Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 997  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш

Хизмат номи

Автотранспорт воситаларига ва тиркамаларига (ярим тиркамаларига) рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда давлат рақами белгиларини бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар. 
Жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситалари уларнинг доимий турар-жойларига, доимий турар-жойи бўлмаган тақдирда вақтинчалик турар-жойларига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муомала лаёқатига эга бўлган фуқаролар номига рўйхатдан ўтказилади. 
-Автотранспорт воситалари 18 ёшга тўлган, мототранспорт воситалари 16 ёшга тўлган, мототранспорт воситалари эса 16 ёшга тўлган шахслар номига рўйхатдан ўтказилади (лоторея ва шунга ўхшаш бошқа оммавий ўйинларда ютуққа чиққан, васиятнома ва қонун билан белгиланган тартибда мерос асосида ўтган автомототранспорт воситалари бундан мустасно). 
-Республикада ташқарига ўқишга, ишга, ҳарбий хизматга, узоқ муддатли хизмат сафарига кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёзма аризалари асосида уларга қарашли транспорт воситаларини уларнинг розилиги билан қариндошларнинг турар-жойларига, шунингдек, эгасининг аввалги турар-жой майдони яшаш учун унинг номида сақланиб қолган бўлса, аввалги турар-жойига рўйхатдан ўтказиш учун рухсат этилади.
-Айрим сабабларга кўра транспорт воситасининг эгаси рўйхатдан ўтказиш бўлимларига кела олмаса, транспорт воситаси эгасининг вакили томонидан нотариал идораларидан берилган ишонч қоғози ва қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади. 
Транспорт воситаларини ҳарбий хизматчилар номига рўйхатдан ўтказиш турар-жойга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ички ишлар органи ёки уй-жой ажратилганлиги тўғрисида ҳарбий қисм томонидан берилган маълумотномаларга асосан амалга оширилади.
Транспорт воситалари юридик шахслар амалда яшаётган манзилда рўйхатдан ўтказилади. Агар маҳаллий ҳокимиятларнинг қарорларида кўрсатилган бўлса, корхоналарга қарашли транспорт воситаларини уларнинг юридик шахс ҳисобланмаган филиаллари, бир тизимдаги бошқа бўлим ва бўлинмалари жойлашган ерда транспорт воситасини ижарага олган корхона жойлашган ерда рўйхатдан ўтказишга рухсат этилади. Бундай ҳолларда қайд этиш гувоҳномасида транспорт воситаси эгасининг номи, унинг манзили ва қўшимча равишда транспорт воситаси турадиган жой кўрсатилади.

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Транспорт воситаларини қайд этиш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ДЙҲХХ бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда РИБ деб аталади) лари, туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда ТРИБ деб аталади) лари томонидан амалга оширилади. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

1. Транспорт воситалари ушбу ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади: 
а) Транспорт воситаларининг турган ўрни ёки эгасининг яшаш жойи ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида: 
- белгиланган тартибдаги ариза; 
- техник ҳужжат (қайд этиш гувоҳномаси, техник паспорт, техник талон); 
- корхона ва ташкилотлар транспорт воситаларининг турган ўрни ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (буйруқ, ижара шартномаси, ҳокимлик қарори); 
- транспортларнинг турган ўрнини ҳудудлардаги ДЙҲХХ органлари томонидан кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома; 
- фуқаролар учун шахсий паспорт ёки унинг ўрнига берилган ҳужжат. 
б) Ташкилотнинг номи, эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида: 
- белгиланган тартибдаги ариза; 
- номи ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ, фармойиш, қарор); 
- фуқаролар учун шахсий паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик ҳолатини қайд этиш органи ёки суд органи томонидан берилган ҳужжат). 
в) эгаси ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида: 
- белгиланган тартибдаги ариза; 
- нотариал идоралари томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, лизинг, сублизинг шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар; 
- суд қарори; 
- Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси идоралари томонидан берилган ордер; 
- четдан келтирилган ва божхона назорати остида турган транспорт воситалари учун божхона идораси томонидан бериладиган махсус гувоҳнома; 
- бир вазирликка қарашли ва бир молиявий тизимдаги ташкилотлар учун юқори органларнинг ДЙҲХХ рўйхатида бўлган транспорт воситаларини балансдан балансга бепул ажратилганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма. 
г) Қайта жиҳозлаш, ранги, рақамли агрегатлари ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида: 
- белгиланган тартибдаги ариза; 
- рақамли агрегатлар қонуний сотиб олинганлиги тўғрисида ҳужжат (ҳисоб-маълумотнома, олди-сотди шартномаси, божхона гувоҳномаси) кирим касса ордер ива юк хати (накладной), автотузатиш заводининг паспорти, қабул қилиш-топшириш далолатномаси); 
- бир завода ишлаб чиқарилган, бир-бирига мос келадиган транспорт воситаларининг (ВАЗ-2101-21011, М-408-412, ГАЗ-24-2410, шунга ўхшаш) баъзи қисмлари (бампер, фара, огоҳлантириш ёритгичлари, олд ва орқа панели, капот ва қанотлари) ўзгарганда, техник хизмат кўрсатиш шохобчалари томонидан берилган буюртма-наряд, маълумотномалар (агар шу эҳтиёт қисмлар бозордан сотиб олинган бўлса, бундан ташқари, эгасининг тушунтириш хати); 
- транспорт воситаси уй шароитида мустақил равишда бўялганда эгасининг тушунтириш хати. 
д) Қайта жиҳозланган транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш, қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади: 
юридик шахслар учун: 
- белгиланган тартибдаги ариза; 
- давлат ташкилотлари учун юқори ташкилотнинг буйруғи, нодавлат ташкилотлари учун умумий мажлис баёни ёки қарори (буйруғи); 
- яроқсиз, кераксиз эҳтиёт қисмлар ёки махсус мосламалар хўжалик ҳисобидан чиқарилганлиги ёки ечиб олинганлиги тўғрисидаги далолатнома; 
- ҳудудий ДЙҲХХ бошқармалари РИБ (ТРИБ) ларидан берилган хулоса; 
- давлат ташкилотига тегишли транспорт воситалари ва шахсий юк автомобиллари; автобус, мўъжаз автобуслар учун ҳудудлардаги мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёзма рухсатномаси; 
- қайта жиҳозланган транспорт воситасига РИБ (ТРИБ) лари томонидан техник ҳолат тўғрисида тузилган далолатнома; 
- ўрнатилган двигателга автоузатиш корхонаси томонидан берилган паспорт; 
- қайта жиҳозланган автомобилни қабул қилиш-топшириш далолатномаси; 
- махсус мослама ўрнатилган транспорт воситалари учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙҲХХ бошқармаси томонидан конструкцияси келишилганлиги тўғрисида берилган гувоҳнома нусхаси. 
Транспорт воситаси автотузатиш корхонаси томонидан қайта жиҳозланган бўлса, қайд этиш гувоҳномасида унинг қайта жиҳозланган вақти, ўрнатилган агрегат рақамлари ҳақида шу корхонанинг белгиси бўлиши лозим. 

Шахсий фойдаланишдаги автомобиллар учун: 
- белгиланган тартибдаги ариза; 
- рақамли агрегатлар ва транспорт воситасига ўрнатилгн эҳтиёт қисмлар қонуний равишда сотиб олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат (олди-сотди шартномаси, ҳисоб-маълумотнома), агар бозордан сотиб олинган бўлса (рақамли агрегатлардан ташқари), эгасининг тушунтириш хати; 
- қайта жиҳозланган транспорт воситасига РИБ (ТРИБ) лари томонидан техник ҳолат тўғрисида тузилган далолатнома; 
- ҳудудий ДЙҲХХ бошқармалари РИБ (ТРИБ) ларидан берилган хулоса; 
- техник хизмат кўрсатиш шохобчаларининг буюртма-наряди ёки автотузатиш заводларидан берилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси; 
- ўрнатилган двигателга паспорт. 
Мустақил равишда қайта жиҳозланган транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишда егасининг ёзма тушунтириш хати ва техник хизмат кўрсатиш шохобчасининг шу автомобил қай даражада тўғри қайта жиҳозланганлиги ҳамда ёлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига мос келиши ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилади. 

2. Транспорт воситасининг ҳадя шартномасида ёки мерос ҳуқуқи гувоҳномасида бир неча шахс кўрсатилган бўлса, барча мулк эгаларининг ёзма розилигига асосан транспорт воситаси улардан фақат биттасининг номига қайта рўйхатдан ўтказилади. 18 ёшга тўлмаган меросхўр номидан ёзма рухсатномани васийлик ва хомийлик идоралари беради. 

3. Бир вазирлик, идора, ташкилотларга қарашли ва бир молиявий тизимдаги бир ташкилот балансидан иккинчи ташкилот балансига транспорт воситалари юқори идораларнинг бепул ажратилганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма асосида қайта рўйхатдан ўтказилади. 

4. Суд ёки божхона идоралари қарорлари билан мусодара қилинган транспорт воситаларини маҳаллий ҳокимият қарори билан махсус ажратилган савдо шохобчалари орқали сотишга рухсат этилади. Бундай транспорт воситалари ҳисоб-маълумотнома, суд ёки божхона идораси қарори нусхаси асосида техник ҳужжат (тех-паспорт, қайд этиш гувоҳномаси) ларсиз рўйхатдан ўтказилади.

5. Ички ишлар органлари томонидан белгиланган жойларда сақлаш муддати тугаган ва эгасиз деб топилган, жойлардаги ҳокимликлар қарорлари билан давлат ҳисобига ўтказилган ва 4-бандда кўрсатилган савдо шохобчалари орқали сотилган транспорт воситалари уларнинг янги эгалари номига ҳисоб-маълумотнома ва ҳокимлик қароридан кўчирма асосида техник ҳужжат (қайд етиш гувоҳномаси, техник паспорт, техник талон)ларсиз белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сонли “Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида”ги Қарори. 

 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда РЎДРБ деб юритилади) учун - энг кам иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида; 
Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун - энг кам иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида;
Транзит РЎДРБ учун - энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;
Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.

Изоҳ: 

-йўқотилган РЎДРБлар ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 3 баравари миқдорида ундирилади; 
-йўқотилган эски намунадаги давлат рақам белгилари ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 2 баравари миқдорида ундирилади; 
-транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда РЎДРБларни сақлаб қолиш учун белгиланган тўлов ставкасининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
-Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан ногиронларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБларни бериш учун тўлов ундирилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 21 декабрда 2303-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Ариза билан мурожаат этган шахсларга шу куннинг ўзида, тегишли ҳужжатлар олиниб, транспорт воситалари кўздан кечирилиб, автотранспорт воситаларига ва тиркамаларига (ярим тиркамаларига) рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади. 

PDF

Хизмат номи

Автотранспорт воситаларига ва тиркамаларига (ярим тиркамаларига) рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш. 
(Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилганлари ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш.) 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар. 
Жисмоний шахсларга қарашли: 
Жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситалари уларнинг доимий турар-жойларига, доимий турар-жойи бўлмаган тақдирда вақтинчалик турар-жойларига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муомала лаёқатига эга бўлган фуқаролар номига рўйхатдан ўтказилади. 
Автотранспорт воситалари 18 ёшга тўлган, мототранспорт воситалари 16 ёшга тўлган, мототранспорт воситалари эса 16 ёшга тўлган шахслар номига рўйхатдан ўтказилади (лоторея ва шунга ўхшаш бошқа оммавий ўйинларда ютуққа чиққан, васиятнома ва қонун билан белгиланган тартибда мерос асосида ўтган автомототранспорт воситалари бундан мустасно). 
Республикада ташқарига ўқишга, ишга, ҳарбий хизматга, узоқ муддатли хизмат сафарига кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёзма аризалари асосида уларга қарашли транспорт воситаларини уларнинг розилиги билан қариндошларнинг турар-жойларига, шунингдек, эгасининг аввалги турар-жой майдони яшаш учун унинг номида сақланиб қолган бўлса, аввалги турар-жойига рўйхатдан ўтказиш учун рухсат этилади. 
Айрим сабабларга кўра транспорт воситасининг эгаси рўйхатдан ўтказиш бўлимларига кела олмаса, транспорт воситаси эгасининг вакили томонидан нотариал идораларидан берилган ишонч қоғози ва қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади. 
Транспорт воситаларини ҳарбий хизматчилар номига рўйхатдан ўтказиш турар-жойга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ички ишлар органи ёки уй-жой ажратилганлиги тўғрисида ҳарбий қисм томонидан берилган маълумотномаларга асосан амалга оширилади.
Юридик шахслар: 
Транспорт воситалари юридик шахслар амалда яшаётган манзилда рўйхатдан ўтказилади. Агар маҳаллий ҳокимиятларнинг қарорларида кўрсатилган бўлса, корхоналарга қарашли транспорт воситаларини уларнинг юридик шахс ҳисобланмаган филиаллари, бир тизимдаги бошқа бўлим ва бўлинмалари жойлашган ерда транспорт воситасини ижарага олган корхона жойлашган ерда рўйхатдан ўтказишга рухсат этилади. Бундай ҳолларда қайд этиш гувоҳномасида транспорт воситаси эгасининг номи, унинг манзили ва қўшимча равишда транспорт воситаси турадиган жой кўрсатилади. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Транспорт воситаларини қайд этиш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ДЙҲХХ бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда РИБ деб аталади) лари, туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда ТРИБ деб аталади) лари томонидан амалга оширилади.

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

-ДЙҲХХ органларида юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари эгаси (корхона) нинг ёзма аризаси ҳамда қонуний сотиб олинганлигини, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади. 
-Юридик шахслар транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этадилар. 
-Янги ташкил этилган автохўжаликларни рўйхатдан ўтказиш вақтида транспорт воситаларини сақлаш учун етарли жой майдони (гараж, автосарой) мавжудлиги ёки бундай жой ижарага олинганлиги ҳақидаги шартномадан нусха, ҳудудий ДЙҲХХ органи томонидан шу жойнинг кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги даллолатнома тақдим этилади. 
-Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус жиҳоз ва мосламалар ўрнатилган ёки конструкциясига ўзгартиришлар киритилган транспорт воситаларини рўйхатга олишда унга асос бўладиган ҳужжатларга қўшимча равишда қайта жиҳозлаган завод (корхона) томонидан берилган ҳужжатлар (паспорт, қабул қилиш-топшириш далолатномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙҲХХ бошқармалари томонидан берилган конструкциясининг ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси тақдим этилади. 
- Мустақил равишда тайёрланган транспорт воситаси унинг чизмаси, конструкциясининг ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ҳақидаги хулоса, ИИВ ДЙҲХХ бошқармасининг рухсати ва агрегатларнинг қонуний харид этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади.
-Транспорт воситасининг Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан бепул ёки имтиёзли шартларда берилган гувоҳномасига "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг рухсатисиз ҳисобдан чиқарилмайди" деб ёзиб қўйилади.
Ногиронлар томонидан бошқариладиган транспорт воситаларига қўл бошқаруви мосламасини, "Ногирон" белгисини ўрнатиш ногироннинг ёзма аризасига мувофиқ рухсат этилади ва бу ҳақда қайд этиш гувоҳномасига ёзиб қўйилади.
Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сонли “Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида”ги Қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда РЎДРБ деб юритилади) учун - энг кам иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида; 
2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун - энг кам иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида; 
3. Транзит РЎДРБ учун - энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида; 
4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида; 
5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 21 декабрда 2303-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи 

Изоҳ:

-ёқотилган РЎДРБлар ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 3 баравари миқдорида ундирилади; 
-ёқотилган эски намунадаги давлат рақам белгилари ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 2 баравари миқдорида ундирилади; 
-транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда РЎДРБларни сақлаб қолиш учун белгиланган тўлов ставкасининг 50 фоизи миқдорида ундирилади; 
-Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан ногиронларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБларни бериш учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб ёки қабул қилиб олинганда ва ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш лозим бўлганда, транспорт воситасининг техник ҳолатидан қатъи назар, 10 кун мобайнида жойлардаги ДЙҲХХ органларига мурожаат этилиши шарт. 
Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш шартномалари, шунингдек автомототранспорт воситаларини ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш шартномаси (баённомаси) бир вақтнинг ўзида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказган ва ҳисобдан чиқарган ҳолда сотиб олувчининг яшаш жойидаги (турган жойидаги) ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак. 
Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари нотариал тартибда тасдиқланган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида рўйхатга олиш (ҳисобга қўйиш) учун тақдим этилади. Ишончномаларни ва ижара шартномасини ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.

PDF

Хизмат номи

Автотранспорт воситасини ва тиркамасини (ярим тиркамасини) қайд этиш гувоҳномасини бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Автотранспорт воситасини ва тиркамасини (ярим тиркамасини) қайд этиш гувоҳномасини бериш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ДЙҲХХ бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда РИБ деб аталади) лари, туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда ТРИБ деб аталади) лари томонидан амалга оширилади. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган давлат рақами белгилари таъмирланмайди. Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган, шунингдек ёқолган давлат рақами белгилари ва қайд этиш гувоҳномалари ўрнига янгилари транспорт воситаси эгасининг аризасига асосан тегишли тўловлар ундирилгандан ва рақамли агрегатлар текширилгандан сўнг берилади. Ёқолган қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) ўрнига янгиси ҳисоб карточкасидаги маълумотлар асосида тўлдирилади ҳамда гувоҳноманинг "Алоҳида белгилар" бўлимига "Такрорий" деган белги қўйилади. 
Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган давлат рақами белгилари ўрнига транспорт воситаси эгасининг аризасига асосан уларнинг дубликати берилиши мумкин. Дубликатлар ёл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органларининг буюртманомаси асосида тайёрланади. Дубликат олингунгача бўлган даврга йиғим ундирилмасдан илгари фойдаланилган яроқли давлат рақами белгилари берилади. 
Эгаси ўзгарганлиги туфайли ҳисобдан чиқарилиб олиб келинган транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт, техталон) рўйхатдан ўтказиш бўлимига мурожаат етгунга қадар ёқолган бўлса, у ҳолда транспорт воситаси аввалги ҳисобда турган жойдаги ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ) ларидан олинган таасдиқнома асосида рўйхатдан ўтказилади.
Эски намунадаги қайд этиш гувоҳномалари (техник паспортлар, техник талонлар) транспорт воситалари эгаларининг аризаларига асосан умумий белгиланган тартибда янги намунадаги қайд этиш гувоҳномаларига алмаштирилади.
Транспорт воситаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши муносабати билан ҳисобдан чиқаришда уларни давлат рақами белгилари топширилиб, ўрнига "Транзит" рақами белгилари берилади ва транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига ҳисобдан чиқариш сабаблари, кимнинг номига берилганлиги, қаерга кетаётганлиги ва қачон ҳисобдан чиқарилганлиги ёзиб берилади.

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сонли “Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида”ги Қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини бериш учун - энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида. 
Изоҳ: йўқотилган транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 21 декабрда 2303-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Ариза билан мурожаат этган шахсларга шу куннинг ўзида, тегишли ҳужжатлар олиниб, транспорт воситалари кўздан кечирилиб, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини берилади. 

PDF

Хизмат номи

ЙПХ патрул автомобиллари экипажи кузатуви орқали харакатланиш хавфсизлигини таъминлаш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Давлат органлари ва юридик шахслар. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ДЙҲХХ бошқармалари томонидан амалга оширилади. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Давлат органлари ва юридик шахсларнинг, Республика ҳудудида ҳаракатланиш маршрутлари санаси, соати ва унга ажратилган транспорт воситалари ҳақидаги ва бошқа кузатиш ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган (чиқиш рақами, санаси, раҳбарларнинг имзоси кўрсатилган) ёзма мурожаатлари. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 мартдаги 111-Ф-сонли фармойиши, 
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш ҳақида ”ги Қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

ЙПХнинг битта патрул автомобили экипажи кузатуви учун, 8 соатга ёки хар 360 км.га энг кам иш ҳақининг 10,5 баравари миқдорида ўрнатилган. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Кузатувни амалга ошириш кунини белгилашдан 5 иш куни аввал. 

PDF

Хизмат номи

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар. 

Ўқув муддати якунида мототранспортни бошқаришни ўрганувчи 16 ёшга; енгил ва юк автомобилларини бошқаришни ўрганувчи 18 ёшга; трамвай, троллейбус, автобуслар ва микроавтобусларни бошқаришни ўрганувчи 21 ёшга тўлган шахсларга ҳудудий ЙҲХБнинг рўйхатдан ўтказиш-имтиҳон бўлимида (кейинги ўринларда РИБ деб аталади) ёки ЙҲХББнинг туманлараро РИБларида (кейинги ўринларда ТРИБ деб аталади) топширишга рухсат этилади. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий ёки вақтинчалик турар жойларидаги, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар эса хизмат жойларидаги ҳудудий ЙҲХБ РИБ(ТРИБ)ларида топширадилар. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: 
а) тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномани; 
б) диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўтганлиги тўғрисидаги диплом варақасидан кўчирманинг нотариал идоралари томонидан тасдиқланган нусхалари; 
в) 3 х 4 см (ҳайдовчиликка номзод фуқаро кийимида суратга туширилган бўлиши керак) бўлган 2 дона фотосурат; 
д) соғлиги тўғрисида маълумотнома; 
г) банк муассасаларига топшириш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов қоғози (тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади); 
е) таълим муассасаси томонидан тўлдириб тасдиқланган ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли “Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғриси”да Қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

-Назарий имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида; 
-Назарий имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида; 
-Автомототранспорт воситаларини, шу жумладан, транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида; 
-Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида; 
-Ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида; 
-Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун - энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида; 
-Ҳайдовчилик гувоҳномасига огоҳлантириш талони бериш учун - энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида; 
Изоҳ: йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг огоҳлантириш талони ўрнига дубликат бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 21 декабрда 2303-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли “Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи.

Хизматни кўрсатиш тартиби

Тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқишни тугатиши билан ҳамда фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини ва унга огоҳлантириш талонини алмаштириш бўйича шахсан мурожаатлари юзасидан.

PDF

Хизмат номи

Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар - Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ходимлари. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ходимлари доимий ёки вақтинчалик турар жойларидаги ҳудудий ЙҲХБнинг рўйхатдан ўтказиш-имтиҳон бўлимида (кейинги ўринларда РИБ деб аталади) ёки ЙҲХББнинг туманлараро РИБларида (кейинги ўринларда ТРИБ деб аталади) топширадилар. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш (алмаштириш) тартиби: 
Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади. Ёл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябр) талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади. 
Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари бошлиқлари ва бошқа ходимларининг (дипломатик ва маъмурий-техник ходимларнинг), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ёл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябр) талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожаат қилиш шарти билан алмаштирилади. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси ҳайдовчилик гувоҳномалари имтиҳонлар топширилмасдан алмаштирилади.
Тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий ходимларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожаат қилиш ва тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш имтиҳонлар топширилгандан кейин амалга оширилади. 
Бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади. Текшириш натижасида тасдиқ олинган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади. 

а) 3 х 4 см (ҳайдовчиликка номзод фуқаро кийимида суратга туширилган бўлиши керак) бўлган 2 дона фотосурат; 
б) соғлиги тўғрисида маълумотнома; 
в) банк муассасаларига топшириш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов қоғози (тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади); 
г) фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли “Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғриси”да Қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида; 
Ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида; 
Чет давлат фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва дипломатик хизмат ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномаларни ҳамда унга огоҳлантириш талони бериш учун - энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида.
Изоҳ: ёқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг огоҳлантириш талони ўрнига дубликат бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади. 
(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 21 декабрда 2303-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини ва унга огоҳлантириш талонини алмаштириш бўйича шахсан мурожаатлари асосида

PDF

Хизмат номи

Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, шунингдек троллейбуслар ва трамвайлар (кейинги ўринларда матнда "транспорт воситалари" деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;  
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта; 
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта; 
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади. 
ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари. 
Юқоридаги "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги: 
биринчи марта - 1 март - 30 июнда; иккинчи марта - 1 сентябр - 31 октябрда ўтказилади. 
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади. 
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январ - 31 августда ўтказилади. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (кейинги ўринларда матнда "ДЙҲХХ" деб юритилади) томонидан ўтказилади. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Техник кўрикдан ўтказиш учун транспорт воситаси эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади: 
-паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (ҳарбий хизматчилар - шахсий гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий ташкилотлар ходимлари - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ёки Адлия вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган халқаро ва хорижий ташкилотлар ходимлари тегишли равишда Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган аккредитация карточкалари ва миллий паспортлари; бошқа хорижий фуқаролар - ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилган миллий паспортлари ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси; фуқаролиги бўлмаган шахслар - Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси); 
-техник кўрикдан ўтказишга берилган транспорт воситасига мувофиқ тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига ҳайдовчи гувоҳномаси; 
-транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон); 
-транспорт воситасини бошқаришга яроқлилик тўғрисида белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома; 
--"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома;
-сертификатлаштириш органи томонидан берилган газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг мувофиқлик сертификати нусхаси; 
-техник кўрикдан ўтиш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, квитанция); 
-техник кўрикдан ўтказиш шохобчасининг транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси - шундай маълумотнома бўлганда. 
Юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юборилади, унга транспорт воситалари гуруҳлари (3-илова) ёки алоҳида транспорт воситаси (4-илова) техник кўрик далолатномаси бланклари илова қилинади. Техник кўрик далолатномалари бланклари талаб этиладиган маълумотлар кўрсатилган ҳолда (техник ҳолат тўғрисидаги маълумотлардан ташқари) транспорт воситалари рўйхатига мувофиқ тўлдирилади. Транспорт воситалари гуруҳининг техник кўриги далолатномасида кўрсатилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ДЙҲХХнинг тегишли органларида ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланади.
1. Техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин юридик шахс ДЙҲХХнинг ҳудудий органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
-юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтер (бош бухгалтер функциясини бажарувчи шахс) томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган техник кўрик далолатномасининг бир нусхаси; 
-техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимнинг белгиланган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириғи, квитанция); 
-мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган, ижарага берилган ёки сотишга қўйилган транспорт воситалари сонини тасдиқловчи маълумотлар; 
-газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг амалдаги давлат стандартларига мослиги ҳақидаги сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси; 
-"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

-Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади. 
-Юқоридаги "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди. 
-Мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади. 
-Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 21 декабрда 2303-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли “Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш (жонли) навбат билан (ўртача 20 дақиқа давомида) амалга оширилади. 

PDF
Оҳирги ўзгариш: 25.03.2017 13:32