Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар

2017 йилнинг 22 ноябрь куни Хоразм вилояти Хива туманида яшовчи фуқаро А.Х.нинг уйида электр иситиш мосламасини ёқиб назоратсиз қолдирилиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 4 кв.м. майдонда ўрин кўрпаси ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг тутундан димиққан холдаги жасади топилган.

2017 йилнинг 22 ноябрь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган «Эхтиёж моллари» МЧЖга тегишли мебел ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлиб, цехнинг 190 кв. метр майдонда томи, ички қисми, жихозлари ва лак бўёқлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.  Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
2017 йилнинг 23 ноябрь куни Бухоро вилояти Бухоро туманида яшовчи фуқаро Ю.Я.нинг уйида электр иситиш мосламасини ёқиб назоратсиз қолдирилиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 20 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг куйган холдаги жасади топилган.       
2017 йилнинг 23 ноябрь куни Жиззах шаҳрида яшовчи К.С.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда ҳовлисилаги «Кобалт» ва «Матиз» русумли автомобиллари, шунингдек, ёнғин қўшнисининг уйига ўтишидан 5 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
2017 йилнинг 25 ноябрь куни Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Л.А.нинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 98 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
2017 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Умид Дилшод Гранд» МЧЖга тегишли қоғозни қайта ишлаш ва брусчатка ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлиб, цехнинг 190 кв. метр ҳамда ёнғин қўшни «Элит Глобал Пласт» МЧЖга тегишли пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехига ўтишидан 290 кв.метр майдонларда томи, шифт қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати
 

01-12-2017 | 351
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг