Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Қўқонда қиморхона фош этилди

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, шу йилнинг 8 октябрь куни Қўқон шаҳридаги “Иқбол нури” номли чойхонада тезкор тадбир ўтказилган. 

Натижада ушбу чойхонада қўқонлик 1972 йилда туғилган У.А., 1979 йилда туғилган Ш.М., 1982 йилда туғилган Т.Н., 1985 йилда туғилган Б.И., 1986 йилда туғилган Н.И., 1989 йилда туғилган Я.М.лар ўртага минг сўмдан пул тикиб, карта орқали қимор ўйнаётганликлари аниқланган. Ўртага тикилган 243 минг сўм пуллар ва карталар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Чойхона эгаси ва қиморда иштирок этган шахсларга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддаси билан чора кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

12-10-2017 | 211
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг