Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Содир бўлган воқеалар
Босқинчилар қўлга олинди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, Қўқон шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмига “Сунбула” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “Каптива” русумли автомашина олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушади. 
Фирибгарларнинг “тарвузи қўлтиғидан тушди”
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳарчасида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилади. 
Термизда “долларфуруш” қўлга олинди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, вилоят ИИБ ва бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда Термиз туманида тезкор тадбир ўтказилди. 
21 млн. сўмлик чорва молларини олиб кетган фирибгар ушланди
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2017 йилнинг март ойида Тошкент туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Д.И. таниши Шарифни ишонтириб, “пулларни кечки пайт олиб келаман” – деб, ундан 5 бош қора мол ва 2 бош қўйларни олиб кетади.
41 кг.дан ортиқ наша топилди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 11 октябрь куни, вилоятнинг Тошлоқ туманидаги хонадонларнинг бирида кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани ҳақида олинган маълумот юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.  
Ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиувчи органлари билан ҳамкорликда қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва портловчи моддаларни қонунга ҳилоф равишда муомаласига қарши курашиш бўйича кенг жамоатчилик билан ўтказилган профилактик ва тарғибот-ташвиқот огоҳлантирув чора-тадбирлари натижасида, бир қатор фуқаролар ўз ихтиёрлари билан ўзларида сақланаётган қуролларни топширдилар.
Содир этилиши режалаштирилган босқинчилик жиноятининг олди олинди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, олинган тезкор маълумот асосида бошқарма ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда содир этилиши режалаштирилган босқинчилик жиноятини олдини олиш мақсадида тадбир ўтказилди. 
Кучи коллеж ўқувчисига етди
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, Юқоричирчиқ туманида номаълум шахс шу туман ҳудудида жойлашган коллежнинг 2-босқич ўқувчисига тегишли “Самсунг” русумли уяли телефонини тортиб олиб кетади.
5 миллион 300 минг сўмлик тилла тақинчоқлар ўғирланди
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, Олмалиқ шаҳрининг Металлурглар кўчасидаги хонадонларнинг бирида яшовчи фуқаро ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, номаълум шахс уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, нархи тахминан 5 млн. 300 минг сўм бўлган бир дона занжир, бир жуфт сирға, бир дона узук ва “Самсунг-5” русумли уяли телефонини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Қўштепа ва Фарғона туманларида йўқолган сигирлар топилди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасидан хабар берилишича, бошқарма тезкор ходимлари томонидан тунги вақтда вилоятнинг Қўштепа тумани Янги ҳаёт қишлоғидаги фермер хўжалиги шийпонида боқилаётган, бир дона нархи 3 млн. сўм бўлган сигирни ўғирлаб кетаётган шахслар Тошлоқ туманида ашёвий далил билан қўлга олинган. 
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг