Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 927  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

ИИВ хабарлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда изчил амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, давлат мулки, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган яхлит ёнғин хавфсизлиги тизими шакллантирилди. 

Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Абдусалом Азизов ва Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевнинг учрашуви бўлиб ўтди. 

Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимидаги ислоҳотлар бизда катта таассурот қолдирди

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўлам касб этган. Мамлакатларимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасида ҳам яқин алоқалар йўлга қўйилган. 

Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 май куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди. 

Тинчлик ва барқарорлик – тараққиётнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди.

Ўзбекистон – Туркманистон: қардошлик ришталари мустаҳкамланиб, ҳамкорлик юксак натижалар бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19-20 май кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. 

Гулистонда Ўзбекистоннинг янги фуқароларига паспортлар топширилди

Гулистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган бир гуруҳ шахсларга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди. 

Россия Федерацияси Ички ишлар Вазирининг Ўзбекистонга ташрифи бошланди

Бугун кундузи Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги делегацияси ички ишлар Вазири полиция генерали В.А.Колокольцев бошчилигида Самарқанд шаҳрига етиб келди. Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири генерал-майор А.Азизов ва республиканинг бошқа расмий кишилари кутиб олдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити бўлиб ўтди. 

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки Президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи давомида Ислом тараққиёт банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. 

Мамлакатларимиз тараққиётига йўналтирилган дадил қадамлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи давомида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган истиқболли келишувларга эришилди. 

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ўзаро манфаатли ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи давомида қатор муҳим келишувларга эришилди. 

Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлди

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокарани Ўзбекистон ва Туркманистон расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар. 

Президентлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар

Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” конгресслар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг яккама-якка суҳбати бўлди. 

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар камайгани қайд этилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳар ҳафта пайшанба куни ўтказилаётган профилактика тадбирлари жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда юксак самаралар бермоқда. 

Нукусда бир гуруҳ шахсларга фуқаролик паспортлари топширилди

Нукусда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган бир гуруҳ шахсларга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди. 

Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга келди. 

Шавкат Мирзиёев "Аваза"да дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифи давомида "Аваза" миллий сайёҳлик зонасининг "Камалак" болалар кўнгилочар боғида ўзбекистонлик болалар билан учрашди.