаган  одамнинг зиммасига хизмат вазифасига кирмайдиган ишларни юклашлари, унга тегишли бўлган имтиёзлардан маҳрум қилишлари, унинг қонуний талабларини инкор этишлари мумкин. Бундай инсон ўз мақсадига қандай  эришиш,  ҳуқуқларини  қонун доирасида  қай  даражада  ҳимоя  қилиш имкониятлари  борлигини  билмасдан, камситишларга чидаб, ҳуқуқини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортиш имконияти мавжудлигидан бехабар юраверади.
Бугунги  фан  ва  техника  тараққиёти даврида  қонунларни  ўрганишнинг  бир қатор  йўллари  мавжуд.  Биринчидан, оммавий ахборот воситалари ёки интернетнинг  тегишли  сайтлари  инсонга  беминнат ёрдамчига айланади. Иккинчидан, ҳуқуқий  муаммо  вужудга  келганда  уни ечиш учун адвокат ёллашингиз мумкин. Фақат  бундай  ҳолда  унга  хизмат  ҳақи тўлашингизга  тўғри  келади.  Аммо  ҳар доим ҳам ҳимоячи ёллашга имкониятингиз бўлавермайди. Шу боис, авваламбор, қонунларни яхши билсангиз, қолаверса, қонун талабларига риоя этсангиз, жавобгарликка сабаб бўладиган қилмиш содир этмайсиз. Демак, ҳимоячи ёллашингизга можат қолмайди.
Биз ҳуқуқий демократик давлатда яшаяпмиз. Шундай экан, ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимиз қонунлар билан тартибга солинади. Масалан, бирор юмуш билан кўчага чиқдик. Демак, биз пиёдамиз. Мабодо, машина бошқараётган бўлсак, демак, майдовчимиз. Ҳар икки ҳолатда ҳам йўл ҳаракати иштирокчисимиз. Шунинг учун йўл ҳаракати қоидаларини нафақат билишимиз, балки уларга қатъий риоя қилишимиз керак.
Бирор корхона ёки ташкилотда ишласак,  демак,  ходиммиз.  Бундай  ҳолда меҳнат  қонунчилигидан  ташқари  ишхонамизнинг ички тартиб-қоидаларини ҳам яхши билишимиз даркор. Айниқса, хизмат вазифаларимизни яхши билиб, талаб даражасида бажаришимиз зарур. Дўконда ёки бозорда бехосдан сифатсиз товар харид қилсак, истеъмолчилар ҳуқуқларини билсак, кўрган зараримизнинг қопланишига эришамиз.
Узоққа бориб ўтирмайлик, ҳар биримиз қайсидир оилада яшаймиз. Демакки, оила  аъзосимиз.  Ўзбекистон  Республикасининг Оила кодексида эр-хотиннинг, ота-онанинг,  фарзандларнинг  ҳуқуқ  ва мажбуриятлари  аниқ  баён  этилган.  Шу ўринда миллий қонунчилигимизда болалар ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилганини қайд этиб ўтиш  лозим.  Ўзбекистон  Республикасининг  Конституцияси,  «Бола  ҳуқуқларининг  кафолатлари  тўғрисида»ги,  «Вояга етмаганлар  ўртасида  назоратсизлик  ва ҳуқуқбузарликларнинг  профилактикаси тўғрисида»ги қонунлари бунинг тасдиғидир.
Қонунларни  билсак,  ўзимизнинг ҳар  томонлама  ҳимояланганлигимизга ишончимиз  ортади.  Бундан  ташқари, ҳаммага  фойдаси  тегадиган  иш  билан шуғулланишга, яхши ўқишга интиламиз. Турмушимиз фаровон бўлиши учун ҳалол меҳнат қилишимиз лозимлигини англаб етамиз.  Ҳар  хил  низоли  вазиятларни қонун  доирасида  тинч  йўл  билан  ҳал этишга ҳаракат қиламиз.
Фуқаролик ҳуқуқи соҳасидаги қонунчилик  бизга  қандай  қилиб  мулкка  эгалик  қилиш,  мерос  қабул  қилиб  олиш ёки  қолдириш,  савдо-сотиқ,  ижара, қурилиш  каби  шартномаларни  тўғри тузишни ўргатади. Меҳнат қонунчилиги эса меҳнат шартномалари тузилишини, кунлик,  ҳафталик  иш  кунимиз  неча соатдан иборат эканлигини, дам олиш, байрам  кунлари  ва  таътил  вақтлари, ойлик  иш  ҳақимиз  тўғрисида  тегишли билимга эга бўлишимизни, иш берувчи билан юзага келиши мумкин бўлган низоларни ижобий мал этилишини таъминлайди. Маъмурий қонунчиликни билиш бизни кўча-кўйда жамоат тартибига риоя этишга,  атроф-муҳитни асраб-авайлашга ундайди. Жиноят қонунчилиги ўғри, фирибгар, босқинчи, террорчи, порахўр кимсаларнинг жиноий қилмишидан ҳимоя қилади.
Яна шуни эслатиб ўтиш жоизки, қонунларни билмаслик ҳеч кимни жавобгарликдан озод қилмайди. Қонун доирасидан четга чиқиш ҳар биримиз учун кўнгилсиз бўлган «санкция» номли оқибатни келтириб чиқаради. Бу оқибат эса моддий, маънавий, интизомий, фуқаровий, маъмурий ва жиноий жазо кўринишида бўлиши мумкин.
Бир донишманд «Энг  яхши  эркинлик – бу қонунларга қарам бўлиш»,  деган  экан.
Назаримизда,  бу  айни ҳақиқат.  Чунки  қонун устуворлиги мамлакатда тинчлик-барқарорлик, эркинлик  ва  демократик  тамойиллар  ҳукм суришининг  кафолатидир.  Келинг,  бир  зум жамиятда  ҳеч  қандай қонун-қоида  йўқ  деб  тасаввур  қилайлик. Унда  нималар  юз  беради?
Ҳамма  ёқда  бошбошдоқлик  бошланади. Жиноятчилик авж олади. Ўзини зўравон  деб ҳисоблаганлар  бошқаларнинг мол-мулкини тортиб олади, ор-номусига тажовуз қилади. Гиёҳфурушлар бемалол  заҳри қотил  савдоси  билан шуғулланади. Йўлларда транспорт воситаларини  ким  қандай  хоҳласа  шундай бошқаради.  Бунинг  исботини  бугунги кунда айрим нотинч давлатларда кўриб турибмиз.
Нима сабабдан ҳар қандай давлат ўзининг фуқаролари қонунларга амал қилиб яшашини  истайди?  Бу  саволга,  келинг, бир оила мисолида жавоб излаб кўрайлик.
Агар  оила  аъзолари  ўзаро  аҳил  бўлса, бир-бирини  тушунса,  ҳурмат  қилса,  ўз мажбуриятларини сидқидилдан бажарса, бундай  оилада  тинчлик-осойишталик ҳукм  суради,  барака  бўлади.  Батартиб оилада болалар тўғри тарбия кўриб, комил инсон бўлиб вояга етади. Уларнинг давлатга ва жамиятга кўпроқ фойдаси тегади. Давлатда  ҳам  худди  шундай.  Қонун устувор  бўлган  мамлакатда  ўсиш,  ривожланиш  бўлади.  Бундай  юртда  тинчлик-осойишталик ҳукм суради. Фуқаролар қонунларга  мурмат  билан  қарасалар,  ўз ҳақ-ҳуқуқларидан  фойдаланиш  баробарида мажбуриятларини ҳам сидқидилдан бажарадилар.  Бундай  давлатда  инсон ҳуқуқлари  ва  эркинликлари  бузилмайди, аксинча, ишончли ҳимоя қилинади.
Шунинг  учун  ҳам  қонунларга  бўлган ҳурматни болаларга оиладан, керак бўлса, боғча  ёшидан  сингдириб  бориш  керак. Мактаб, лицей, коллеж ва олий таълим муассасалари ўқув дастурларида ҳуқуқий фанларга кўпроқ вақт ажратилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Албатта, ҳеч ким биздан барча қонунларни ёддан билишимизни талаб қилмайди. Бунинг иложи ҳам йўқ, аммо қонунларнинг қанчалик ҳаётимизда муҳим ўрин тутишини ҳар  биримиз  тушунишимиз шарт. Эмтимол, кимдир барча учун бир хил талаб қўядиган қонунларга итоат этиб яшашнимас,  ўзи  хомлагандек  яшашни истар,  лекин  қонунлар  ҳамма  учун  бир хил ёзилади. Яъни, қонун олдида барча тенгдир. Ҳамма учун тенг бўлган қонунлар ҳукмрон бўлган жамиятда яшаш мазмунли, чунки бундай жамиятда тартиб-интизом, ўзаро ҳурмат, тинчлик-осойишталик ҳукм суради. Бундай тартибга фақат биз қонунларга,  жамиятда  қабул  қилинган одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этсаккина эришамиз.
Инсон ҳеч қачон чексиз ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлмайди. Чунки биз ёнимиздаги бошқа инсонлар ҳам муайян ҳуқуқларга эга эканлигини унутмаслигимиз ва унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишимиз керак. Бу ҳолат, эҳтимол, бизнинг ҳуқуқларимизни бироз чеклар,  аммо камситмайди. Агарда ҳар бир инсон жамиятда мавжуд қонунлар доирасида ҳаракат қилса, бундан у зарар кўрмайди, аксинча, фақат фойда кўради.
Қадимги Римда «Қаерда қонун ҳукмрон бўлса, ўша ерда ҳимоя бор» деган ибора бўлган.  Шунинг  учун  ҳам ҳар  биримиз қонунларни билсак, ўзимизнинг ҳуқуқларимизни ҳам, мажбуриятларимизни ҳам яхши  биламиз,  ўзимизни  эркин  ҳис этамиз,  келажагимизга  ишонч  билан қараймиз.
Дунёдаги кўплаб давлатларнинг суд бинолари олдида кўзи боғланган, бир қўлида қилич, иккинчисида эса тарози ушлаган аёл  –  Фемида  ҳайкалини  кўрамиз.  Бу одил  судлов  рамзи  бўлиб,  аёлнинг  кўзи боғланганлиги  инсон  жамиятда  қандай мавқега эга бўлмасин, барчанинг қонун олдида тенглигини англатади. Қилич ҳар бир ғайриқонуний қилмиш учун жавобгарлик  ва  жазонинг  муқаррарлигини, тарози адолатни билдиради.

Ғайбулла АЛИМОВ,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Юристлар малакасини ошириш
маркази кафедра мудири, доцент.

Маърузалар Қонунчилик тарғиботи
Оҳирги ўзгариш: 18.05.2017 12:00