Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар тўғрисида мисоллар:

2017 йилнинг 12 декабрь куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган «Тўрақўрғон кино видео» МЧЖга тегишли «Бобур» кино концерт зали биносида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида бинонинг 120 кв.м. майдонда саҳнаси ва том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

2017 йилнинг 12 декабрь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган «Жамол Чорва Агро» ФХга тегишли молхонада ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида молхонанинг 300 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва ғамлаб қуйилган хашаги ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

2017 йилнинг 14 декабрь куни Самарқанд шаҳрида яшовчи О.Файзуллаев уйида газда ишлайдиган иситиш печини дераза олдига ўрнатилишидан печь пардани ёндириши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 20 кв. метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида ушбу хонадонга меҳмонга келиб, тунаб қолган фуқаролар Ж.Э ва Ғ.Э.лар куйиш тан жароҳати олишиб шифохонага жойлаштирилганлар.

2017 йилнинг 14 декабрь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган «Гофр коробок» МЧЖга тегишли коробка бўлакларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлиб, цехнинг 150 кв. метр майдонда томи, шифти ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

2017 йилнинг 15 декабрь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи С.А.нинг уйида электр плита мосламасидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 10 кв. метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг куйган холдаги жасади топилган.

2017 йилнинг 15 декабрь куни Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи фуқаро У.Э.нинг уйида маст ҳолда сигарета чекишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 12 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг куйган холдаги жасади топилган.      

2017 йилнинг 17 декабрь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи А.К.нинг уйидаги кондиционернинг носозлиги натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 300 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда ёнғин қўшни уйларга ўтишидан 25 кв.метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.    

2017 йилнинг 17 декабрь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи Р.В.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 160 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда ёнғин қўшни уйларга ўтишидан 40 кв.метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати

21-12-2017 | 406
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг