Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Талончи қўлга олинди

Андижон шаҳрининг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида шу шаҳарда яшовчи фуқаро ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган нархи 800000 сўмлик «Galaxy-J3» телефон аппарати ва 30000 сўмлик қўл соатини номаълум шахс олиб қўйганлигини маълум қилади.

Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида талончилик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритган Т.М. аниқланиб, ушланди.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати

17-07-2017 | 361
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг