Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Эълон!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейига 2018-2019 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш бўйича танловларда иштирок этиш истагини билдирган номзодлардан аризалар қабул қилиш жараёни бошланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейига Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи, умумий ўрта таълим муассасасини 9-синфни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, дастлабки, махсус-профессионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

Танловларда иштирок этиш истагини билдирган номзодлардан 2018 йилнинг 5 февраль кунидан бошлаб Тошкент шаҳар Учтепа тумани 11-мавзе М.Шайхзода кўчаси 61-а уйда жойлашган Ўзбекистон Респубикаси Ички ишлар вазирлиги 1-сонли Тошкент академик лицейида дастлабки танловларни ўтказиш комиссияси ва ишчи гуруҳ томонидан аризалар қабул қилинади.

Мурожаат этмоқчи бўлган номзодлар ариза ёзишдан аввал ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

-ўқиш жойидан тавсифнома;
-яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;
-туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси;
-туман мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши ҳақидаги маълумотноманинг нусхаси;
-фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома (баҳолар табелидан кўчирма);
-3х4 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9х12 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат (бош кийимсиз).

Танловлар босқичма-босқич қуйидаги кетма кетликда амалга оширилади;

-дастлабки танлов;
-махсус профессионал танлов ;
-тест синови.

Дастлабки танлов қуйидагича ўтказилади:

-якка тартибда дастлабки суҳбат ўтказиш;
-номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш;
-ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;
-дастлабки танлов яъкуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини  ўрганиш ҳамда уларни махсус-профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этиш.

Махсус-профессионал танлов қуйидагича ўтказилади:

-номзоднинг орфографик ва пунктацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш (диктант);
-номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;
-якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш;
-махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласини ҳал этиш.

Тест синови қуйидагича ўтказилади:

Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгиланган муддатларда ўтказилади.

09-02-2018 | 945
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг