Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Вазирлик тарихи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги хизматлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тизимига киради.
Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш ва тартибга солиш юзасидан давлатимиз юқори органларининг кўплаб қонунлари ва қарорлари қабул қилинган. Уларга, 1919 йил 26 июньда Туркистон АССР Ички ишлар халк комиссариатининг «Россия Совет Федерациясининг Туркистон Республикасидаги Совет ишчи —деҳқон милицияси тўғрисидаги Низом», уша йилнинг июль’ ойида қабул қилинган» Туркистон АССРда , жиноий қидирувни ташкил этиш тўғрисидаги Низом», 1948 йилда қабул қилинган» Милиция постлари ва патруль хизматининг Низоми», 1953 йил 20 июльдаги Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг «Ўзбекистон ССРда жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш ва жамоат тартибини сақлаш чоралари тўғрисида»ги қарори, собиқ СССР Олий Кенгаши Раёсатининг 1962 йил 26 сентябридаги ҳар йили 10 ноябрьни «Милиция куни» деб белгилаб, уни байрам қилиш тўғрисидаги Фармони, ички ишлар идораларида дастлабки тергов юритиш ҳуқуқини берган собиқ иттифоқ Олий Кенгаши Раёсатининг 1963 йил 6 апрелидаги» Жамоат тартибини саклаш идораларига дастлабки терговни олиб бориш ҳуқуқини бериш тўғрисида»ги Фармонлари киради.
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришгандан сўнг, барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари қатори ички ишлар идоралари фаолиятида ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 январьдаги 16 —сонли «Ички ишлар идораларида хизмат ўташ тартиби ҳақидаги вақтинчалик Низом» асосида фаолият кўрсатмоқда. Мана шу Вақтинчалик Низомга асосан ички ишлар идоралари оддий ва раҳбар ходимлар таркибининг ички ишлар идораларида хизмат қилиш тартиби белгилаб қўйилган.Ички ишлар идораларининг асосий вазифаларига конституцион тузумни ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш, фуқароларнинг ҳамда корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар хил жиноий тажовузлардан ва бошқа ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва содир этилган жиноятларни қиска фурсатда тўлиқ очилишини таъминлаш, жиноятни содир этиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш, содир этилган жиноятларни тергов қилиш, паспорт тизими фаолиятини таъминлаш (фуқароларга паспорт берилишини, уларни рўйхатдан ўтиш ва чиқишини, визаларини расмийлаштириш), йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, маъмурий жавобгарлик ва жиноий жазоларни бажарилишини таъминлаш, ёнғин хавфсизлигини сақлаш, вояга етмаганлар билан ишлаш, фуқаролар томонидан ўқ отар қуролларни сотиб олиш, сақлаш ва олиб юриш тартибини назорат қилиш ва расмийлаштириш каби кўплаб вазифалар киради.
2001йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» ги Фармони чиқди. Ушбу Фармон Вазирлар Маҳкамасининг шу масалага боғлиқ бир нечта қарорининг қабул қилинишига туртки бўлди. Мазкур Фармон вақарорлар асосида ИИВнинг етакчи хизматларининг деярли ҳаммасида ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Жумладан, ўтказилган ислоҳотлар натижасида Вазирлик Тергов, Жамоат тартибини сақлаш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳамда Ёнғин хавфсизлиги бошқармаларига Бош бошқарма мақоми берилди, уларнинг ваколатлари ва вазифалари кенгайтирилиб, жойлардаги бўлимлари бошқармаларга айлантирилди. Ички ишлар идораларидаги ислоҳатлар бугунги кунда ҳам изчиллик билан давом эттирилмокда.Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимига Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси, Тергов бош бошқармаси, Пост—патруль’ хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси, Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги бош бошқармаси, Ёнғин Хавфсизлиги бош бошқармаси, Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси, Республика «Қўриқлаш» бирлашмаси ва кўплаб бошқармалар, хизматлар киради.

17-06-2017 | 285
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ