Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар тўғрисида мисоллар:

2017 йилнинг 18 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи Е.Қ нинг уйидаги иситиш печи мўрисининг қизиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 150 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

2017 йилнинг 20 декабрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи Х.Қ нинг уйида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 30 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг куйган холдаги жасади топилган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

2017 йилнинг 22 декабрь куни Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи фуқаро А.Н нинг уйида ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 25 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгасининг набиралари 2013 й.т. М.А ва 2014 й.т. К.А лар куйиш тан жароҳати олишиб шифохонага жойлаштирилганлар.

2017 йилнинг 22 декабрь куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган «Алфа металл пром» МЧЖга тегишли эшик ишлаб чиқариш цехида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, цехнинг 100 кв. метр майдонда ички қисми ва маҳсулотлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.    

2017 йилнинг 25 декабрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро М.М нинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 290 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати

26-12-2017 | 380
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг