Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 977  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Паспорт-виза фаолияти

Хизмат номи

Йўқолган паспорт ўрнига Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини расмийлаштириш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига - доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан. 

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий истиқомат жойларидаги (шаҳар-туман) ички ишлар органларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Фуқаролар йўқолганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олиш учун доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидагиларни тақдим этадилар: 
- белгиланган шаклдаги ариза; 
- никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (агар шахс турмуш қурган бўлса); 
- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (нусхасини илова қилган ҳолда); 
- 35 х 45 мм катталикдаги иккита рангли фотосурат; 
- паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (хорижда йўқолган ҳолларда); 
- давлат божини тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-2240 сонли Фармони. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4262 сонли Фармони. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг йўқолганлиги сабабли фуқаро паспортини расмийлаштириш ишларини юритганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида” ги Қарори. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Паспорт йўқотиб қўйилганда янги паспорт йўқотиб қўйилганлик тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида берилади. 

PDF

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Қарори.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 
26 февралдаги 54-сонли «Паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қарори;

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 30 март кунидаги № ЎРҚ- 405 сонли Қонуни кучга кирди, унга асосан: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223 ва 225-моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

 

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг

РЎЙХАТИ

1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) - хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.

2. Қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

3. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар - васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

4. Ота-онаси бўлмаган вояга этмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи бўлмаган вояга этган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

5. Эр (хотин) - хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса. Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида олинган доимий пропискани йўқотади.

6. Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар - улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

7. Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар - улар Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

8. Илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар - ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганида.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга.

10. Қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга.

11. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари).

Изоҳ: мазкур Рўйхатнинг 2 (хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга этган болалар ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга этмаган болалар, шунингдек фарзандликка олинган болалар бундан мустасно), 3, 5, 9 - 12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг бир қанча моддаларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

291-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш

Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш уларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи кейинчалик бир йилдан уч йилгача муддатга чекланган ҳолда, мажбурий ёки назорат остида мустақил равишда чиқиб кетишдан иборат. Маъмурий тарзда чиқариб юбориш туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судяси томонидан қўлланилишини.

Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш ушбу Кодекснинг 512,518, 519, 56, 57,

58-моддаларида, 611-моддаси биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021,

2241-моддаларида, 225-моддаси биринчи қисмида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда қўлланилиши мумкинлигини;

223-модданинг: биринчи қисми санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача миқдорда» деган сўзлар «уч баравари миқдорда»деган сўзлар билан алмаштирилганлиги;

иккинчи қисми қуйидаги тахрирда баён этилишини:

«Ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

-энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини»;

учинчи қисми санкциясидаги «уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда» деган сўзлар «ўн баравари миқдорда» деган сўзлар билан алмаштирилганлигини;

тўртинчи қисми қуйидаги тахрирда баён этилшини:

«Ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,- энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини»;

қуйидаги мазмундаги 2231,2232 ва 2233-моддалари билан тўлдирилганлигини:

«2231-модда. Паспортдан ғайриқонуний фойдаланиш

Фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўзлари ариза берган ўз паспортларидан, шунингдек бошқа фуқароларга тегишли бўлган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш- энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини.

2232-модда. Ишга қабул қилишда паспорт тизими қоидаларини бузиш

Паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан фуқароларни, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш- мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини; Ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини;

2233-модда.Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш

Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш,- мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши»ҳақида;

225-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборишга»деган сўзлар чиқариб ташланганлиги;

Қуйидаги мазмундаги 2251-модда билан тўлдирилганлиги:

2251-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисида қабул қилинган суд қарорини бажармаслик-

энг кам иш ҳақининг етмуш беш бараваридан юз бараваригача миқдорида жарима солишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа сабаб бўлишини.

305-модда: иккинчи қисмидаги «184» рақами чиқариб ташланиб; қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилганлиги:

Ушбу Кодекснинг 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддаси биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021, 2241-моддаларида, 
225-моддаси биринчи қисмида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилганда, бир сутка мобайнида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилганлиги;

Қуйидаги мазмундаги ХХХ1 боб билан тўлдирилганлиги:

ХХХ1 боб. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш бўйича иш юритиш

3461-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижросини амалга оширувчи органлар

Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қуйидаги органлар томонидан ижро этилиши:

Ушбу Кодекснинг 512, 518, 519, 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддасининг биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021-моддаларида, 225- моддасининг биринчи қисмида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган тақдирда-ички ишлар органлари томонидан;

ушбу Кодекснинг 241- моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган тақдирда-чегара қўшинлари томонидан.

3462-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш

Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижроетишмазкур шахслар қайси чет давлат ҳудудига чиқариб юборилган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакилига уларни расмий равишда топшириш ёхуд чиқариб юборилаётган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назорат остида мустақил равишда чиқиб кетиши йўли билан амалга оширилиши;

Агар чиқариб юборилаётган шахсни чет давлат вакилига топшириш Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилмаган бўлса, чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси томонидан белгиланадиган жойда амалга оширилишини;

Чет эл фуқаросини ва фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пункти орқали чиқариб юбориш тўғрисида мазкур шахс қайси чет давлат ҳудудига (ҳудуди орқали) чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакиллари, агар Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилган бўлса, хабардор қилинишини;

Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш далолатнома билан расмийлаштирилиши;

23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-296-сонли Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар  - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 249-модда) 5-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилганлиги;

 

 

PDF

Хизмат номи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 16 апрелдаги 178 сонли Қарори асосида Ўзбекистон Республикасида доимий қайддан ўтиш ва яшаш гувоҳномаси билан хужжатлаштириш масаласини кўриб чиқиш учун лозим бўлган хужжатлар рўйхати

 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

1. Ариза-Анкета (Ф-13) 2 нусхада;

2. Таржимаи ҳол (туғилган йили ва жойи, миллати, оилавий ахволи, ўқиш ва иш фаолияти, яқинлари тўғрисида ҳамда, судланган ёки судланмаганлиги ҳақида тўлиқ маълумот, ва х.к.з);

3. Никоҳ қайд қилинганлиги ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

4. Уй эгаси ва унда доимий қайддан ўтган шахслар (18 ёшдан юқори) нинг аризачи доимий қайддан ўтишига нотариал тасдиқланган розилик аризалари;

5. Вақтинчалик (ЎзбекистонРеспубликасида) яшаш жойидан маълумотнома;

6. Миллий паспортинингкеракли бетларидан ксеронусхалар (расм, виза, прописка);

7. Уй-жой яшаш хуқуқини тасдиқловчи хужжатлар ксеронусхаси (ордер ёкиолди-сотди шартнома, уй. Дафтари ёки Ф-16,17);

8. Ранглирасм (3,5 га 4,5) 2 дона;

9. 50 АҚШ доллари миқдорида давлат божи тўлаганлиги ҳақида квитанция.

10. Келаётган давлатидан судланмаганлиги тўғрисидагимаълумотнома
(МДҲ давлатлардан келаётган хор.фуқароларва ФБШ) 

 

 

Хизмат номи

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Беш кундан ортиқ муддатга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Тошкент шаҳри ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаларининг (туман) милиция таянч пунктлари. 

Боғланиш

Тошкент шаҳри ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБнинг шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг милиция таянч пунктлари. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктига (кейинги ўринларда МТП деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
-1-иловага мувофиқ ариза; 
-паспорт; 
-контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
-16 ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат; 
-2-иловага мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги); 
-турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари; 
-ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

Қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда фуқаро ҳисобга олинган МТПга шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши ҳолатларини кўрсатиб, қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш тўғрисида 3-иловага мувофиқ ариза билан мурожаат қилади. 
МТП профилактика (катта) инспектори фуқаронинг қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганлиги юзасидан ёзган аризасини қабул қилиб, аризада кўрсатилган манзилда ушбу фуқаронинг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Фуқаронинг аризада кўрсатилган турар жойда ҳисобга олинганлиги тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига ўша куннинг ўзида қайд варағининг дубликатини расмийлаштириб беради ва "Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби"нинг "изоҳ" устунига "дубликат" деб қизил рангда ёзиб қўяди. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарори. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 21 майда 2366-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 20 майдаги 74-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида” ги Қарори. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин МТП профилактика (катта) инспектори фуқаронинг аризасини "Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби"га қайд этади ҳамда шу куннинг ўзида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, Тошкент шаҳри (Тошкент вилоятида) турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга қайд варағи беради. 
Қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. 

PDF

Хизмат номи

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

6 ойдан ортиқ муддатга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси (ҲООББ). 

Боғланиш

Тошкент шаҳри ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБнинг шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг милиция таянч пунктлари. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Бунинг учун фуқаро қайд варағи муддати тугашидан камида ўн беш кун олдин турган жойига хизмат кўрсатувчи МТПга қуйидаги кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга иловага мувофиқ қайта ҳисобга олиниши юзасидан ариза тақдим этади. 
-паспорт; 
-контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
-16 ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат; 
-2-иловага мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги); 
-турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари; 
-ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарори. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 21 майда 2366-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 20 майдаги 74-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида” ги Қарори. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин МТП профилактика (катта) инспектори бир ойгача бўлган муддат ичида ўзида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, Тошкент шаҳри (Тошкент вилоятида) турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга қайд варағи беради. 
Қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. 

PDF

Хизмат номи

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ва ундан чиқишни расмийлаштириш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган (ёки чет элда яшаётган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари. 

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий истиқомат жойларидаги (шаҳар-туман) ички ишлар органларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш: 
Ўзбекистон Республикаси Президенти номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги ариза, қуйидагиларни илова қилган ҳолда; 
анкета-ариза 2 нусхада; 
чет эл фуқаролигидан воз кечганлигини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролиги бўлмаган шахслардан бошқа); 
таржимаи ҳол 2 нусхада; 
қонуний тирикчилик манбаларининг мавжудлиги (пенсия, иш ҳақи, дивидендларни кўрсатувчи иш жойидан ёки бошқа жойдан маълумотнома); 
4 та фотосуръат; 
оила аъзолари таркиби тўғрисидаги яшаш жойидан маълумотнома, 2 нусхада; 
давлат божи тўлаганлик тўғрисидаги квитанция. 
18 ёшга тўлмаган шахслар хусусидаги илтимосномалар улар вакилларининг нотариал идоралар томонидан, чет элда эса Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан тасдиқланган қонуний вакилларининг илтимосига биноан кўриб чиқилади. 
14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига олиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тиклаш ва ундан чиқариш тўғрисида ариза топшириш чоғида уларнинг розилиги бўлиши шарт. Бундай розилик ёзма баён этилиши ва нотариал идоралар томонидан, чет элда эса Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасалари томонидан тасдиқланган бўлиши керак. 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш: 
Ўзбекистон Республикаси Президенти номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза, қуйидагиларни илова қилган ҳолда; 
анкета-ариза 2 нусхада; 
таржимаи ҳол 2 нусхада; 
3 та фотосуръат; 
яшаш жойидан маълумотнома, 2 нусхада; 
2 нусхада иш ёки ўқиш жойидан маълумотнома, ишсиз бўлса яшаш жойидан маълумотнома, уларда, ушбу шахс томонидан давлат олдидаги мажбуриятларини ёки фуқароларнинг ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари билан боғлиқ мулкий мажбуриятлари мавжудлиги кўрсатилиши ва туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланиши лозим; 
агар шахс чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлса - ҳақиқий муддатли хизматни ёки сафарбарлик чақируви захирасидаги хизматни ўтагандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундан озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома; 
давлат божи тўлаганлик тўғрисидаги квитанция. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 632-ХИИ сонли “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуни 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ саволларни кўриб чиқиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-500 сонли Фармони. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ва ундан чиқишни расмийлаштириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравар миқдорида давлат божи ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида” ги Қарори. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Низомга мувофиқ ваколатли органларнинг ҳар бирида материалларни кўриб чиқиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак. Фуқаролик масалаларига оид аризалар ёки тақдимномаларни кўриб чиқишнинг умумий муддати бир йилдан ошмаслиги лозим (Қонуннинг 40-моддаси). 

PDF

Хизмат номи 

Ўзбекистон Республикаси фуқаросини рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

-Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; 
-Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; 
-Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига - доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан бошлаб уч кун муддат ичида ҳужжатларни қайд этиш учун ички ишлар органларига топширишлари шарт. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа жойга олти ойдан кўпроқ муддатга вақтинча яшаш учун жўнаб кетадиган (хизмат сафарларига, таътилларга, дала ховлига, дам олиш ёки даволанишга кетадиганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатдан чиқишлари ва вақтинча турадиган жойда қайд этилишлари шарт. 
Доимий ва вақтинча қайд эттириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий ёки вақтинча истиқомат жойида қуйидагиларни тақдим этадилар: 
- белгиланган шаклдаги ариза; 
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти; 
- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома - 16 ёшга тўлмаган, ота-оналаридан (васийлар ва ҳомийлардан) алоҳида яшовчи шахслар учун; 
- ҳарбий билет ёки шахсий гувоҳнома - казармалардан, кемалардан ташқарида яшовчи ҳарбий хизматчилар учун; 
- давлат божини тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 
16 ёшга тўлмаган, ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган болаларни қайд этиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бўйича, улар тўғрисидаги маълумотларни уй дафтарларига (қайд этиш варақчаларига) киритиш йўли билан амалга оширилади. 
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискани амалга ошириш тўғрисида. 
Фуқароларни доимий прописка қилиш Қонун билан тасдиқланган Рўйхатга (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) ҳамда Қарорга мувофиқ амалга оширилади. 
Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди. 
Муқаддам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан берилган рухсатномалар асосида 2012 йил 15 мартга қадар уй-жой олган, бироқ турли сабабларга кўра прописка қилинмаган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан доимий прописка қилинади. 

1. Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ва хусусийлаштириш асосида, суд қарорига кўра, шунингдек мазкур Йўриқномага мувофиқ уй-жой олган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан прописка қилинади. 
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг (кейинги ўринларда ТШИИБ деб юритилади) хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда ХЧКваФРБ деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти (кейинги ўринларда паспорт деб юритилади); 
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 
Рўйхатнинг 1-банди асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 - 5-бандлари асосида прописка қилинади. 

2. Рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ, қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади. 
Тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар, яъни ота-она фарзандларининг, фарзандлар ота-оналарининг, бобо ва бувилар невараларининг, неваралар бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка қилинади. 
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
паспорт; 
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); 
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 
Вояга этмаган шахснинг хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига унинг қариндошларини доимий прописка қилиш унинг ота-онасининг ёки васийнинг (ҳомийнинг) нотариал тасдиқланган розилиги асосида ҳал этилади. 

3. Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ, васийлик ва ҳомийликдаги шахслар - васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига доимий прописка қилинади. 
Васийлик ва ҳомийликдаги шахснинг васийси (ҳомийси) бўлган фуқаро Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
паспорт; 
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); 
васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 йил, 4-сон, 18-модда) мувофиқ васийлик ва ҳомийлик туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади. Васийлик ва ҳомийлик васий ёки ҳомий тайинланишга муҳтож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи бўлмаса, васий ёки ҳомий яшаётган жойда белгиланади. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова) мувофиқ васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга этмаганларга ҳамда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга белгиланади. 
Ҳомийлик ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга этмаганларга ҳамда суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга белгиланади. 
Қонунга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди. 
Васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақасида истиқомат қиладиган фуқаролар билан никоҳдан ўтган ҳолларда, ушбу фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ ҳал этилади. 

4. Рўйхатнинг 4-бандига мувофиқ, ота-онаси бўлмаган вояга этмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга этган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади. 
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
паспорт; 
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); 
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки ота-онасини ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори нусхаси; 
меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга этган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - охирги яшаш жойидан оилавий аҳволи тўғрисида ФҲДЁ органининг маълумотномаси; 
васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 
Қуйидаги вояга этган фуқаролар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади: 
болаликдан ногиронлар; 
олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар; 
белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган фуқаролар. Ушбу фуқаролар томонидан тиббий меҳнат эксперт комиссияси берган маълумотнома тақдим этилади. 
Фуқаролардан мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда унинг оиласи (ери (хотини), ота-онаси, шунингдек фарзандлари йўқлиги тўғрисида) тилхат олинади. 
5. Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ, эр (хотин) - хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, доимий прописка қилинади. 
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
паспорт; 
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); 
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
эр-хотиннинг ҳақиқатда бирга яшаётган жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли) томонидан ва ИИО профилактика инспектори томонидан имзоланган эр-хотиннинг камида бир йил биргаликда яшаётганлиги тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ маълумотнома; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 
Никоҳи хорижий давлатда қайд этилган фуқаролар Консул томонидан ҳужжатларни қонунлаштириш тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 313, 1997 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1997 й., 5 (11)-сон) талаблари асосида қонунлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябр) талабларига мувофиқ апостил белгиси қўйилган никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳномани тақдим этади. 
"Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенцияга (1993 йил 22 январ, Минск) аъзо-давлатларда никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан ушбу давлатлар қонунчилиги талаблари асосида тасдиқланган никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан тақдим этиладиган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостил белгисини қўйиш талаб этилмайди. 

6. Рўйхатнинг 6-бандига мувофиқ, Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар - улар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий прописка қилинади. 
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
паспорт; 
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари; 
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги); 
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

7. Рўйхатнинг 7-бандига мувофиқ, Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар - улар Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий прописка қилинади. 
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
паспорт; 
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари; 
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги); 
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

8. Рўйхатнинг 8-бандига мувофиқ, илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар - ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганида, доимий прописка қилинади. 
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
паспорт; 
озодликдан маҳрум этиш муассасасидан озод қилинганлиги тўғрисида маълумотнома; 
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); 
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
ишга, узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари, дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси, шунингдек ўқишни кўчирганда ёки ўқишдан четлаштирилганда, бу ҳақда ўқув муассасасининг маълумотномаси; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

9. Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида турар жойга, доимий пропискага эга бўлмаган ҳолда ИИО томонидан расмий алоқа йўллари орқали тегишли давлат нотариал идорасига юбориладиган мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотнома асосида турар жой сотиб олиш ҳуқуқига эга. 
Бу ҳақда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда ариза берувчига маълум қилинади. 
Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқаролар турар жой сотиб олгандан кейин ТШИИБ ХЧКваФРБга мазкур 8-бандда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади, бундан уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги) мустасно. 

10. Рўйхатнинг 9-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (ери, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади. 
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
паспорт; 
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); 
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайлаш, тайинлаш, тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

11. Рўйхатнинг 10-бандига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади. 
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
паспорт; 
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); 
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанд туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

12. Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ, давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади. 
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
паспорт; 
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); 
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
давлат ҳокимияти органи, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклда ишга таклиф этилаётган фуқаронинг (юқори малакали мутахассис ёки тор ихтисосликдаги мутахассис) ишончлилиги кафолати билан биргаликда илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқдан кўчирма. Бунда мазкур Йўриқнома мақсадлари учун республика аҳамиятига молик давлат ташкилотлари деганда уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат ташкилотлари тушунилади; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

13. Рўйхатнинг 12-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (ери, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий прописка қилинади. 
Юқорида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза; 
паспорт; 
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун); 
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); 
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанд туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдагиЎзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ПФ-2240 сонли Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4262 сонли Фармони. 
Ўзбекистон Республикасининг 14 сентябр 2011 йилдаги "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги ЎРҚ-296 сонли Қонуни. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 22 сентябрдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида паспорт тизими қоидаларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4364 сонли Фармони. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги Қарори. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 4 майда 2358-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2012 йил 1 майдаги 71-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатга олганлик ва рўйхатдан чиқарганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида” ги Қарори. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Рўйхатга олиш - Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 3 иш кунида, Республиканинг бошқа ҳудудларида зарур ҳужжатлар олингач шу куннинг ўзида. 
Рўйхатдан чиқариш - зарур ҳужжатлар олингач шу куннинг ўзида. 
Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин ТШИИБ ХЧКваФРБ томонидан уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилади ҳамда фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда, унинг паспортига штамп қўйиш ва гербли муҳр билан тасдиқлаш орқали доимий прописка расмийлаштирилади. 

PDF

Хизмат номи

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини расмийлаштириш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига - доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан. 

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий истиқомат жойларидаги (шаҳар-туман) ички ишлар органларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Фуқаролар паспорт олиш учун паспортларининг амал қилиш муддати тугаши билан бир ой муддат ичида ва биринчи марта олаётган шахслар – 16 ёшга тўлганларидан сўнг бир ой муддат ичида доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидагиларни тақдим этадилар: 
- белгиланган шаклдаги ариза (аввал берилган паспорт билан бирга); 
- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (биринчи марта олаётган шахслар); 
- 35 х 45 мм катталикдаги рангли фотосурат; 
- паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (хорижда йўқолган ҳолларда); 
- давлат божини тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобида турган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар паспортни ёки ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун қуйида ("а" кичик банд бундан мустасно) назарда тутилган ҳолларда чет элдаги консуллик ҳисобида туриш жойидаги тегишли маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қиладилар. 
а) Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетилаётганда; 
б) бола чет элда туғилганда; 
в) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тугаганда; 
г) шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганда; 
д) ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганда; 
е) рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган саҳифалари ишлатиб бўлинганда; 
ж) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати бланки яроқсиз бўлиб қолганда; 
з) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганда. 
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларида доимий консуллик ҳисобида турган ва Ўзбекистон Республикасига вақтинча келаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу юқоридаги ("б" кичик банд бундан мустасно) назарда тутилган ҳолларда, паспорт ҳамда ҳаракатланиш ҳужжатини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қиладилар. 
Бунда вояга этмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-2240 сонли Фармони. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4262 сонли Фармони. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида” ги Қарори. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига буюртманома жўнатилгандан кейин ўн иш куни мобайнида, чет элда - ўн беш иш куни мобайнида, белгиланган тартибда маълумотларни йиғиш пунктида берилади. 
Қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. 

PDF

Хизмат номи

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтганлик ва рўйхатдан чиққанликни тасдиқловчи маълумотномаларни расмийлаштириш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси доимий яшаётган фуқаролар. 
Юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги вазирликлар, ташкилотлар ва муассасалар. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Манзил-маълумот бюролари. 

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий истиқомат жойларидаги (шаҳар-туман) ички ишлар органларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Фуқаронинг рўйхатдан ўтганлик ва рўйхатдан чиққанлик тўғрисидаги маълумотномаларни олиш учун, ўрнатилган шаклдаги бланкда фуқарога оид тўлиқ маълумотларини кўрсатиш ва давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни тақдим этиш лозим. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Фуқаронинг рўйхатдан ўтганлик ва рўйхатдан чиққанлигини тасдиқловчи маълумотномаларни расмийлаштирганлик учун 
Фуқаролардан - энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 
Юридик шахслардан - энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Фуқаролар учун 5 иш куни ичида. 
Вазирликлар, ташкилотлар ва муассасалар учун 48 соат ичида маълумотномалар берилади. 

PDF

Хизмат номи

Ўзбекистон Республикасида бўлувчи хорижий фуқароларни келиш визасининг амал қилиш муддатига вақтинча рўйхатдан ўтказиш 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейин матнда "хорижий фуқаролар") хусусий ҳамда хизмат ишлари бўйича, турист сифатида, дам олиш, ўқиш, ишлаш, даволаниш ва доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига келишлари ва ундан кетишлари мумкин. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, хорижий фуқароларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига келмоқчи бўлган хорижий фуқаролар визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатлар консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифнома ва миллий паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни (кейинги ўринларда матнда "миллий паспорт" деб юритилади) илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар. 
Юридик шахсларнинг таклифномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига контракт ва шартномалар бўйича уч ойдан ортиқ муддатга ишга келаётган хорижий фуқароларга визалар бериш белгиланган тартибга мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий фуқаролар халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакиллари ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида визаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан, шунингдек чет элдаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан келишган ҳолда расмийлаштирилади. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш асосида яшайдилар. Миллий паспортлар белгиланган жойга келингандан сўнг уч сутка мобайнида вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. 
Вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун хорижий фуқаролар ўзлари турган жойдаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 
-белгиланган шаклдаги илтимоснома; 
-қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси; 
-миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжат; 
-уй-жой эгасининг вақтинча рўйхатдан ўтказишга ёзма розилиги ва уй-жойга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар; 
-давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 
Хорижий фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш учун ички ишлар органларига вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати тамом бўлишигача уч иш кунидан кечикмай мурожаат қилишлари керак. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу эрда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартибини тўғрисида"ги қарори. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш визаси амал қиладиган муддатга вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини визанинг амал қилиш даврига узайтирганлик учун қуйидаги давлат божлари ундирилади. 
бир ойгача - 20 АҚШ доллари 
икки ойгача - 40 АҚШ доллари 
уч ойгача - 60 АҚШ доллари 
олти ойгача - 100 АҚШ доллари 
бир йилгача - 200 АҚШ доллари 
МДҲ қатнашчиси бўлган давлатлар фуқароларини, шунингдек МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлардан фуқаролик тўғрисидаги белги мавжуд бўлмаган собиқ СССРнинг паспортлари билан келган шахсларни қуйидаги муддатга вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик учун қуйидаги давлат божлари ундирилади. 
уч суткадан олти ойгача - 5 АҚШ доллари 
олти ойдан ортиқ - 10 АҚШ доллари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги қарори. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Ҳужжатларини кўриб чиқиш ва хорижий фуқарони вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати 3 суткадан ошмаслиги керак. 

PDF

Хизмат номи

Фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили ўзгарганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини алмаштириб беришни расмийлаштириш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига - доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан. 

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий истиқомат жойларидаги (шаҳар-туман) ички ишлар органларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили ўзгарганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидагиларни тақдим этадилар: 
-белгиланган шаклдаги ариза; 
-Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти; 
-Фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; 
-давлат божини тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-2240 сонли Фармони. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4262 сонли Фармони. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 
Фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили ўзгарганлиги сабабли фуқаро паспортини алмаштириш ишларини юритганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида” ги Қарори. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили ўзгарганлиги сабабли фуқаро паспорти ариза берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида берилади 

PDF

Хизмат номи ва хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-500 сонли Фармони;

 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш учун доимий яшаб турган ИИБга қуйидаги хужжатлар топширилиши зарур:

чет эл фуқаролигидан воз кечиш;

сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаганлик (ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахсларга, башарти улар шу эрда туғилган ва ҳеч бўлмаса ота-онасидан бири, буваси ёки бувиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилганлигини ва бошқа давлатларнинг фуқароси эмаслигини исботласа, тааллуқли бўлмайди);

- қонуний тирикчилик манбаларининг мавжудлиги;

- Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиш ва бажариш (юқорида қайд этиб ўтилган талаблар алоҳида ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси олдида буюк хизматлари ёки фан, техника ва маданият соҳасида катта ютуқлари бўлган, шунингдек Ўзбекистон Республикасини қизиқтирадиган касб ёхуд малакага эга бўлган айрим шахсларга нисбатан ҳисобга олинмаслиги мумкин)

шартларга рози чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500 сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бўлимида белгиланган

- фуқароликка қабул қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза (аризада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тан олиниши, унинг талабларини бажариш мажбурияти олиниши ва чет эл фуқаролигини рад этилиши кўрсатилади);

- тегишли шаклдаги ариза-анкета 2 нусхада;

- чет эл фуқаролигидан чиққанлигини тасдиқловчи ҳужжат (чет эл фуқароларига);

- таржимаи ҳол 2 нусхада;

- қонуний даромад манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (иш жойидан маълумотнома ёки иш хақи, пенсия, нафақа, дивидендлар ва бошқа даромад манбалари кўрсатилган ҳужжатлар);

- 3.5х4.5 ўлчамдаги фотосурат 4 та;

- яшаш жойидан оила аъзолари хам кўрсатилган маълумотнома 2 нусхада;

- давлат божи тўланганлиги ёки уни тўлашдан озод этилгани хақида ҳужжатлар.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрдаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонуни

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2012 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 71-сонли буйруғи;

 

Хизмат номи

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома ва яшаш гувоҳномаларини расмийлаштириш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси қуйидагиларга берилади: 
1- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга - улар ўн олти ёшга тўлганларида; 
2- Қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш учун рухсатнома олган шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган ва конунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахсларга; 
3- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, аммо Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилмаган ёки конунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахсларга. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан, шунингдек чет элдаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан келишган ҳолда расмийлаштирилади. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) ички ишлар органига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар: 
-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича 2 нусхада ариза - сўровномалар; 
-аризачи доимий яшаш ниятида бўлган қариндошлари (танишлари) нинг аризачи илтимосига ўз муносабатлари тўғрисида нотариат томонидан тасдиқланган аризалари, шунингдек қариндошлар (танишлар)нинг уй-жойга эгалик ҳуқуқини ва унда яшовчи шахслар сонини тасдиқловчи ҳужжатлар; 
-никоҳ тўғрисидаги, боланинг туғилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг нотариат томонидан тасдиқланган нусхалари; 
-ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисида квитанция; 
-катталиги 35х45 миллиметрли 2 та фотосурат. 

Хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаларини олиш учун Хизматдан фойдаланувчилар тоифасининг 2- ва 3-хат бошида кўрсатилган шахслар доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза; 
- туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (биринчи марта олиш чоғида); 
- хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти; 
- ваколатли органлар томонидан берилган ва аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат; 
- катталиги 35 х 45 мм.қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат; 
- истиқомат жойидан оила аъзолари кўрсатилган маълумотнома; 
- никоҳ тўғрисида гувоҳнома. 

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш гувоҳномаларини алмаштириш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун яшаш гувоҳномаларининг амал қилиш муддати тугашидан кечи билан 10 кун аввал истиқомат жойидаги ички ишлар органларига мурожаат қилишлари ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: 
- белгиланган шаклдаги ариза; 
- яшаш гувоҳномаси; 
- хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти; 
- катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат. 

Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгариши, миллати, туғилган йили ўзгартирилиши ёки ёзувдаги чалкашликлар аниқланиши муносабати билан яшаш гувоҳномаси алмаштириладиган ҳолларда мана шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади. 

Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза; 
- фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномаси; 
- катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат. 

Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини алмаштириш ва унинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун фуқаролиги бўлмаган шахслар истиқомат жойидаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: 
- белгиланган шаклдаги ариза; 
- фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси; 
- катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240 сонли “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу эрда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартибини тўғрисида"ги қарори. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Хорижий фуқаронинг, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлат фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаши учун ҳужжатларини кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун 50 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги қарори. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга йўқотиб қўйилган яшаш учун рухсатнома ўрнига яшаш учун рухсатнома берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли "Давлат божи ставкалари ҳақида"ги қарори. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

ўн беш иш куни мобайнида. 

PDF

Хизмат номи 

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома ва яшаш гувоҳномаларини расмийлаштириш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси қуйидагиларга берилади: 
1- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга - улар ўн олти ёшга тўлганларида; 
2- Қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш учун рухсатнома олган шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган ва конунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахсларга; 
3- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, аммо Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилмаган ёки конунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахсларга. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан, шунингдек чет элдаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан келишган ҳолда расмийлаштирилади. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) ички ишлар органига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар: 
-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича 2 нусхада ариза - сўровномалар; 
-аризачи доимий яшаш ниятида бўлган қариндошлари (танишлари) нинг аризачи илтимосига ўз муносабатлари тўғрисида нотариат томонидан тасдиқланган аризалари, шунингдек қариндошлар (танишлар)нинг уй-жойга эгалик ҳуқуқини ва унда яшовчи шахслар сонини тасдиқловчи ҳужжатлар; 
-никоҳ тўғрисидаги, боланинг туғилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг нотариат томонидан тасдиқланган нусхалари; 
-ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисида квитанция; 
-катталиги 35х45 миллиметрли 2 та фотосурат. 
Хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаларини олиш учун Хизматдан фойдаланувчилар тоифасининг 2- ва 3-хат бошида кўрсатилган шахслар доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза; 
- туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (биринчи марта олиш чоғида); 
- хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти; 
- ваколатли органлар томонидан берилган ва аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат; 
- катталиги 35 х 45 мм.қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат; 
- истиқомат жойидан оила аъзолари кўрсатилган маълумотнома; 
- никоҳ тўғрисида гувоҳнома. 
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш гувоҳномаларини алмаштириш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун яшаш гувоҳномаларининг амал қилиш муддати тугашидан кечи билан 10 кун аввал истиқомат жойидаги ички ишлар органларига мурожаат қилишлари ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: 
- белгиланган шаклдаги ариза; 
- яшаш гувоҳномаси; 
- хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти; 
- катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат. 
Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгариши, миллати, туғилган йили ўзгартирилиши ёки ёзувдаги чалкашликлар аниқланиши муносабати билан яшаш гувоҳномаси алмаштириладиган ҳолларда мана шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади. 
Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза; 
- фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномаси; 
- катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат. 
Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини алмаштириш ва унинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун фуқаролиги бўлмаган шахслар истиқомат жойидаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: 
- белгиланган шаклдаги ариза; 
- фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси; 
- катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 27 октябрда 1077-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2001 йил 15 сентябрдаги 255-сон “Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240 сонли “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу эрда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартибини тўғрисида"ги қарори. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Хорижий фуқаронинг, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлат фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаши учун ҳужжатларини кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун 50 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги қарори. (ссўлка на веб-сайт ЛEХ.УЗ) 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга йўқотиб қўйилган яшаш учун рухсатнома ўрнига яшаш учун рухсатнома берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли "Давлат божи ставкалари ҳақида"ги қарори. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

ўн беш иш куни мобайнида. 

PDF

Хизмат номи

Чет элга чиқиш (бориш) учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштириш. 
Чет элга вақтинча чиқаётганда фуқароларга чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери (кейинги ўринларда стикер деб юритилади) расмийлаштирилади. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Паспорт-виза фаолияти ҳужжатлари. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. 
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахслар. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикери фуқароларнинг доимий рўйхатда турган жойлари (ҳарбий хизматчилар учун - ҳарбий қисм (муассаса) жойлашган жой) бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, шунингдек Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг туман бўлинмалари томонидан, шунингдек чет элдаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан келишган ҳолда расмийлаштирилади. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Чет элга бормоқчи бўлган фуқаролар 
-паспортини, 
-белгиланган намунадаги анкета-аризани (2 нусхада), 
-давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни, 
-35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосуратни, 
-ҳарбий гувоҳномани (ҳарбий гувоҳнома мавжуд бўлмаган тақдирда чақирув ёшидаги шахслар учун мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг белгиланган намунадаги маълумотномасини) тақдим этган ҳолда доимий рўйхатда турган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий қисм (муассаса) жойлашган жой бўйича) мурожаат қиладилар. 
Ҳарбий хизматга мажбур 17 ёшдан 27 ёшгача бўлган, чақирув участкасида қайд этилган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши шарт бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет элга чиқиш мақсадларидан қатъи назар, мудофаа ишлари бўлимларидан, уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқишлари мумкинлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этадилар (мудофаа ишлари бўлимлари томонидан маълумотнома бериш сўров хатисиз амалга оширилади). Ҳақиқий ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви захирасидаги хизматни ўтаб бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мудофаа ишлари бўлимларидан маълумотнома тақдим қилмайдилар. 
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, чет элга бормоқчи бўлган фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш учун ҳужжатни, белгиланган намунадаги анкета-аризани, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни ва 35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосуратни тақдим этган ҳолда, доимий рўйхатда турган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилади. 
Хорижга вақтинча чиқишга стикерни расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар топширилади: 
а) белгиланган шаклдаги ариза-анкета; 
б) ушбу муассаса ёки ташкилот орқали чиқилган тақдирда муассаса ёки ташкилотнинг белгиланган намунадаги буюртманомаси; 
-агарда фуқаро даволаниш учун хорижга кетаётган бўлса, юқорида таъкидлаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, соғлиқни сақлаш органлари йўлланмаси ёки хориждаги даволаш муассасаси таклифномасини ҳам такдим этади. 
-хизмат сафари билан хорижга кетаётган фуқаролар сафарга жўнатаётган ташкилотларнинг бу ҳақдаги талабномасини такдим этадилар. 
-хусусий йўналишлар бўйича хорижга бориш учун мурожаат қилган шахслар таклифнома нусхасини тақдим этадилар. 
в) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати; 
г) туғилганлик ҳақида гувоҳнома; 
д) 35 х 45 мм ўлчамли тўртта фотосурат; 
е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирга яшайдиган ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги; 
ж) фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳамроҳлик қилаётган шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти; 
з) давлат божи ёки консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги тўғрисида квитанция. 
Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ота-оналардан бири билан хорижга вақтинча чиқаётганда ота-оналардан иккинчисининг розилиги талаб қилинмайди. 
Доимий яшаш мақсадида чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштиришда маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар топширилади: 
а) юқорида кўрсатилган ҳужжатлар; 
б) 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган чет элга чиқиб кетаётган фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг нотариал тасдиқланган розилиги; 
в) ота-оналардан бири вафот этган тақдирда - унинг вафоти тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси. 
Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек агар биргаликдаги никоҳдан болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилигини, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса - вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхасини кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига тақдим этадилар. 
Фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ота-оналари билан биргаликда доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетаётганда юқоридаги "е" кичик бандида назарда тутилган розилик талаб қилинмайди. 
Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга вақтинча чиқишига рухсатномани расмийлаштириш тўғрисидаги мурожаати қондирилганда унинг паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжатига икки йил муддатга амал қиладиган стикер ёпиштирилади. Стикернинг амал қилиш муддати тугагач паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатига амал қилиш муддати икки йил бўлган янги стикер ёпиштирилади. Бунда стикернинг амал қилиш муддати тегишли паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаслиги керак. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сонли "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 майдаги 181-сонли "Чет элга бориш учун рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикерини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли " Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида” ги Қарори) 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фуқаронинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва чет элга чиқиш ҳуқуқига чекловлар учун асос бўлмаган тақдирда унинг паспортига стикер ёпиштиради. 
Амал қиладиган стикер ҳақиқий бўлмаган паспортдан янги паспортга кўчирилган ҳолларда, ушбу стикерни расмийлаштириш муддати 7 иш кунидан ошмаслиги керак. 
Чет элга хизмат сафарига бораётган фуқароларга, улар ишлайдиган ташкилотларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклашлар учун асос бўлмаган тақдирда, стикерни расмийлаштириш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак. 
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишни талаб қиладиган шошилинч даволаниш заруриятини, оғир касаллик ҳолатларини ёки яқин қариндоши вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда фуқарога ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга стикерни расмийлаштириш муддати, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлмаган тақдирда, 5 иш кунидан ошмаслиги керак. 
Чет элда доимий яшаш учун чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда фуқароларнинг доимий рўйхатда турган жойларидаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари аризачиларнинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва фуқаронинг чет элга чиқишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бўлмаган тақдирда, унинг паспортига доимий яшаш учун стикерни ёпиштиради. Қўшимча текширишлар ўтказиш зарур бўлганда ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 30 кунгача узайтирилиши мумкин. 
Чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, контракт бўйича ишлашга ва шу кабилар) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари муайян ёшга тўлганлиги ҳамда паспортида белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, шунингдек чет элга бориш учун стикерни расмийлаштириш муносабати билан паспорт алмаштирилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига паспорт бериш ва чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштириш тўғрисида белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қиладилар. Фуқароларнинг аризалари белгиланган тартибда консуллик муассасалари томонидан расмийлаштирилади ҳамда паспорт ва стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ички ишлар вазирлигига жўнатилади. Расмийлаштирилган паспорт эгасига бериш учун Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик муассасасига юборилади. Паспортни расмийлаштиришнинг тўлиқ даврий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги керак. 

PDF
Оҳирги ўзгариш: 22.03.2017 09:57