Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Янгиликлар
Профилактика инспекторлари қасамёд қилди
Пойтахтимиздаги Амир Темур ҳайкали ёнида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди.
Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПФ-5183-сон фармонига мувофиқ Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани сектор раҳбарлари аҳоли муаммоларини бартараф этмоқдалар
Бугунги кунда республикамизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да, аҳоли турмуш даражасини ошириш, турли йўналишлардаги муаммоларни жойида ҳал этишнинг самарали механизми йўлга қўйилди. Бунда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни тўлиқ бажаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Пойтахтнинг Яшнобод туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
“Тошкент шаҳрида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида, Яшнобод туманининг тўртта секторида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида туман ишчи комиссияси аъзолари томонидан режа асосида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Буюк давлат ва сиёсат арбоби
Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ва халқимиз қалбида ўчмас из қолдирди. Унинг яратган асарлари, оташин нутқлари, ибратли сўзлари то абад авлодлар қалбини маърифат нури билан ёритиб туриши шубҳасиз.
ИИВ Академиясида ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими тубдан такомиллаштирилди
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон барча соҳаларда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Олдимизда турган бир-биридан муҳим вазифаларни ҳал этишда, юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, қонун ва адолат устуворлигига тўлиқ эришиш, бир сўз билан айтганда, халқ манфаатини чинакам ҳимоясини таъминлашда ички ишлар органлари ходимларининг ўрни беқиёсдир.
Сайёр қабулларда муаммолар ижобий ечим топмоқда
Фуқаролар билан яқин мулоқотда бўлиш, уларнинг дардини тинглаш ва муаммоларини ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор А.Азизов вилоятларда сайёр қабуллар ўтказиб келмоқда. Шу йилнинг 18–19 август кунлари генерал-майор А.Азизов Навоий вилоятида бўлди. Сайёр қабулларда жойлардаги ҳокимлар, мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам қатнашиб, кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилди.
Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни Тошкентда ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 
Андижон вилоятида олиб борилаётган ишлар самараси ўрганилмоқда
Андижон вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ташкил қилинган патруллик хизматининг ижобий тажрибасини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан ташриф буюрган делегация аъзолари Андижон шаҳри, Хонобод, Асака, Шаҳрихон  туманларида бўлишди.
«Ёнғиндаги жасорати учун» ва «Ёнғиндан сақлаш хизмати аълочиси» идоравий кўкрак нишонлари билан жасоратли ва аълочилар тақдирланадилар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2992-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 9 июлдаги 142-сонли буйруғи билан «Ёнғиндаги жасорати учун» ва «Ёнғиндан сақлаш хизмати аълочиси» идоравий кўкрак нишонлари тўғрисидаги Низом тасдиқланди. 
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг