Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорлик

Мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси директори Ришард Коменда бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрдилар. 

Делегация аъзоларини Ички ишлар вазирининг ўринбосари Акромхон Бобохонов кутиб олди. Ташрифдан мақсад ички ишлар органларида инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ҳамда инсон ҳуқуқлари йўналишда ўзаро ҳамкорлик ўрнатишдир.
Учрашувда А.Бобохонов республика ички ишлар органларида ўтказилаётган туб ислоҳотлар, ахборот-коммуникация технологияларини тизимга жорий этилиши юзасидан меҳмонларни таништирди. Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

05-09-2017 | 685
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг