Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 980  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Қўриқлаш хизмати

Хизмат номи

Ўз ваколати доирасида давлат ҳукумати идоралари ва бошқармаларининг объектларини ва мулкий бойликларни қўриқлаш ҳамда мулкчилик туридан қатъий назар шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларга қўриқлаш хизматларини кўрсатиш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Юридик ва жисмоний шахсларга қўриқлаш хизматларини кўрсатиш. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги “Қўриқлаш” Республика бирлашмаси, шунингдек уларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан қўриқлаш хизматлари кўрсатилади. 

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги “Қўриқлаш” Республика бирлашмасининг манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, С.Барака кўчаси, 52а-уй. 
Шунингдек уларнинг ҳудудий бошқармалари: Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ “Қўриқлаш” РБ. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Объектларини ва мулкий бойликларни қўриқлаш учун техник қўриқлаш Пунктига қабул қилишда шаҳар телефон алоқаси бўлиши зарур. 1. Техник қўриқлаш Пунктига жисмоний шахслардан мол-мулклари ва уй-квартираларини қабул қилишда: Фуқаролик паспорти, уй-квартирага эгалик қилиш тўғрисидаги ҳужжат ва қўриқлашга топшириш тўғрисидаги қўриқлаш бошқармаси бошлиғи номига ариза. 2. Техник қўриқлаш Пунктига юридик шахслардан қабул қилишда ёки “огоҳ тугмаси”ни ўрнатишда: Қўриқлашга қабул қилиш тўғрисидаги Қўриқлаш бўлими-бошқармаси бошлиғи номига хат, ташкилот раҳбарининг паспорти нушаси, раҳбар лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нушаси, ташкилот лицензияси ва устави(низоми)нинг нушаси. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 110-сонли “Республика "Қўриқлаш" бирлашмасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриқлаш Бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида”ги Қарори. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 январдаги 16-сонли “Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. 

PDF
Оҳирги ўзгариш: 22.03.2017 10:48