Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Халқаро учрашув

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Джанан Баракзай бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.


Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Акромхон Бобохонов кутиб олар экан, уларни мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимларида ўтказилаётган туб ислоҳотлар билан қисқача таништирди.
Афғон делегацияси раҳбари Дж.Баракзай самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Афғонистон мудофааси ва полициясида ҳам жиноятчиликка қарши самарали курашиш ва жамоатчилик билан алоқаларни кучайтириш каби ўхшаш ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Учрашувда терроризм ва диний экстремизмга, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли масалалар бўйича доимий алоқа ўрнатишга ва мунтазам равишда ахборот алмашиб туришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати

20-07-2017 | 745
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг