Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Қўшмачилик билан шуғулланган эркак қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбирида, туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Яккасарой туманидан ўтувчи қисмида, 1993 йилда туғилган Миробод туманида яшовчи Э.А. 40000 сўм пул эвазига, 1995 йилда туғилган Олмазор туманида яшовчи А.И. ва 1990 йилда туғилган Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи М.Н.ларга жинсий алоқа қилишлари учун қўшмачилик қилганлиги аниқланди.

Ашёвий далил сифатида пул олинди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Э.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси

11-08-2017 | 439
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг