Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Муваффақиятли ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига рамий ташриф буюрган ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе бошчилигидаги делегация аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармухамедов қабул қилди.

Мулоқот аввалида Сун Лицзе элчихонанинг янги тайинланган ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги расмий вакили Лю Тунпинни таништирди. Томонлар мамлакатларимиз ўртасида турли ижтимоий соҳаларда, шунингдек хавфсизликни таъминлаш масалаларида ўзаро фойдали муносабатлар тобора тараққий этиб бораётганини таъкидладилар.
Д.Назармухамедов ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик самарали кечаётганини эътироф этди. Шу жумладан, ички ишлар органлари ходимларининг касб маҳоратини ошириш мақсадида уларни ўқитиш, ҳар икки томонни қизиқтирадиган тезкор ахборотларни алмашиш минтақада хавфсизликни таъминлашга қаратилган умумий мақсадларга эришишга хизмат қилаётганини қайд қилди. 
Учрашувда томонлар икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бў­йича ўзаро фикр алмашишди. Жумладан, мамлакатимиз ички ишлар органлари ходимларини Хитойда ўқитишни давом эттириш, турли йўналишларда осо­йишталик посбонлари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш мақсадида ХХР етакчи мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи бў­йича таклифлар билдирилди.

Бундан ташқари, ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларимизнинг оила аъзоларини Хитойга яна саёҳат уюштириш таклифини билдирди.
Ўзаро ишонч руҳида ўтган музокаралар чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли масалалар бўйича доимий алоқа ўрнатишга ва мунтазам равишда ахборот алмашиб туришга келишиб олдилар.
Учрашув якунида элчихонанинг ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги расмий вакиллигида ўз фаолиятини якунлаган Нашуньбаярга ва янги тайинланган Лю Тунпинга миллий урф-одатларга мос равишда илтифот кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

07-09-2017 | 415
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг