Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Эътиборсизликнинг аянчли оқибатлари.

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 12 февраль куни соат 16.00ларда Зомин кўчасида жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖнинг пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган печнинг қувирларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган натижада газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиши оқибатида бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган. Натижада бино ичида бўлган юқоридаги АЖ ишчилари, Узунбўз қишлоғида яшаган, АХўджаев ва “Э.Миралиев” кўчасида яшаган, А.Арзиқуловлар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар.

Тошкент туманида 12 февраль куни соат 19.26ларда Қушқўнди МФЙ Ҳуррият кўчасида яшаган, нафақахўр, Ҳ. Джалоловнинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 2 кв.м. майдонида пол қисми ва кўрпачалари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида Ҳ.Джалоловнинг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 12 февраль куни соат 12.55ларда Зиёкор м.ф.й. ҳудудидаги 2 қаватли бинонинг 1-қаватида жойлашган сартарошхонада ёнғин содир бўлган.  Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида сартарошхонанинг 20 кв.м. майдонида ички қисми ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида шу сартарошхона ишчиси, Б.Халимов ва Наврўз МФЙ яшовчи, Ғ.Эргашевлар куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилганлар.  Ёнғин электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

14-02-2018 | 579
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг