Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Ҳамкорликнинг янги қирралари

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги Элчихонаси ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг расмий вакили Лю Тунпин билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув ИИВ Академияси делегациясининг Хитой халқ полиция университети ва қуролли полиция Академиясига ташрифи (2017 йил 26-29 декабрь) якунлари бўйича ўтказилди.
ИИВ Академияси бошлиғи генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов бўлиб ўтган ташрифнинг натижадорлигини қайд этиб, академик мобиллик доирасида махсус ўқув курсларини, шунингдек Хитой халқ полиция университети ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида ҳар иккала олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва курсантлари  учун «мастер-класс» дарсларини ташкил этиш юзасидан ўзаро келишувларга эришилганлигини маълум қилди.
Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги Элчихонаси ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг расмий вакили Лю Тунпин эришилган ўзаро келишувларнинг амалий аҳамиятини қайд этиб, расмий вакил сифатида режалаштирилган тадбирлар амалга оширилишини жадаллаштирилишида ҳамма имкониятларни ишга солишини билдирди.
Учрашув келгусида ўзаро ҳамкорликнинг равнақ топишига асос бўладиган манфаатли, конструктив диалог руҳида ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

10-01-2018 | 254
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг