Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Халқаро ҳамкорлик
Самарали ҳамкорликка муносиб ҳисса
ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Сунь Лицзе бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси ИИВга ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор П.Бобожонов кутиб олди.
Ҳамкорликнинг янги қирралари
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги Элчихонаси ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг расмий вакили Лю Тунпин билан учрашув бўлиб ўтди.
Ҳамкорликнинг муҳим босқичи
Ҳозирги кунда ИИВ Академиясида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида етакчи хорижий таълим муассасалари билан бу борада тажриба алмашиш, ҳамкорликда таълим дастурлари ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибини малакасини ошириш ва стажировка ўташини ташкил қилиш орқали халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Самарали ҳамкорликнинг давом этиши
Жорий йилнинг 27 декабрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар бошқармаси Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Ўзбекистондаги ХХР элчихонаси ҳузуридаги Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг расмий вакили, генерал Лю Тунпин билан икки томонлама учрашув ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик бўйича ўзаро келишувлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг расмий вакили Лю Тунпин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Ходимлар халқаро курсларда қатнашди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари Пекин полиция академиясида ШҲТ давлатлари пойтахтларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун ташкил этилган халқаро ҳамкорлик курсларида қатнашди.
Ўзбекистон – Беларусь: ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида
Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Беларусь Республикаси Тергов қўмитаси делегациясини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармухамедов қабул қилди. 
Самимий қутлов
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов қўшни давлат ҳамкасбларини Қозоғистон Республикасининг Мустақиллик куни билан чин юракдан самимий табриклади.
Самимий қутлов
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов Молдова полициячиларининг касб байрами билан муборакбод этди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ: рақамли технологиялар соҳасида тадқиқотлар бўйича илк қадамлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази (ЭКБМ) бошлиғи, подполковник Наил Галипшин ва ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошқарма бошлиғи, подполковник Бахтиёр Бердиалиев Корея Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Рақамли экспертизалар миллий маркази Рақамли экспертизалар дивизиони (NDFC) мутахассислари билан музокаралар олиб боришди.
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг