Сайт харитаси

Бизга кўшил

Сайтдаги сўнги ва оммабоп янгиликлар хақида билмоқчимисиз?

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 1409  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Ёнғин хавфсизлиги

Хизмат номи

Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда, рўйхатдан ўтган (ташкил этилган) юридик шахслар. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси (ЁХББ) томонидан - ёнғинга қарши автоматика воситаларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги “Қўриқлаш” Республика бирлашмаси томонидан - қўриқлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти бўйича лицензиялар берилади. Шунингдек уларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳам лицензиялар берилади. 

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчаси, 17-уй. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги “Қўриқлаш” Республика бирлашмасининг манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, С.Барака кўчаси, 52а-уй. 
Шунингдек уларнинг ҳудудий бошқармалари: Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ЁХББ ва “Қўриқлаш” РБ хизматлари томонидан берилади. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури; 
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; 
лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 
лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакл бўйича мутахассисларнинг малака таркиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар (меҳнат дафтарчасининг, маълумоти ёки махсус тайёргарлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаси) илова қилинган рўйхати; 
лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базанинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар. 
Юридик шахс-лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 136-сонли “Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кунда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади ва лицензияловчи орган йиғимни лицензиялашда иштирок этган бўлинмалар ўртасида тақсимлайди. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия беришни рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. 
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. 
Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида ахборот эълон қилиши ва эълонни лицензияловчи органга тақдим этиши шарт. 
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. 
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат божи республика бюджетига ўтказилади. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади. 
Лицензияловчи орган хулоса тайёрлаш учун ўз маблағлари ҳисобига: 
-лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун талаб қилинадиган мавжуд шарт-шароитларни жойига бориб баҳолаш; 
-тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга. 
Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади. 
Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). 

PDF
Оҳирги ўзгариш: 22.03.2017 10:42