Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 1001  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Кўпинча бериладиган саволлар

Агарда ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи хужжат бўлмаса, ички ишлар идораси ходимлари, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 288-моддасига асосан, сизни шахсингизни аниқлаш мақсадида уч соатгача ушлаб туриш ҳуқуқига эга.

подполковник Филиппова Елена Викторовна

Агар сиз йулда бошқа бир автотранспорт ҳайдовчиси томонидан йул ҳаракати қоидаларини бузилишини кўрсангиз, шу худуддаги ДЙҲХХ идораларига ёки ишонч телефони орқали ЙҲХБга бу ҳақида хабар беришингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 45-моддасига асосан АЙБЛАНУВЧИ-ушбу Кодексда белгиланган тартибда айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши ҳақида қарор чиқарилган шахсдир. 
Агарда Сиз жиноят содир этишда айблансангиз: 
-ўзингиз нимада айбланаётганлигингизни билишингиз; 
-қамоққа олинганлигингиз ва турган жойингиз тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошингизга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; 
- ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекс 230-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган холлар бундан мустасно; 
-ўзингизга қўйилган айблов юзасидан ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларингиздан жиноят ишига доир далиллар сифатида Сизнинг ўзингизга қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; 
-ўз она тилингиздан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; 
-ўзингизни ҳимояланиш ҳуқуқингиздан шахсан ўзингиз амалга ошириш;
-илтимоснома бериш ва рад қилиш; 
-далиллар тақдим этиш; 
-суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; 
- дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олишингиз, материаллар ва хужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; 
- жиноят ишининг терговчи ёки прокурор томонидан тугатилганлигига қарши эътироз билдиришингиз ҳамда суд мухокамаси ўтказилишини талаб қилиш; 
- ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанциясисудининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва назорат инстанциялари судининг мажлисларида иштирок этиш; 
-суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; 
- суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларингизни билдириш; 
- иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадирсиз.

Агарда Сиз ўзинингиз яшаб турган маҳалладаги милиция таянч пункти профилактика инспектори фаолиятидан норози бўлсангиз, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан, яшаб турган маъмурий ҳудуд ички ишлар идораси раҳбарига, мурожаат қилинг, агарда мурожаатингизга ушбу идора раҳбари томонидан қониқарли жавоб олаолмасангиз, ундан юқори турувчи шахар ёки вилоят ИИБ раҳбариятига, агарда юқори турувчи идора раҳбарлари томонидан ҳам сизга қониқарли жавоб бермаса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш Бош бошқармасига ёки вазирлик раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

капитан Султонов Бахриддин Муродович

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 47-моддасига асосан ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ - бу жиноят содир этгани тўғрисида маълумотлар бор бўлсада, бу маълумотлар уни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун етарли бўлмаган шахсдир. 
Агар суриштирувчи, терговчи ёки прокурор Сизни жиноят содир этишда гумон килишса, дарҳол шу иш бўйича тегишли қарор чикариши лозим. Бу қарорни Сизга қўл қўйишингиз орқали эълон этади ва гумон қилинувчи ҳуқуқларини тушунтиради. Бунинг натижасида Сиз: 
-ўзингизни нимада гумон қилинаётганлигингизни билиш; 
-ушлаб турилганлигингиз ва турган жойингиз тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошингизга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; 
-ушланганлигингиз ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилганлигингиз тўғрисидаги қарор Сизга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу кодекснинг 230-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; 
-ушланганингиздан кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилишини талаб қилиш;
-Сизга нисбатан қўйилган гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари тўғрисида кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувингиздан жиноят ишига доир далиллар сифатида Сизни ўзингизга қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; 
-ўз она тилингиздан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; 
-ўзингизни ҳимояланиш ҳуқуқингиздан шахсан ўзингиз амалга ошириш;
-илтимоснома бериш ва рад қилиш;
-далиллар тақдим этиш; 
- суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; 
-ярашув тўғрисидаги, амнистия акти қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш; 
-суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эгасиз.
Гумон қилинувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас.

Жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал Кодексининг 221-моддасида назарда тутилган қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганида ушлаб турилиши мумкин: 
1.шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушса; 
2.жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатсалар; 
3.унинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса; 
4.шахснинг жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса. 
Ички ишлар орган ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослардан биттаси мавжудлигини бевосита кўриб ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа, Сизга у жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланганлигизни билдиришлари ва Сиздан яқин орадаги милиция муассасасига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришни талаб қилиши шарт. 
Шу билан бирга, ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс Сизга адвокатга ёки яқин қариндошингизга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлишингиз, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларингизни тушунтириши, шунингдек берган кўрсатувларингиз жиноят ишига доир далиллар сифатида Сизнинг ўзингизга қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдирилиши шарт. Бунда ушлаётган шахсдан ўзини таништириши ва Сизнинг талабингизга кўра шахсини тасдиқловчи хужжатни кўрсатиши шарт. 
ЁДИНГИЗДА ТУТИНГ ! Ҳимоячининг ишда иштирок этишига жиноят процессининг ҳар қандай босқичида шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб рухсат этилади. 
Ушланиб милиция ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга етказилганингиздан сўнг, Сизни ушлаб туриш муддати етмиш икки соатдан ошмаслиги керак.

ИИВ ТББ Матбуот котиби

Ушбу ҳолатда қўшнингиз томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 192-моддасида кўрсатилган “Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш” ҳуқуқбузарлиги содир этилган. “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”га Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ўзингиз яшаб турган ҳудудга хизмат кўрсатувчи милиция таянч пункти профилактика инспекторига, агарда ушбу таянч пункти тунги хизматда бўлмаса ўзингиз яшаб турган Ички ишлар идорасига оғзаки ёки бўлмаса ёзма равишда мурожаат қилсангиз улар томонидан тегишли чоралар кўрилади.

подполковник Филиппова Елена Викторовна

 

 

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 65-моддасига асосан жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор ҳолатни билиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс ГУВОҲ сифатида кўрсатув бериш учун чақирилиши мумкин.
Агар Сизни гувоҳ сифатида кўрсатув бериш учун чақиришса Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз: 
-адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш; 
-тергов ҳаракатларида адвокат билан бирга иштирок этиш; 
-сўроқ юритилаётган тилни билмасангиз, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; 
-сизнинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад қилиш; 
- кўрсатувларингизни ўз қўлингиз билан ёзиб бериш; 
-ўзингизга қарши кўрсатув бермаслик; 
-сўроқ баённомаси билан танишиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; 
-кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва хужжатлардан фойдаланиш; 
- ўз манфаатларингизни ҳимоя қилиш учун суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эгадирсиз. 
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари гумон қилинувчига, айбланувчига таалуқли ҳолатлар ҳақида гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат ўзларининг розиликлари билан сўроқ қилинишлари мумкин. 
Адвокат гувоҳнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи шахс ҳисобланади.Суроққа адвокат билан келган гувоҳ ёки айбланувчи адвокат иштирокида сўроқ қилиниш ҳуқуқига эга; 
ЁДИНГИЗДА ТУТИНГ! Ҳуқуқни муҳофаза этувчи органининг бирон-бир ходими Сизни ҳақоратлаш, шаънингизга доғ тушириш, қадр-қимматингизни камситиш ёки жисмоний таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас, агар бу жисмоний таъсир ўтказиш Сизнинг қаршилик кўрсатган ҳаракатларингизга қарши ишлатилмаган бўлса.

Вақтинча қайд этиш, шахсининг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади. 
Вақтинча қайд эттириш учун Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 
-турар-жойни сотиб олиш ҳақида шартнома ёки тегишли органлар томонидан берилган ордер, 3-шакл бўйича ариза, 
-Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти 
-туғилганлик тўғрисида гувохнома – 16 ёшга тўлмаган, ота-оналаридан (васийлар ва хомийлардан) алоҳода яшовчи шахслар учун; 
-давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция. 
Доимий ёки вақтинчалик рўйҳатдан ўтмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, 2002 йил 13 декабрда тасдиқланган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2003 йил 7 феврал кундаги 43-сонли буйруғига асосан профилактика инспекторлари ўзларининг ваколатлари доирасидаги ҳал этиладиган ариза ва шикоятларини келган кундан бошлаб бир ойгача бўлган муддатда, қўшимча ўрганиш ва текшириш талаб этмайдиган ариза ва шикоятларни эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқади.Ариза ва шикоятни ҳал этиш учун махсус текширув ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда ички ишлар идораси раҳбари ёки унинг ўринбосарлари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин. Бу ҳақида ариза ёки шикоят қилган шахсга хабар қилинади.

подполковник Филиппова Елена Викторовна

Фуқаролар фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йилини ўзгартириш ёки ёзувлардаги чалкашликларни аниқлик киритиш мақсадида паспортни алмаштириш учун шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Йул ҳаракати хавфсизлиги ходими иш фаолиятидан норози бўлган холларингизда унинг бевосита рахбарига ёки ДЙҲХХнинг юқори турувчи идораларига оғзаки ёки ёзма равишда мурожаат этишингиз мумкин.

Амалдаги "Йўл ҳаракати қодилари"нинг 3.5-бандида тарнспорт воситаси ҳайдовчисининг ҳаракатни бошлашдан олдин транспорт воситасининг техник созлигини, тозалигини ва тўлиқ жиҳозланганлигини текширишга мажбурлиги белгиланган. 
Шунингдек, мазкур қоиданинг 3-иловаси 7.9-бандида кўрсатилган асбоб-анжомлар (тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги ва бошқалар) билан жиҳозланмаган транспорт воситаларидан фойдаланиш ман этилган. 
Ўзбекистон Республикасининг Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги тўғрисидаги Қонунининг 9-моддасида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига йўл ҳаракати қатнашчиларининг мазкур қонунга, йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати ҳавфсизлигига доир бошқа қонуности хужжатларига амал қилишларини назорат қилишга ваколат берилган. 
Шу сабабдан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳайдовчининг транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш унинг тўлиқ жиҳозланганлигини текшириш учун унинг юкхонасини очишни талаб этишга ҳақли.

подполковник М.Хаджаев

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли Қарорида белгилаб берилган. 
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасига вақтинчалик яшаш учун келган хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, шу жумладан МДХга аъзо давлатлар фуқаролари байрам ва дам олиш кунларини ҳисобга олмаганда 3 кун муддат ичида худудий ички ишлар идоралари ёки мехмонхоналарда вақтинчалик қайддан ўтишлари лозим. 
Вақтинча қайддан ўтиш ёки унинг муддатини узайтириш учун худудий Ички ишлар идораларининг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига қуйидаги хужжатлар тақдим этади: 
-вақтинча қайддан ўтказиш бўйича, хорижий фуқарони республикамизга таклиф этган юридик шахс томонидан ёзилган талабнома (ҳусусий таклифга кўра келган бўлса бўлса хорижий фуқаро томонидан ариза); 
-миллий паспорт; 
-Ўзбекистон Республикаси кириш визаси; 
-давлат божи тўлаганлиги ҳақида квитанция (патта); 
-таклиф қилувчининг ёзма аризаси; 
-республикага 3 ойдан ортиқ муддатга келган чет эл фуқаролари учун 35х45 мм ҳажмдаги 3 дона фотосурат. 
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг визаларининг амал қилиш муддати тугашидан 10 иш куни олдин Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига қуйидаги хужжатлар тақдим этади. 
-виза муддатини узайтириш бўйича тегишли талабнома (хусусий таклифга кўра келган чет эл фуқаролари ариза); 
-миллий паспорт; 
-республикамизда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган хорижий фуқаролар - ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилган "Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномаси". 
-давлат божи тўлаганлиги ҳақида квитанция (патта).

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 150-сонли буйруғига асосан профилактика инспекторлари фуқаролар томонидан паспорт тизими қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, рўйхатдан ўтмасдан ҳамда паспортсиз яшаётган шахсларни аниқлаш мақсадида хизмат ҳудудидаги хонадонларни мунтазам равишда текшириб бориши вазифа этиб белгиланган. Ушбуга асосан ходим уйингизга келган меҳмонлардан хужжатларини кўрсатишларини талаб қилиши мумкин.

капитан Султонов Бахриддин Муродович

Ёл транспорт ходисасига учраганда ҳар бир хайдовчи, худудий йул ҳаракати хавфсизлиги хизматига ёки яқин орадаги ички ишлар идораларига хабар бериши керак.

Ёл-транспорт ходисаси содир бўлганида унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт: транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, фалокат ёруғлик ишораларини ёки фалокат сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги, тўхтаган жойидан қўзғатмаслиги; шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам бериш учун зарур бўлган чораларни кўриши, шошилинч ҳолларда эса шикастланганларни яқин орадаги даволаш муассасасига ёлакай транспортда жўнатиши, бунинг иложи бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориши, у ерда ўз исми-шарифини, транспорт воситасининг рақам белгисини билдириши (ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ўз шахсини тасдиқловчи, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик ҳужжатини кўрсатиши) ва ходиса рўй берган жойга қайтиб келиши керак.

Ички ишлар идораларининг мансабдор шахслари хатларини кўриб чиқиш чоғида уларинг мазмунини диққат билан ўрганиб чиқишлари лозим, хатларни хар тарафлама муфассал ва холисона кўриб чиқиш учун қўшимча ахборотлар, маълумотлар ва материалларга зарурат пайдо бўлса, уларни тўплаш, ходимларни хатда баён этилган ҳолатни текшириш учун жойларга юборишлари, шикоятни келтириб чиқарган сабабларини, шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш учун бошқа чоралар кўришлари шарт. 
Хатларни текшириш учун ички ишлар идораларининг штатсиз ходимлари, шунингдек жамоатчиликнинг бошқа вакиллари жалб қилиниши мумкин. 
Хатларни текшириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни объектив тахлил этишни ўз ичига олган асосли хулоса тузилиши керак. Агар текширув пайтида фуқароларнинг хуқуқлари ва қонун билан химояланган манфаатлари бузилганлиги, ички ишлар идоралари фаолиятидаги камчиликлар ва нуқсонлар, мансабдор шахснинг ваколатини ёки мансабини суистеъмол қилиш холлари аниқланса, хулосада фуқароларнинг бузилган хуқуқлари ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини тиклаш, камчилик ва нуқсоналарни бартараф этиш бўйича, ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қандай чоралар кўрилгани кўрсатилиши керак. Хулоса текшириш ўтказган шахс, идоранинг таркибий бўлак раҳбари, мазкур ички ишлар идораси раҳбаряти томонидан имзоланади.
Хатлар бўйича қабул қилинадиган қарорлар асосланган бўлиши лозим. Илтимосни (шикоятни) қондиришга лойиқ деб топган мансабдор шахс, қабул қилинган қарорни ўз вақтида ва тўғри бажарилишини таъминлаши шарт. 
Хал этиш натижалари хақида давлат ва хукумат идоралари, радио, телевидение, газета ва журналлар тахририятларига жавоб берилиши лозим бўлган хатлар алоҳида назоратга олинади ва биринчи навбатда ҳал этилади. Бундай холларда хатларга ва карточкаларга «Алоҳида назоратда» штампи қўйилади. Бундай хатлар бўйича текшириш ўтказиш одатда қуйи идораларга юкланмайди. Бундай хатларни текшириш натижалари юзасидан, улар келиб тушган ички ишлар идораси раҳбари томонидан тегишли идораларга ҳамда хат муаллифларига жавоб берилади. 
Фуқароларнинг ариза ва шикоятлари ички ишлар идораларига келган кундан бошлаб бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиганлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ички ишлар идораси раҳбари ариза ва шикоятни кўриб чиқиш муддатини қисқартириши хам мумкин. 
Ариза ёки шикоятни ҳал этиш учун махсус текширув ўтказиш, қўшимча материлаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати, ички ишлар идораси раҳбари ёки унинг ўринбосарлари томонидан, истисно тариқасида ўзоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақида ариза ёки шикоят қилган шахсга хабар қилинади. 
Харбий хизматчиларнинг, шунингдек улар оила аъзоларининг ариза ва шикоятлари келиб тушган кундан бошлаб қонунда белгиланган бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси ИИВда бошқа барча ички ишлар идораларида 15 кундан кечиктирилмай хал этилади. Зарур бўлган холларда бу хатларни кўриб чиқиш муддати бир ойгача узайтирилиши мумкин. Бу хақида хат муаллифига хабар қилинади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Коракалпоғистон Республикаси Жоқари Кенгеси депутатлари, шунингдек махаллий кенгашлар депутатларининг хатлари бир ой муддатда, қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб килмайдиганлари эса 15 кундан кечиктирилмай хал этилади. 
Депутатларнинг хатларини кўриб чиқиш алоҳида назоратга олинади. Тегишли ички ишлар идораси раҳбари хатни кўриб чиқиш натижалари хақида депутатга хабар қилади. Депутатлар ёки фукаролардан тегишли сессиялар номига юборилган хатлар, кўриб чиқиш учун ички ишлар идорасига юборилган тақдирда, улар юқорида қайд этилган муддат ичида кўриб чиқилади. Хат келиб тушган ички ишлар идораси раҳбари унинг кўриб чиқилиши устидан назорат ўрнатади ва қабул қилинган қарор хақида бевосита хат муаллифига хамда хатни кўриб чиқиш учун юборган идорага хабар қилади. 
Телевидение, радио, газета ва журналлар тахририятларидан келиб тушган фуқароларнинг хатлари, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган таклифлари, мулохазалари, шикоятлари билан боғлиқ матераллар ички ишлар идоралари томонидан вазирлик меъёрий буйруғида кўзда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади. 
Агар хатда баён қилинган масалалар хал этилаётганда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурати юзага келса, бу иш тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 
Хатларни хал этиш муддати ички ишлар идорасига келган кундан эътиборан аризачиларга хал этиш натижалари ҳақидаги хабар жўнатилган кунгача хисобланади. 
Хатда кўтарилган барча масалалар кўриб чиқилгач, улар бўйича зарур чоралар кўрилиб, хат муаллифларига амалдаги қонунчиликка кўра қуйидаги жавоблардан бири берилган холлардагина хал этилган хисобланади: 
-ички ишлар идораси ваколатига кирган масалалар бўйича илтимосни ижобий хал этиш чоралари кўрилганлиги хақида жавоб берилган бўлса; 
-хатда баён эгилган илтимосни қондиришни рад қилиш ёки аввал кўриб чиқилган хат бўйича кўрилган чораларни тасдиқлаш хақида жавоб берилган бўлса; 
-қўйилган масалаларни хал этиш ички ишлар идоралари ваколат доирасига кирмаслиги тўғрисида унда кўтарилган масалаларни хал этиш тартибини тушунтирган холда хат муаллифига жавоб берилган булса. 
Хат юзасидан қарор қабул қилган ички ишлар идорасининг мансабдор шахси, агар фукаро қарордан норози бўлса, унга қарор устидан шикоят бериш тартиби тушунтирилиши лозим.Фуқаронинг хатини кўриб чиққан ички ишлар идораси, унинг мансабдор шахси уни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарор ижросини назорат қилиши, агар фуқарога унинг ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилишга доир чора-тадбирларни хам кўриши шарт. 
Оғзаки жавоб берилган холларда тегишли маълумотнома тузилиб, хатнинг текшириш ҳужжатларига тикиб қўйилади. Хисобга олиш журналида текшириш натижалари, арз қилувчига у билан суҳбатда хабар қилинганлиги тўғрисида белги қўйилади. Фуқароларнинг жамоатчилик аҳамиятига эга бўлган таклифлари, шунингдек ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш натижалари зарур холларда мехнат жамоалари йиғилишларида ва уларнинг яшаш жойларида муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Котибият бошлиғи ўринбосари Омилов Зохид Комилович

Ушбу ҳолатда сиз “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан тўғридан-тўғри хонадонингиз жойлашган маъмурий ҳудуднинг Ички ишлар бўлимига агарда ички ишлар бўлими яшаётган уйингиздан узоқда жойлашган бўлса, хонадонингиз жойлашган ҳудудга хизмат кўрсатувчи милиция таянч пунктига мурожаат этишингиз мумкин.

подполковник Филиппова Елена Викторовна

Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунинг 20-моддасига кўра, ушбу қонунда белгиланган тартибда шахснинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишга рухсат этилади. 
Агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни илтимос қилувчи шахс давлат олдидаги мажбуриятларини ёки фуқароларнинг ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари билан бог`лиқ мулкий мажбуриятларини бажармаган бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши рад этилиши мумкин. 
Агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни илтимос қилувчи шахс айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро этилиши зарур бўлган суд Ҳукми бўлса ёки шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги манфаатларига зид бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига йўл қўйилмайди

Фуқаро паспортни авайлаб асраши шарт. Паспорт ёқолгани ҳақида фуқаро доимий қайд этилган жойидаги ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига дарҳол хабар қилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилади.

Паспортнинг амал қилиш муддатига 15 кун қолганда, фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиши лозим. Паспорт олиш учун фуқаро доимий истиқомат қилаётган жойдаги ички ишлар органига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига қуйидаги хужжатларни топширади: 
-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза; 
-илгари олинган паспорт, 
-35х45 миллиметр ҳажмдаги бош кийимсиз тушилган 2 та оқ-қора ёки рангли фотосурат,зарурий ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилади;

ўз хизмат вазифаларини бажаришларида патрул-пост нарядларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади: 
1) фуқаролардан ва мансабдор шахслардан жамоат тартибига риоя қилинишини, қонунбузарликлар ва ички ишлар ходимлари ваколатларини амалга оширишда тўсқинлик қиладиган ҳатти-ҳаракатлар тўхтатилишини талаб қилиш, бу талаблар бажарилмаганда эса қонунда кўзда тутилган мажбурий чораларни қўллаш; 
2) жиноят содир этилганда ёки бошқа қонунбузарликларда асосли равишда гумон қилинганда фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини, шунингдек паспорт қоидаларига, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ўзбекистон Республикасида бўлиш ва Республика ҳудуди орқали транзит ўтиш қоидаларига риоя қилинишини текшириш учун керакли бўлган ҳужжатларни текшириб чиқиш; 
3) ) жамоат тартиби ва йўл харакати қоидалари бузилган ҳолларда қонунларда кўзда тутилган тартибда чоралар кўриш, судялар, шунингдек суд маслаҳатчилари ўз вазифаларини бажараётганда, ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ходимлари, жиноий жавобгарликка тортиладиган шахслар, 16 ёшга тўлмаган ёшлар, дипломатик иммунитетдан фойдаланувчи чет-эл фуқаролари томонидан ёл қўйилган қонунбузарликлар ҳақида билдирги орқали ички ишлар идораси навбатчиси ёки бошлиғига ахборот бериш; 
4)зарур бўлганда кўчалар ва автомобил йўлларидаги транспорт ҳамда пиёдалар қатновини чеклаш ва тақиқлаш, зарур ҳолларда транспорт воситаларини тўхтатиш ва ҳайдовчиларнинг транспортни бошқариш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқи ҳақидаги ҳужжатларини, йўл варақалари ва ташиб кетилаётган юкларининг транспортдаги юкларга ҳамда ҳужжатларга мос келишини текшириш, транспорт воситаларидан ноқонуний мақсадларда фойдаланганлиги гумон қилинганда уларни кўздан кечириб чиқиш, маст ҳолдаги, шунингдек транспорт воситасини бошқариш ва фойдаланиш учун ҳужжатлари бўлмаган шахсларни транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш, белгиланган тартибда давлат транспортидан шахсий мақсадларда ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолларини олдини олиш чораларини кўриш; 
5) патрул автомашинаси ҳайдовчиларига махсус бўялган, маёқи ёки махсус товушли сигнали бўлган автомобилда кечиктириб бўлмайдиган хизмат топшириқларини бажариш вақтида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари талабларидан четга чиқиш; 
6) жамоат тартиби ва хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи сақланишини таъминлаш мақсадида, шунингдек айрим тергов жараёнларини ўтказиш жойларига ёки объектларга фуқароларнинг ўтишини вақтинча чеклаш ёки тақиқлаш; 
7) жиноятларнинг олдини олиш, жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб этиш мақсадида, жамоат тартибига ёки фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига хавф соладиган табиий офатлар ва бошқа фавқулотда ҳолатлар ҳамда вазиятларда ҳар қандай вақтда фуқароларга тегишли турар жой ва бошқа хоналарга, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳудуди ҳамда хоналарига (чет эл элчихоналари, ваколотхоналари, дипломатик иммунитет ҳуқуқига эга бошқа ҳорижий ваколатхоналаридан ташқари) бемалол кириш ва уларни кўздан кечириш; 
8) ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1999 йил 20 июлдаги 147 сонли буйруғида кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда табел қуролини қўллаш; 
9) бошқа таъсир кўрсатиш чоралари қолмаганда маъмурий қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида, шунингдек шахсини аниқлаш ва қонунбузарлик ҳақидаги баённомани тузиш учун фуқароларни ички ишлар идораларига олиб келиш, уларни шахсан кўздан кечириш, нарсаларни текшириш, нарсалари ва ҳужжатларини белгиланган тартибда олиб қўйиш; 
Кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида қаттиқ заҳарланган, гиёҳвандликдан маст бўлган, бош суяги шикастланган ва бошқа тан жароҳатлари, шунингдек соғлиғи учун хавфли кўринишдаги бошқа белгилари билан беҳуш ҳолатда бўлган шахслар, ҳомиладорлиги билиниб турган аёллар, ногиронлиги кўриниб турган шахслар учун шу жойга зудлик билан тез ёрдам машинаси чақиртирилади. Бундай кишиларни ички ишлар идораларининг хизмат хоналарига, шунингдек махсус маҳкамаларига келтириш тақиқланади. 
10) ҳарбий патрул йўқлигида жамоат тартибини бузаётган ҳарбий химатчиларни ушлаш ва уларни ҳарбий комендатураларга, ҳарбий қисм командирига топшириш учун ички ишлар идорасига келтириш. 
Нарядлар қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирдагина жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни ички ишлар идорасига олиб келишга ҳақлидирлар: 
а) агар шахс жиноят содир этилаётганда ёки бевосита содир бўлгандан сўнг воқеа жойида ёки шу атрофда ушланган бўлса; 
б) агар гувоҳлар, шу жумладан жабрланганлар уни жиноят содир этган шахс сифатида кўрсатишса; 
в) агар гумон қилинаётган шахсда ёки унинг кийимида, ўзида ёки турар жойида жиноятнинг аниқ белгилари (излари) топилса. 
Жиноятни содир этганликда гумондор қилиш асосини берадиган бошқа маълумотлар мавжуд бўлганда, шахс қочишга ҳаракат қилса, ёки доимий турар жойига эга бўлмаса, ёки гумон қилинаётган кишининг шахси аниқланмаса у ички ишлар идорасига олиб келиниши мумкин. 
Дипломатик иммунитетга эга бўлган чет эл фуқароларини ички ишлар идорасига келтириш тақиқланади. 
Табиий офат жойига бориш, тез ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларни даволаш муассасаларига етказиш, жиноятни содир этган шахсларни таъқиб этиб бориш, ушлаш ва уларни ички ишлар идорасига олиб бориш, шунингдек воқеа содир бўлган жойга зудлик билан етиб бориш керак бўлган ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар жамоат уюшмалари ёки фуқароларга тегишли бўлган транспорт воситаларини тўхтатиш ва улардан фойдаланиш (дипломатик, консуллик ва чет эл давлатларининг бошқа ваколатхоналари, ҳалқаро ташкилотларнинг транспорт воситалари бундан истисно). 
Транспортдан фойдаланган ички ишлар ходими ҳайдовчининг илтимосига кўра унга маълумотнома беради ёки йўл варақасида юрган вақти, масофаси, ўзининг фамилияси, лавозими, хизмат гувоҳномасининг ва хизмат телефонининг рақамини ёзиб беради. 
Нарядлар хизмат мақсадида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоатчилик уюшмаларининг, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда фуқароларнинг алоқа воситаларидан фойдаланиши мумкин.

Жиноят-процессуал кодексининг 48-моддасига мувофиқ Сиз ушланган ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, Сизга нисбатан қўйилган гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай холатлари тўғрисида кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида Сизнинг ўзингизга қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш ҳуқуқига эгасиз. 
ЖПКнинг 51 моддасининг 3-қисмига мувофиқ «Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда Сизнинг илтимосингизга кўра ёхуд уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаси раҳбари суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ҳимоячи тайинлаш тўғрисидаги қарори ёки суднинг ажримига биноан қарор ёхуд ажрим Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига келиб тушган пайтдан эътиборан тўрт соатдан кечиктирмай жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт». 
ЖПКнинг 230 моддасига кўра Сизга ҳимоячи билан биринчи холи учрашувга биринчи сўроққача рухсат берилади.

ИИВ ТББ Матбуот котиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 май 256-рақами билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақам белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида»ги қарори эълон қилинган. 
Ушбу қарорда «Транспорт воситаларини рўйхатга олиш тартиби» белгилаб берилган. 
Унга асосан: 
Автотранспорт воситалари 18 ёшга тўлган, мототранспорт воситалари эса 16 ёшга тўлган шахслар номига рўйхатдан ўтказилади (лоторея ва шунга ўхшаш бошқа оммавий ўйинларда ютуққа чиққан, васиятнома ва қонун билан белгиланган тартибда мерос асосида ўтган автомототранспорт воситалари бундан мустасно). 
Мустасно тарзида автотранспорт воситаларини 18 ёшга тўлмаган шахсларга, мототранспорт воситаларини 16 ёшга тўлмаган шахсларга истисно тариқасида номига рўйхатдан ўтказишда транспорт воситаларининг қайд этиш гувоҳномаси ушбу шахсларнинг номига расмийлаштирилади. 
Қайд этиш гувоҳномасига ва автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳисобга олиш карточкасига "Транспорт воситаси эгаси 18 (16) ёшга тўлгунга қадар ҳомийлик ёки васийлик қилувчи идораларнинг ёки уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийлар)нинг рухсатисиз шахсга нотариал тасдиқланган битимларни тузиш ҳамда ЙҲХХ органлари ҳисобидан чиқариш тақиқланади" деб ёзиб қўйилади. 
Жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситалари уларнинг доимий турар-жойларига, доимий турар-жойи бўлмаган тақдирда вақтинчалик турар-жойларига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муомала лаёқатига эга бўлган фуқаролар жисмоний шахслар номига рўйхатдан ўтказилади. 
Транспорт воситаларини ҳарбий хизматчилар номига рўйхатдан ўтказиш турар-жойига рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ички ишлар органи ёки уй-жой ажратилганлиги тўғрисида ҳарбий қисм томонидан берилган маълумотномаларга асосан амалга оширилади. 
Изоҳ: 
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан олиб келинган транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш божхона хизмати томонидан бериладиган гувоҳнома асосида ва мазкур гувоҳноманинг «Божхона идоралари белгилари» бандида кўрсатилган шартлар (агар шундай шартлар назарда тутилган бўлса) ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. 
б) Савдо хуқуқига тегишли рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автотранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари (диллерлар) хамда воситачи (дистрибютор) ташкилотлар) томонидан берилган хисоб-маълумотномалар. Савдо хуқуқига тегишли рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автотранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари (диллерлар) хамда воситачи (дистрибютор) ташкилотларига хисоб-маълумотномалар ИИВ ЙҲХХ бош бошқармаси томонидан ажратилади.
в) Бир вазирлик, идора, ташкилотларга қарашли ва бир молиявий тизимдаги бир ташкилот баланси(номи)дан иккинчи ташкилот балансига транспорт воситаларини юқори идораларнинг бепул ажратилганлиги тўғрисидаги буйруғи (фармойиш)дан кўчирма асосида рўйхатланади.Транспорт воситаларини, уларнинг рақамли агрегатларини рўйхатдан ўтказишда, эгаси ўзгариши билан қайта рўйхатдан ўтказишда, ҳисобдан чиқариш вақтида транспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар ЙҲХХ РИБ-ТРИБ-ТРБлари томонидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ахборот марказларидаги олиб қочилган ёки ўғирланган транспорт воситалари рўйхати билан солиштирилади.Мототциклга ён кажавани ўрнатиш двигатели тцилиндрининг иш ҳажми 350 куб см.дан ортиқ бўлган ҳамда уни ишлаб чиқарувчи завод томонидан кўзда тутилган бўлса рухсат этилади.Ногиронлар томонидан бошқариладиган транспорт воситаларига қўл бошқаруви мосламасини, "Ногирон" белгисини ўрнатиш ногироннинг ёзма аризасига мувофиқ рухсат этилади ва бу ҳақда қайд этиш гувоҳномасига ёзиб қўйилади.

Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказишга ДЙҲХХ органлари томонидан кўрсатилган жойга қўйилади. 
Ҳар қайси транспорт воситасининг техник кўриги рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада (техник паспортда, техник талонда) кўрсатилган маълумотларга транспорт воситаси тури, маркаси, модели, давлат рақами белгилари, шасси (рама), кузов ва двигателнинг идентификациялаш рақамларининг мувофиқлигини текширишдан бошланади. 
Ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари стандартлар талабларига, ёл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текширилади. 
Тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг техник ҳолати ҳам автопоезд таркибида, ҳам алоҳида турган ҳолатида текширилади. 
Техник кўрикдан ўтган транспорт воситалари бўйича далолатнома тузилади. 
Техник кўрикдан ўтган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига (техник паспортига, талонига) ДЙҲХХ органининг ходими белгиланган намунада штамп қўяди, созлиги тўғрисида «СОЗ» сўзини қайд этади, имзо билан тасдиқлайди ва техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида талон беради. 
Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонни (ёки дубликатни) берганлик учун йиғим ундирилмайди. 
ДЙҲХХ ходими техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги талоннинг йил ойлари рим рақамлари билан кўрсатилган ўнг ёки чап қисмидаги квадратлардан биттасини қирқиб олади (компостёр қилади, ўчиради). Қирқиб олинган квадрат транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйилиши керак бўлган муддатни белгилайди. 
Техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги талон навбатдаги техник кўрик ўтказилгунгача сақланади. 
Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон ёқолганда (ёки яроқсизланганда) юридик ёки жисмоний шахс - транспорт воситаси эгасининг ёзма аризасига кўра рўйхатдан (вақтинчалик рўйҳатдан) ўтказилган жойдаги ДЙҲХХ органи кўрикдан ўтказилганлик фактини текширади. 
Кўрикдан ўтганлиги факти тасдиқланганда ва ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар кўрсатилганда талон дубликати расмийлаштирилади ва берилади. Бунда транспорт воситасининг техник ҳолати текширилмайди ва уни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишга қўйиш муддати ўзгармайди. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг рухсатномасини олиш талаб қилинадиган радиоелектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларга эга бўлган транспорт воситаларида тегишли рухсатноманинг мавжудлиги текширилади. 
Махсус ва тезкор хизматлар транспорт воситаларида махсус рангли ва овозли сигналлар қурилмаларининг мавжудлиги, созлиги ва қонунийлиги, шунингдек транспорт воситасининг ранг-график бўяш схемаларининг стандартлар талабларига мувофиқлиги текширилади. 
Консерватсияга қўйилган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда уларнинг бутлиги текширилади. Транспорт воситасининг соз ҳолатдалигига шубҳа туғдирадиган сабаблар мавжуд бўлганда транспорт воситасини тагликлардан қўзғатмаган ҳолда унинг двигатели ва трансмиссиясининг ишлай олиши текширилади. 
Техник кўрик натижалари транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасида, шунингдек ДЙҲХХ ҳудудий органларининг ҳисобга олиш ҳужжатларида қайд этилади. Жисмоний шахс томонидан транспорт воситасини (носозлиги ёки бошқа узрли сабаблар туфайли) техник кўрикдан ўтказишга қўйиш имконияти бўлмаган тақдирда рўйҳатдан ўтказиш, қайта рўйҳатдан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш учун ёки (битта транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш далолатномасини албатта тақдим этиш талаб қилинадиган) бошқа ҳолатларда транспорт воситаси эгасининг ёзма аризасига кўра ДЙҲХХ ҳудудий органи ходими томонидан у жойлашган жойда, битта транспортни кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда техник кўрикдан ўтказилиши мумкин. Далолатнома берилган вақтидан бошлаб 30 кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. 
Техник ҳолати ва жиҳозлари ёл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳатто биттасига жавоб бермайдиган транспорт воситаси ҳам носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш тақиқланади. 
Бундай транспорт воситасини такрорий кўрикдан ўтказиш олдинги кўрикдан ўтказилган вақтидан бошлаб йигирма кундан кечикмай, ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилади. Бу ҳолда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда ёл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйичагина ўтказилади. 
Транспорт воситаси олдинги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб 20 кундан кўп бўлган муддатда такрорий кўрикдан ўтказишга қўйилган тақдирда техник ҳолатни текшириш тўлиқ ҳажмда ўтказилади.

Ўзбекистон Республиккаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 ноябрдаги 241-сонли "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўйимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан амалдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари"га транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчининг телефонда фойдаланишнинг тақиқланиши тўғрисида ўзгартириш киритилган ва 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб амалда қўлланмоқда. Бу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун мамурий жавобгарлик белгиланган. 
Мазкур ўзгартириш ва кўшимчаларда транспорт воситаси ҳаракатланиб кетаётганда ҳайдовчининг Ҳанд-фрее комплектлари ёки телефоннинг бошқа функцияларидан фойдаланиш кўзда тутилмаган.

подполковник М.Хаджаев

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунинг 17-моддасига кўра, Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз илтимосномаларига кўра ушбу қонунга биноан келиб чиқишидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тилидан, динга муносабатидан, сиёсий ва бошқа эътиқодларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниши мумкин. 
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш шартлари қуйидагилардан иборат: 
Чет эл фуқаролигидан воз кечиш; 
Сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳудудида доимий яшаганлик; 
қонуний тирикчилик манбаларининг мавжудлиги; 
Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясини тан олиш ва бажариш; 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим: 
Илтимоснома; 
Сўров аризаси; 
Чет эл фуқаролигидан чиққанлигини тасдиқловчи ҳужжат (Фуқаролиги йўқ шахслардан ташқари);
Таржимаи хол;
Қонуний яшаш манбаи ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжат (иш жойидан ўртача иш хақи ҳақидаги ёки унинг ўрнини босадиган нафақа, ёрдам пули, дивидентлар ва бошқа яшаш манбаи ҳақидаги маълумотнома);
Турар жойидан оилангиз ҳақидаги маълумотнома;
Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат;
Фотосурат «3.5х4.5»-4 дона;
Туғулганлик ҳақида гувохнома;
Никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхаси;
Меҳнат дафтарчасидан нусха;
Уй дафтарчасидан нуша;
Сўров анкетасининг 20-бандида ўзи билан бирга вояга етмаган фарзандларини фуқароликка қабул қилишни сўраса, уларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувохномасидан нуша ҳамда 14-18 ёшгача бўлган фарзандларининг нотариал тасдиқланган розилик хати;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли Қарорининг 1-илова, ИВ-боб, 19-бандига асосан хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига келишлари қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин: 
а) миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида; 
б) агар бу Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя килиш учун зарур бўлса; 
в) агар шахс Ўзбекистон Республикаси конунчилигини бузганлик учун илгари жиноий жавобгарликка тортилган ва ундан судланганлиги белгиланган тартибда олиб ташланмаган бўлса; 
г) агар шахс чет эл террорчи, экстремист ва бошқа жиноий ташкилотларнинг фаолиятига алоқадор бўлса; 
д) агар шахс ўзи ҳақида касддан сохта маълумотлар берган бўлса ёки зарур ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса; 
е) агар шахс илгари хорижий шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиш-кетиш тартибини ҳмда бу ерда бўлиш қоидаларини, Ўзбекистон Республикасининг божхона, валюта ва бошқа қонунчилигини бузганлиги аниқланган бўлса; 
ж) агар шахс касал бўлса ёки унинг саломатлиги жамият хавфсизлиги ва соғломлигига хавф туғдирса ҳамда ушбу касаллик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлса.

Ушбу ҳолатда сиз “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан тўғридан-тўғри воқеа содир бўлган ҳудуднинг Ички ишлар бўлимига ёки бўлмаса воқеа содир бўлган жойга яқин жойлашган милиция таянч пунктига ёзма равишда ёки телефон орқали мурожаат этишингиз керак.

капитан Султонов Бахриддин Муродович

 

 

Ушбу ҳолатда сиз “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан тўғридан-тўғри шу ҳудуднинг Ички ишлар бўлимига мурожаат этишингиз керак. 

подполковник Филиппова Елена Викторовна

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 06.01.1995-йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартиби ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 8-сонли Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлатларга, шунингдек Тожикистон ва Туркманистон Республикаларига боришлари учун чет элга бориш учун рухсат ёзуви ёпиштириладиган стикерини расмийлаштирадилар. 
Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Ҳукуматлараро шартномага асосан Қиргизистон Республикасига 60 кундан ортиқ муддатга бораётган фуқароларимиз ҳам чет элга бориш учун рухсат бериш ёзувини расмийлаштирадилар. 
Чет элга вақтинча бормоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари белгиланган шаклдаги 2 нусхада тўлдирилган ариза-анкета, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти, 35 Х 45мм хажмдаги 4 дона (Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар учун 5 дона) фотосурат, давлат божи тўлаганлиги ҳақидаги чиптани тақдим этган ҳолда, доимий рўйҳатдан ўтган жойлардаги ички ишлар идораларининг ХЧКваФР хизматларига мурожаат қиладилар. Агарда фуқаро даволаниш учун хорижга кетаётган бўлса, юқорида таъкидлаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, соғлиқни сақлаш органлари йўлланмаси ёки хориждаги даволаш муассасаси таклифномасини ҳам такдим этади. Хизмат сафари билан хорижга кетаётган фуқаролар сафарга жўнатаётган ташкилотларнинг бу ҳақдаги талабномасини такдим этадилар. Хусусий ё`налишлар бўйича хорижга бориш учун мурожаат қилган шахслар таклифнома нусхасини тақдим этадилар. Хужжатлар 15 кун ичида ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, уларнинг паспортларига 2 йил муддатга амал қилувчи чет элга бориш учун рухсат бериш ёзуви ёпиштириладиган стикерини расмийлаштириб берилади. Ушбу муддат давомида фуқаролар ички ишлар идораларига қайта мурожаат қилмасдан бир неча бор чет элга боришлари мумкин. 
Чет элга доимий яшашга кетаётган республикамиз фуқаролари ўзлари доимий рўйҳатдан ўтган ички ишлар идораларининг ХЧКваФР хизматларига қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар: 2 нусхада тўлдирилган ариза-анкета, 18 ёшгача бўлган болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларининг нотариал тасдиқланган нусхаси, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари ёки улардан бири билан хорижга кетиш учун розилик берганликлари ҳақидаги нотариал тасдиқланган аризалари, Ўзбекистон Республикасида бирга яшовчи ота-оналарнинг, никохда бўлган эр-хотинлардан бирининг (хорижга кетмаётган) розилигини тасдиқловчи нотариал тасдиқланган аризаси, агар улар вафот этган бўлса вафот этганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, Ўзбекистон Республикаси худудида яшовчи собиқ эр-хотинларнинг, агарда ўзаро никоҳда вояга етмаган болалари мавжуд бўлса, нотариал тасдиқланган розиликлари, давлат божи тўланганлиги хақида чипта, тўртта фотосурат, шу жумладан ҳар бир вояга етмаган фарзанди учун алоҳида тўртта фотосурат (35х45 мм), Чет элга доимий яшашга кетаётган шахслар учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати - 15 кун, баъзи ҳолларда бу муддат зарурат бўлганда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.Чет элга бориш учун рухсат ёзуви стикери расмийлаштирган фуқаролар хорижий давлатларнинг кириш визаларини расмийлаштириш учун ушбу давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат қиладилар. 
Хорижий давлатларда доимий яшовчи республикамиз фуқаролари паспортларини алмаштириш ёки паспортларини йўқотиб қўйганлиги сабабли янги паспорт расмийлаштириш масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлатдаги дипломатик ёки консуллик муассасаларига мурожаат этадилар. 
Хорижий давлатларга вақтинча борган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларини йўқотиб қўйганларида, уларни шахсини тасдиқлаб ватанга қайтиб келиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлатдаги дипломатик ёки консуллик муассасаларига мурожаат этадилар. 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига кўра, чет элда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки унинг жойлардаги минтақавий бўлимларига мурожаат қилишлари белгиланган. 
Шунингдек фуқаро хорижда хусусий шартнома асосида меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, у ҳолда хорижий иш берувчи билан тузилган шартнома асосида у Ташқи меҳнат миграцияси агентилигига мурожаат қилади, агентлик томондан унга хусусий шартнома билан хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия расмийлаштириб берилади.

Транспорт воситаларини қайта рўйҳатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сонли қарори асосида амалга оширилади. 
ЙҲХХ органларида юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари эгаси корхона ёки ташкилотнинг ёзма аризаси фуқаролар учун шахсий паспорт ёки унинг ўрнига берилган ҳужжат, транспорт воситасини қонуний сотиб олинганлигини, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади. 
Юридик шахслар транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этадилар. 
Транспорт воситалари уларни қайд этишдан олдин ҳудудий мудофаа ишлари бўйича бўлимларда рўйхатдан ўтказилади ёки рўйхатдан чиқарилади. 
Янги ташкил этилган ташкилот ва корхоналарни автохўжаликларни рўйхатдан ўтказиш вақтида транспорт воситаларини сақлаш учун етарли жой майдони (гараж, автосарой) мавжудлиги ёки бундай жой ижарага олинганлиги ҳақидаги шартномадан нусха, ҳудудий ЙҲХХ органи томонидан шу жойнинг кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги даллолатнома тақдим этилади.
Транспорт воситалари ушбу ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади: 
Транспорт воситаларининг турар-жой ёки эгасининг яшаш жойи ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида: 
-белгиланган тартибда ариза; 
-техник ҳужжат (қайд этиш гувоҳномаси, техник паспорт, техник талон); 
-корхона ва ташкилотлар транспорт воситаларининг турган ўрни ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (буйруқ, ижара шартномаси, ҳокимлик қарори); 
-транспортларнинг турган ўрнини ҳудудлардаги ЙҲХБ органлари томонидан кўрикдан ўтказганлиги ҳақидаги далолатнома; 
Ташкилотнинг номи, эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида: 
-белгиланган тартибда ариза; 
-исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ, фармойиш, қарор); 
-фуқаролар учун шахсий паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик ҳолатини далолатномаларини қайд этиш органи ёки суд органи томонидан берилган ҳужжат). 
Eгаси ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида: 
-белгиланган тартибда ариза;
-нотариал идоралари томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айрибошлаш шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар; 
-суд қарори; 
-Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси идоралари томонидан берилган ордер; 
-Четдан келтирилган ва божхона назорати остида турган транспорт воситалари учун божхона идораси томонидан бериладиган махсус гувоҳнома;

Агарда сизнинг қўлингизга қалбаки пуллар тушиб қолса, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан дарҳол шу ҳудуднинг ички ишлар бўлимига мурожаат этишингиз керак.

капитан Султонов Бахриддин Муродович

 

 

Оҳирги ўзгариш: 22.03.2017 17:18