Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 901  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Ван Чэн: Ўзбекистон билан ҳамкорликда янада улкан ютуқларга эришамиз

Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт, қурилиш, илм-фан, таълим, маданият каби барча соҳаларни қамраб олган. 
Мамлакатимизда бўлиб турган Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, бош котиби Ван Чэн ташриф доирасидаги учрашувлар ҳақида ўз фикрларини баён этди: 
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11-13 май кунлари Хитойга давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожида янги саҳифа очди. Ташриф натижасида қиймати 23 миллиард доллардан ортиқ бўлган 100 дан зиёд ҳужжат имзоланди. Ўзбекистон Президентининг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» форумидаги иштироки халқаро анжуман муваффақиятига катта ҳисса қўшди. 
Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан хурсандман. Ўзбекистон раҳбарининг Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган барча келишувлар амалга оширила бошланди. Учрашувда ушбу жараён билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашдик. Келишувларни амалга оширишдан томонлар бирдек манфаатдор экани, бунинг учун зарур чора-тадбирлар ишга солинаётгани таъкидланди. 
Ўзбекистон билан ҳамкорликда савдо, иқтисодиёт, транспорт, гидроэнергетика ва бошқа соҳаларда янада улкан ютуқларни қўлга киритамиз, Буюк ипак йўлини тиклашга эришамиз, деб ишонамиз. 
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилайман. 

ЎзА

ИИВ хабарлари
Оҳирги ўзгариш: 19.05.2017 09:22