Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Эски ишини давом эттираётганида қўлга олинди
Сергели туманида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида Сергели туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан илгари наркотик модда истеъмол қилиб, ёнида сақлаб юрган шахс судланганлигига қарамасдан, эски ишини яна давом эттираётганида қўлга олинди. 
Унинг уйи кўздан кечирилганида, шкаф ичида бўлган чой қутисида 7,65 гр. марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми, яъни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш аломатлари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси
12-08-2017 | 456
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг