Сайт харитаси

Бизга кўшил

Сайтдаги сўнги ва оммабоп янгиликлар хақида билмоқчимисиз?

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 1334  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар камаймоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказилаётган профилактика куни тадбирлари жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 
Хоразм вилояти Хонқа туманида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ўтказилаётган профилактика тадбирлари давомида 18 жиноят фош этилди, 3 нафар қидирувдаги шахс қўлга олиниб, ҳуқуқбузарлик содир этган 355 дан зиёд кишига нисбатан маъмурий чора қўлланилди. Маҳаллаларда профилактика ишларининг кенг йўлга қўйилгани, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот самарадорлигини ошириш борасидаги ишлар туфайли кейинги тўрт ойда тумандаги 27 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади, умумий жиноятларнинг сони 40 фоизга камайди. 
– Профилактика тадбирларида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани суди раиси Яшин Болтаев. – Таълим муассасаларида ўтказилаётган тадбирларда ўқувчилар давоматини ўрганиш баробарида тарбияси оғир, жиноятчиликка мойил ўсмирлар билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жиноят содир этган ёшларнинг қилмиши кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинаётир. Хонқа саноат касб-ҳунар коллежининг 2-курс ўқувчиси Дониёр Кўпалов томонидан ўғирлик содир этилгани бўйича жиноят иши Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан кўриб чиқилди ва айбдор жазога тортилди. 
Хонқа шаҳарчасидаги маҳаллаларда ўтказилган учрашувда ҳафта мобайнида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари, бундай ҳолатларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. 
Президентимизнинг жорий йил 9 февраль куни ички ишлар идоралари ходимлари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, профилактика инспекторларига қулай меҳнат ва турмуш шароитини яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хонқа туманида профилактика инспекторларини ишхонасига яқин жойда уй билан таъминлаш мақсадида ҳозирга қадар 3 ходимга хизмат уйлари берилди. 7 инспекторга уй-жой қуриш учун ер майдони ажратилди. Профилактика инспекторларининг барчасини автомашина билан таъминлаш учун бошланғич тўловлар амалга оширилиб, шартномалар тузилди.
Бундай чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Ўтган вақт мобайнида туман бўйича мазкур тадбирлар доирасида касб-ҳунар коллежларида ўқув машғулотларига сабабсиз қатнашмаётган ўқувчилар аниқланиб, уларнинг ота-оналари билан мулоқотлар ўтказилди. Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олишга бағишланган 124 йиғилиш ўтказилди. Гуруҳ аъзолари 2 минг 561 хонадонда бўлиб, уларнинг турмуш тарзини ўрганиш баробарида жиноят содир қилишга мойил, нотинч оилалар, вояга етмаган ҳуқуқбузарлар, муқаддам судланган ва профилактик ҳисобда турувчи фуқаролар билан суҳбатлар ўтказди. Жойларда бўлиб ўтаётган сайёр қабулларда фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари ўз ечимини топмоқда. 

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА

ИИВ хабарлари Долзарб мавзулар
Оҳирги ўзгариш: 03.05.2017 10:11