Сайт харитаси

Бизга кўшил

Сайтдаги сўнги ва оммабоп янгиликлар хақида билмоқчимисиз?

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 1497  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Фахрийлар тингловчилар ҳузурида

Ички ишлар идораларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилаётган турли учрашувларда фаол иштирок етиб, ёш ходимларни она Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Айни кунларда ИИВ Академияси ўқув-дала полигонида биринчи босқичга қабул қилинган тингловчилар хизмат, жанговар ва саф тайёргарлиги бўйича сабоқ олмоқда. Бу жараёнда уларнинг соҳага оид дастлабки кўникмаларни олишлари, касб сирларини ўрганишлари, маънавиятини оширишлари ҳамда дунёқарашларини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилаяпти.

Соҳада узоқ йиллар хизмат қилган фахрийларнинг бой тажрибаси ёшлар учун ҳар доим ибрат мактаби бўлиб келган. Шу боис бу ерда фахрийлар иштирокида ўтказилган учрашув тингловчиларда катта таассурот қолдирди. Унда ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари, истеъфодаги генерал-маёр Б. Сиддиқов, истеъфодаги полковник Ғ. Болтабоев, Академия фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари, истеъфодаги полковник Н. Тошпўлатов иштирок этди.
Улар хизмат фаолиятлари давомида орттирган тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашар экан, тингловчиларга юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашнинг шарафли ва масъ­улиятли томонларини айтиб ўтди. Шунинг­дек, касбига садоқатли бўлиш учун аввало, Ватанни севиш, унинг осойишталиги ёлида виждонан хизмат қилиш ички ишлар идоралари ходимлари зиммасига улкан масъулият юклашини, бу касбий ва жисмоний тайёргарлик ҳамда билимларни мунтазам ошириб боришни талаб қилишини алоҳида таъкидлади.
Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган учрашувда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўз мухбиримиз.

Х. МУКИМОВ.

Мустақилликнинг 25 йиллиги
Оҳирги ўзгариш: 25.03.2017 13:30