Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Автомашинада телефонингизни қолдирманг

Шу йилнинг 6 август куни соат 09.30ларда, Андижон шаҳрининг Бўтақора йўли кўчасида, номаълум шахслар Х.А.га тегишли «Matiz» русумли автомашина очиқ қолгандан фойдаланиб, машина салонида бўлган 1500000 сўмлик «Samsung Gallaxy A5» русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлар.

Тезкор ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида, мазкур ўғриликни содир этган Андижон шаҳрининг Майбоғча кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган К.Д. ва Жалақудуқ шаҳрининг Бойчеки кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган Х.С.лар қўлга олинди. Улар билан ўтказилган суриштирув давомида, шу куннинг ўзида яна иккита «Matiz» русумли автомашинадан «Samsung Gallaxy J5»  ва «Samsung Gallaxy А1» русумли уяли телефон аппаратларини ўғирлаганликлари аниқланиб, улардан ашёвий далил сифатида уяли телефон аппаратлари олинди.
Ҳозирги кунда К.Д. ва Х.С.ларни бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати

09-08-2017 | 317
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг