Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Ўтказилган тадбирлар ҳақида
80-йиллар битирувчилари учрашуви
Инсон ёши улғайиб боргани сари ёшликни қумсаши табиий ҳолдир. Мактаб даврлари, талабалик йилларининг ширин хотираларини ёдга олиб, расмларга термулиб, оз бўлсада, ўша давр шукуҳини сезгандай бўлади киши. Агар ёшликдаги танишлари, яқинлари, дўстларини кўриш, учрашиш, суҳбат қуришни имкони топилса, ундаги кечинмаларни англаш унчалик ҳам қийин эмас.
Ўқув-амалий машғулотлар самара беради
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2991-сон «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аҳоли, тадбиркорлар, давлат органларининг ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш борасидаги кўникма ва малакаларини тизимли равишда такомиллаштириб бориш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари таркиби томонидан ҳар йили республиканинг ҳар бир маъмурий ҳудудларида объектлар раҳбарларини ёнғин хавфсизлиги асосларига ўқитиш учун комплекс сайёр ўқув-амалий йиғинлари ташкил этиш ва натижаси бўйича тест синовлари ўтказиб, тегишли намунадаги сертификатлар бериш белгилаб қўйилган.
Тарғибот лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарорига асосан, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органи этиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгиланган эди.  
Андижон тумани ИИБ ташаббуси билан “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунги ПҚ 2833-сонли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Одам савдоси – давр муаммоси
Одам савдосининг жиноий бозори гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғ савдосидан кейин учинчи ўринни эгаллаётгани унинг нечоғлиқ хавфли иллат эканлигидан далолатдир.
Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ислоҳ қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш муаммолари давлат бошқарувини ташкил этишнинг долзарб масалаларидан биридир. Бугунги кунда шундай долзарб масалалардан бири давлат органлари ходимларининг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслик ҳисобланади.
Давлат хизматида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйишни таъминлашнинг долзарб вазифалари
Давлат хизматида юқори малакали кадрлар таркибини шакллантириш, шунингдек унда коррупция ва бошқа салбий ҳолатларга барҳам бериш ҳар қандай давлатнинг устувор вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам давлат хизматини ислоҳ этиш жараёнида ушбу вазифа долзарб масалалардан биридир. Зотан, нафақат давлат хизматининг ҳолати, балки мамлакатимизда амалга оширилаётган барча демократик ўзгаришларнинг тақдири ана шу муаммо ечимига бевосита боғлиқдир.  
Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид
Коррупцияга қарши курашиш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш (Тошкент шаҳар) марказида “Коорупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида илмий семинар ўтказилди.
“Коорупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ижроси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 январдаги “Коорупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига асосан, шу йилнинг 2 февралида қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2752-сонли Қарори ижросини ташкил этиш мақсадида, шу йилнинг 30 март куни Коорупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг 1-сонли мажлиси ўтказилган эди.
ИИВ академиясида давра суҳбати
2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси...
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг