Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Шаҳрисабз туманида фоҳишалик билан шуғулланаётган опа-сингиллар ушланди.

Шу йилнинг 7 август куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Ички ишлар бўлими томонидан ўтказилган “Тозалаш” тадбирида, шу туманнинг Чоршанбе қишлоғида яшовчи 1980 йилда туғилган Р.З. ҳамда Қорапойча қишлоғида яшовчи 1975 йилда туғилган Р.М.лар 30000 сўмдан жинсий алоқада бўлаётганлиги аниқланиб, ушланди.

Опа-сингилларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси 1-қисми, яъни фоҳишалик билан шуғулланиш аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун суд органига юборилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси

09-08-2017 | 169
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг