Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Сирдарё ва Жиззах вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди

Халқ билан бирга бўлиш, одамларнинг дардини эшитиб, қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ҳар бир ташкилот ва идора раҳбарининг вазифасидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жойларда мутасадди раҳбарларнинг аҳоли билан учрашувлар, улар учун сайёр қабуллар ташкил этиш давом этмоқда.

Сирдарё вилоятининг Сирдарё ва Гулистон туманларида унга яқин бўлган туманлар аҳолиси учун қабул ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор П.Бобожонов, Олий Суди раисининг ўринбосари Б.Деҳқонов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев, Давлат божхона қўмитаси раиси М.Тоҳирий, Бош прокурор ўринбосари Э.Йўлдошев ва бошқа мутасадди раҳбарлар фуқароларни қабул қилдилар.

Шунингдек, шу кунлари ИИВ раҳбарлари ҳам аҳоли билан сайёр қабул ўтказишди. Қабуллар давомида 297 нафар фуқаро билан учрашилиб, 218 та мурожаат қабул қилинди. Фуқаролардан келган мурожаат ва аризаларнинг 66,5 фоизи ички ишлар органлари фаолиятига оид бўлди. Шунингдек, тергов-суриштирув, ходимнинг ноўрин хатти-ҳаракати, паспорт-виза ва фуқаролик ҳамда ички ишлар органининг бошқа масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Шу билан бирга, ижтимоий-иқтисодий, оила-турмуш доирасидаги келишмовчиликлар, иш билан бандлик, электр, газ таъминоти, ободонлаштиришга доир муаммолар ҳам ўртага ташланди.

Жиззах вилоятида ҳам Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг фуқаролар билан учрашиш ва мурожаатларини қабул қилиши ташкил этилди. Сайёр қабул дастлаб вилоятнинг Пахтакор туманида бўлиб ўтди. Унда 75 нафар фуқаро қабул қилинди. Сайёр қабулнинг иккинчи куни Жиззах шаҳрида ташкил этилди. Мурожаатларнинг асосий қисми ички ишлар органлари фаолиятига оид бўлди ва уларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси  

01-12-2017 | 276
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг