Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Халқаро расмий ташриф

«Human Rights Watch» халқаро нодавлат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлинмаси дирeктори Хью Уилямсон ва ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича офиси дирeктори Стивен Свeрдлов мамлакатимизга расмий ташрифи мобайнида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳам ташриф буюрди.

Меҳмонларни Ички ишлар вазирининг ўринбосари Акромхон Бобохонов қабул қилди. Ташрифдан мақсад ички ишлар органларида инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммоларни ҳамкорликда бартараф этишдан иборатдир.
А.Бобохонов меҳмонларга ички ишлар органларида ўтказилаётган туб ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари йўналишида тизимда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Учрашув якунида меҳмонлар келажакда ўзаро ҳамкорлик қилиш таклифини билдирдилар. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

06-09-2017 | 373
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг