Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Халқаро учрашув

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигида вазир ўринбосари полковник Акромхон Бобохонов жорий йилнинг 11 июль куни Қирғизистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари милиция генерал-майори Курсан Асанов билан учрашди.

Ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида ўтказилаётган туб ислоҳотларни ўрганиш, ахборот-коммуникация технологияларини тизимга жорий этиш юзасидан тажриба алмашиш мақсадида, меҳмонлар таклифига асосан ташкил этилди. 
Учрашувда А.Бобохонов республика ички ишлар органларида ўтказилаётган туб ислоҳотлар, ахборот-коммуникация технологияларини тизимга жорий этилиши юзасидан меҳмонларга маълумот берди. К.Асанов ҳам ўз ўрнида Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимларида ўтказилаётган ислоҳотлар ҳақида ўртоқлашди. Томонлар ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш доирасида фикр алмашдилар.
Суҳбат давомида К.Асановни маҳаллаларда ташкил этилган ички ишлар органлари таянч пунктларининг фаолияти қизиқтирди. Қирғизистон Республикаси делегацияси аъзолари Тошкент шаҳридаги Ички ишлар бўлимлари ва таянч пунктларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Ташрифнинг кейинги куни Қирғизистон делегацияси аъзолари Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовар жойлари билан танишдилар.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Россия Федерацияси ички ишлар вазири полиция генерали В.Колокольцев ишчи ташриф билан Ўзбекистонда бўлган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати

12-07-2017 | 990
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг