Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 907  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Тадбир ва йиғилишлар ҳақида

Мусобақаларга старт берилди

Айни кунларда республикамизнинг барча ўрта махсус, касб-мунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида  «Ёш  ўт  ўчирувчи»  мусобақаларининг  ўтказилиши  бу борада аломида аҳамият касб этади.

Қизғин, муросасиз баҳслар

Самарқанд шаҳрида патруль-пост хизмати ходимлари ўртасида республика миқёсида касб маҳорати танлови булиб ўтди. Унда 14 жамоа иштирок этди.

Интилганга толе ёр

Пойтахтимиздаги «Бунёдкор» стадиони. Майдонда ички ишлар органларининг турли сомавий хизматлари вакиллари саф тортиб туришибди. Ҳамма кўтаринки кайфиятда. Сал нарида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри чолғучилари қўр тўкиб туришибди. Уларнинг чолғу асбоблари кўзни қамаштиргудек ялтирайди.

Ёшларга эътибор янада кучайтирилади

Самарқанд шаҳрида кенгайтирилган тартибдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Д.Назармуҳамедов, вилоят ҳокими Ҳ. Оқбўтаев, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ф. Қувондиқов, туман ва шаҳар ИИБ бошлиқлари, таълим, соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раҳбарлари ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этди.

Навоий шаҳрида ёнғин ўчириш амалий спорти

Жорий йилнинг 21-23 апрель кунлари Навоий шаҳрида ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон “Динамо” ЖТСЖ чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда жами 16 та терма жамоа вакиллари 4 та шарт бўйича ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар. Дастлаб Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида старт олган баҳсларда спортчилар 100 метр масофага тўсиқлар оша югуриш ҳамда ёнғин ўчириш эстафетаси бўйича имкониятларини синаб кўрдилар. 22-23 апрель кунларидаги беллашувлар эса Навоий вилояти ИИБ ЁХБ ва “Кимёгар” ўйингоҳларида бўлиб ўтди.

Илмий-амалий семинар

Жаҳонда юзага келган мураккаб сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий вазият, ер юзини кемираётган қонли урушлар ва тўқнашувлар даврида, давлатимиз суверенитетини янада мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларимиз хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш мамлакатимиз ҳукумати ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан катта машаққатларни талаб қилмоқда.

Жиноятларга қарши курашнинг миллий ва хорижий тажрибаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида белгиланган устувор вазифалар ҳамда «Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси» ижросини таъминлаш мақсадида....

Маънавий-маърифий тадбир

ИИВ Маданият саройида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбир «Ҳаракатлар стратегияси: тараққиётнинг янги босқичи» мавзусига бағишланди. Уни ИИВ ШТБИХ бошлиғининг ўринбосари, полковник Алишер Усманов кириш сўзи билан очди.

ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ЎРГАНИЛДИ

“Фарғона азот” акциядорлик жамияти мажлислар залида Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир

Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида ички ишлар органлари таянч пунктлари кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Жиноятнинг содир бўлиш сабаблари чуқур ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни тадбирлари эрталаб соат саккизда умумтаълим мактабларида, лицей ва коллежларда давоматни текширишдан бошланди.

Жиноятчиликка қарши курашиш – долзарб вазифа

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиянинг вилоят ҳудудий комиссияси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижаси муҳокама этилди.

Аҳди қатъий ўғлонлар

Она Ватанни ҳимоя қилиш шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир мард ўғлон учун олий шарафдир. Бугун Қуролли Кучларимиз сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган йигитларнинг кўпчилиги шартнома асосида хизматни давом эттириш орзусида.

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим ҳуқуқий кафолати

2017 йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим ҳуқуқий кафолати» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. 

Марҳаматда профилактика куни

Андижон вилояти Марҳамат туманида пайшанба – профилактика куни муносабати билан тадбир ўтказилди. 

Жиноят кодексини такомиллаштириш масалаларига бағишланди

Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 
Тошкент давлат юридик университети проректори З.Эсонова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, айниқса, суд ҳокимияти мустақиллигини босқичма-босқич мустаҳкамлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. 

Профилактика инспекторлари ўқув йиғинида

Давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимлари олдига қўйган вазифалардан келиб чиқиб профилактика инспекторларининг касбий тайёргарлигини янада ошириш мақсадида ИИВ Академиясининг ўқув-дала майдонида ўқув йиғини ташкил этилди. Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган профилактика инспекторлари пухта билим олиши, касб маҳоратларини такомиллаштиришлари учун бу жойда барча шароитлар муҳайё. Машғулотлар ИИВ ҲООББ мутахассислари ҳамда Академиянинг тажрибали устозлари томонидан олиб борилмоқда.
Тингловчиларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича махсус-тактик машғулотлар, саф тайёргарлиги, қўл жанги, енгил атлетика ва бошқа жисмоний машқлар бўйича амалий кўникмаларини бойи­тиш чоралари тизимли равишда ёлга қўйилган. Асосий еътибор тингловчиларнинг жанговар шайлигини ошириш, ҳар қандай вазиятда маҳорат билан ҳаракатланиш, замонавий қурол-яроғ ва техника воситаларидан фойдаланиш борасидаги билимларини мустаҳкамлашга қаратиляпти.
— Ўқув йиғини мобайнида профилактика инспекторларида халқ билан мулоқот қилиш, жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш чоралари бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаяпмиз, — дейди ўқув йиғини раҳбари, ИИВ ҲООББ бўлим бошлиғи, полковник 
И. Ҳимматов. — Уларнинг бу ерда олган билимлари хизмат ҳудудида жиноятларнинг олдини олиш, сабаб ва омилларини ўрганиш, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга ёл қўймаслик каби ҳолатларда муҳим аҳамият касб этади. Қонунчиликка оид билимларни оширишга қаратилган учрашувлар ва давра суҳбатлари ҳам тажрибали мутахассислар иштирокида олиб бориляпти.
Профилактика инспекторлари хизматлар жараёнида бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни мустаҳкам ёлга қўйишлари бўйича ҳам тушунтиришлар бериб бориляпти. Хусусан,  суд, прокуратура ва солиқ органлари масъул ходимлари иштирокида ўтказилаётган учрашувларда ана шу масалаларга эътибор қаратилаяпти.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ички ишлар органлари ходимлари одамлар билан доимий мулоқотни ёлга қўйиши, инсон манфаатларидан келиб чиқиб ишлаши лозимлигини таъкидлаган эди. Ана шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўқув йиғини давомида профилактика инспекторларига фуқароларнинг мурожаатларига жиддий эъти­бор қаратиш, халқ орасига кириб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ёлида фидойилик, жонкуярлик билан хизмат қилиш лозимлиги борасида зарур тушунчалар бериляпти.

Иномжон РАҲИМХЎЖАЕВ,сержант.