Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Машина ойнасини синдириб...

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида номаълум шахс Миробод кўчасида қаровсиз қолдирилган «Hunday» русумли автомобиль ойнасини синдириб, салонда бўлган 12 ярим млн. сўм пул ва уяли телефонни ўғирлаб кетган.

Жабрланувчи зудлик билан ички ишлар органларига хабар берди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор ҳаракатлар бошлаб юборилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи А.Д. содир этганлиги аниқланиб ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

04-12-2017 | 205
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг