Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Яккасарой туманида фирибгар ушланди.
Фуқаро Ш.О. Яккасарой тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда жойлашган кафеларнинг бирида, 1966 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи К.В., Россия Федерациясининг фуқаролигини олишга керакли бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга ва давлат божларини тўлатиб беришга ваъда қилиб, ундан 2500 АҚШ доллари олганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тадбир натижасида, Яккасарой тумани ИИБ профилактика инспекторлари томонидан фирибгарлик содир этган К.В. ушланди.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш аломатлари билан жиноят иши кўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси
 
12-08-2017 | 109
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг