Сайт харитаси

Бизга кўшил

Сайтдаги сўнги ва оммабоп янгиликлар хақида билмоқчимисиз?

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 1486  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Лицензиялаш ва руҳсат бериш фаолияти

Хизмат номи

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш учун биноларга (жойларга) техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда, рўйхатдан ўтган (ташкил этилган) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар (бундан кейинги ўринларда ГПП - деб юритилади) билан шуғулланувчи фақат юридик шахсларга рухсат этилади. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари томонидан берилади.

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

-ташкилотнинг номи, жойлашган манзили (почта адреслари) ва ташкилий-ҳуқуқий асослари (нусхаларини илова қилган ҳолда) кўрсатилган хулоса бериш тўғрисидаги ариза; 

-Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 11 июлда 1048-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 17 июндаги 2-сонли "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Ваколатли орган олинган ҳужжатлар асосида ўттиз кун муддатда ГППларни сақлаш учун биноларга (жойларга) техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш ёки хулоса беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, тегишли хулоса беради ёки хулоса беришга асослари кўрсатилган рад жавобини йўллайди. 

PDF

Хизмат номи

Ов ва спорт қуроли ҳамда ўқ-дориларни олиб киришга рухсатномалар бериш.

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга - Вазирликлар, идоралар, корхоналар ташкилотлар, муассасалар ва ўқув юртларига ҳамда жисмоний шахсларга – овчилик ва балиқчилик жамияти аъзоларига. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси томонидан берилади. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Юридик шахсларга: 

-ташкилотнинг номи, жойлашган манзили (почта адреслари) ва ташкилий-ҳуқуқий асослари (нусхаларини илова қилган ҳолда), жавобгар шахс маълумотлари (Ф.И.Ш. туғилган йили ва жойи, яшаш манзиллари), қуролнинг қайси давлатдан олиб кирилаётганлиги, ўқ-дорилар ва қуролнинг миқдори, қурол ва ўқ-дорилар сақланиши мўлжалланган жойнинг қўриқланиши тўғрисидаги маълумотлар, ушбу жойнинг қурол сақлашга яроқлилиги тўғрисидаги комиссиянинг хулосаси ва қурол ва ўқ-дорилар етказиб берувчи билан тузилган шартнома кўрсатилган рухсат бериш тўғрисидаги ариза; 

Жисмоний шахсларга: 

Ўзи ҳақидаги маълумотлар (Ф.И.Ш, туғилган йили ва жойи, турар жойи манзили) кўрсатилган ҳамда яшаш жойи бўйича Ички ишлар идораси томонидан қурол ва ўқ-дориларни сотиб олишга берилган рухсатномани илова қилган ҳолда рухсат бериш тўғрисидаги ариза. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинади. 

PDF

Хизмат номи

Ов ва спорт қуроли ҳамда ўқ-дориларни олиб чиқишга рухсатномалар бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга - Вазирликлар, идоралар, корхоналар ташкилотлар, муассасалар ва ўқув юртларига ҳамда жисмоний шахсларга – овчилик ва балиқчилик жамияти аъзоларига. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси томонидан берилади. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Юридик шахсларга (қайтиб олиб келиш шарти билан): 
-ташкилотнинг номи, жойлашган манзили (почта адреслари) ва ташкилий-ҳуқуқий асослари (нусхаларини илова қилган ҳолда), олиб чиқиш сабаблари (ов қилиш, мусобақа) ва аниқ манзили, олиб чиқишда фойдаланиладиган транспорт тури, олиб чиқишнинг тахминий санаси кўрсатилган рухсат бериш тўғрисидаги ариза; 
мусобақага таклиф хатининг, ташкилотнинг вакилларни (спортчиларни) хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқларининг нусхалари ҳамда қуролни сафар вақтида ва мусобақа жойида сақланиши учун жавобгар бўлган шахс (шахслар) кўрсатилган рўйхат; 
қурол билан кетаётган шахсларнинг паспорт маълумотлари (Ф.И.Ш, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш манзили) кўрсатилган рўйхати; 
қуролни сақлашга ҳудудий ички ишлар органлари томонидан берилган рухсатнома. 

Жисмоний шахсларга: 
а) Домий яшаш учун чиқиб кетаётганларга (қайта олиб кириш ҳуқуқисиз):
Олиб чиқиш сабаблари ва аниқ манзили, олиб чиқишда фойдаланиладиган транспорт тури, олиб чиқишнинг тахминий санаси кўрсатилган ҳамда қуролни сақлашга ҳудудий ички ишлар органлари томонидан берилган рухсатномани унда қуролнинг ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисидаги белги билан илова қилган ҳолда рухсат бериш тўғрисидаги ариза. 
б) Вақтинчалик олиб чиқишга (қайтиб олиб келиш шарти билан): 
Олиб чиқиш сабаблари (ов қилиш, мусобақа) ва аниқ манзили, олиб чиқишда фойдаланиладиган транспорт тури, олиб чиқишнинг тахминий санаси кўрсатилган ҳамда қуролни сақлашга ҳудудий ички ишлар органлари томонидан берилган рухсатномани ва таклиф хатининг нусхасини (ов қилиш, мусобақа) илова қилган ҳолда рухсат бериш тўғрисидаги ариза. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари.

PDF

Хизмат номи

Ов ва спорт қуроли ҳамда ўқ-дориларни сақлашга рухсатномалар бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга - Вазирликлар, идоралар, корхоналар ташкилотлар, муассасалар ва ўқув юртларига ҳамда жисмоний шахсларга – овчилик ва балиқчилик жамияти аъзоларига. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари томонидан берилади. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Қуролни сақлашга рухсатнома олиш учун қурол сотиб олгандан сўнг 10 кун ичида, рухсатномани муддатини узайтириш учун амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин мурожаат этиш лозим. 

Юридик шахсларга: 

-ташкилотнинг номи, жойлашган манзили (почта адреслари) ва ташкилий-ҳуқуқий асослари (нусхаларини илова қилган ҳолда), сотиб олинган ўқ отар қуроллар миқдори ва хар бир дона қурол тўғрисида маълумотлар (ўқув ёки жанговар, калибр, рақами, русуми, ишлаб чиқарилган йили) кўрсатилган рухсат бериш тўғрисидаги ариза; 
-қуролни сақлаш учун шароит мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар (қурол сақлаш жойи тавсифи, техник хавфсизлик воситалари ва қўриқлаш мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар); 
-қуролни сақлаш ва фойдаланиш бўйича шахс тўғрисида, қуролга рухсати бор шахлар тўғрисидаги, шунингдек қўриқлаш ходимлари тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.Ш., туғилган санаси ва жойи, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, ушбу шахснинг фурол билан ишлашга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий хулоса), қуйидагиларни илова қилган ҳолда; 
-ўқ отар қурол ва ўқ дориларни сақланиши учун жавобгар шахсларни тайинлаш тўғрисидаги ташкилот раҳбарининг буйруғи; 
-қурол сақлаш хонасининг яроқлилиги тўғрисидаги далолатнома; 
Қуролни сақлашга якка ҳолдаги рухсатномалар учун: 
-ташкилотнинг номи, жойлашган манзили (почта адреслари) ва ташкилий-ҳуқуқий асослари (нусхаларини илова қилган ҳолда) кўрсатилган рухсат бериш тўғрисидаги ариза, қуйидагиларни илова қилган ҳолда; 
-қуролни сақлаш ва фойдаланиш бўйича шахс тўғрисида, қуролга рухсати бор шахлар тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.Ш., туғилган санаси ва жойи, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, ушбу шахснинг фурол билан ишлашга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий хулоса), 
-қуролни қўллаш, ундан фойдаланиш, тузилишини билиши бўйича имтиҳон топширганлиги тўғрисидаги маълумотнома; 
-пул маблағларини, қимматликларни, махсус юкларни кузатиб борувчи шахсларни тайинлаш тўғрисидаги ташкилот раҳбарининг буйруғи ва 2 дона 3х4 см. ўлчамдаги фотосурати. 
Жисмоний шахслар учун қирқма (нарезкали), қўшма (комбинированное), силлиқ стволли қуролларга: 
-2 дона 3х4 см. ўлчамдаги фотосурати; 
-қуролни расмийлаштириш учун йиғим миқдорлари тўланганлик тўғрисидаги квитанция. 
(қуролни сақлаш учун рухсатнома муддатини узайтириш учун: 
-овчилик ва балиқчилик жамиятининг овчилик билети (жорий йил учун аъзолик тўловлари тўлаганлиги белгиси билан); 
-қуролни қайта расмийлаштириш учун йиғим миқдорлари тўланганлиги тўғрисидаги квитанция; 
-қуролни хавфсиз эгаллашга ва у билан муомала қилишга тўсқинлик қиладиган касалликлар (баданидаги камчиликлар, касалликлар) йўқлиги тўғрисида тиббий хулоса (маълумотнома); 
Мукофот тарзида берилган қурол учун: 
-тўлдирилган ариза-карточкаси; 
-қурол билан мукофатланиш тўғрисидаги ҳужжатнинг (буйруқдан кўчирма, фахрий ёрлиқ) асли ёки нотариал тасдиқланган нусхаси;
-2 дона 3х4 см. ўлчамдаги фотосураъти. 

 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинади. 

PDF

Хизмат номи

Ов ва спорт қуроли ҳамда ўқ-дориларни сотиб олишга рухсатномалар бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга - Вазирликлар, идоралар, корхоналар ташкилотлар, муассасалар ва ўқув юртларига ҳамда жисмоний шахсларга – овчилик ва балиқчилик жамияти аъзоларига. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари томонидан берилади. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Юридик шахсларга: 
-ташкилотнинг номи, жойлашган манзили (почта адреслари) ва ташкилий-ҳуқуқий асослари (нусхаларини илова қилган ҳолда) ҳамда ҳарбий қисм омборхоналаридан қурол ҳамда ўқ-дориларни олиш учун Мудофаа вазирлиги нарядининг нусхаси кўрсатилган рухсат бериш тўғрисидаги ариза; 
Жисмоний шахсларга: 
а) Нарезкали ва аралаш қуролларга (на нарезное и комбинированное оружие): 
-тўлдирилган ариза-карточкаси; 
-ушбу шахснинг касби овчилик (овчи) эканлигини тасдиқловчи тайёрловчи ташкилотнинг ҳужжати, хаваскор овчига эса – Республика, вилоят меқиёсидаги Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан овчилик ва балиқчилик жамияти раҳбарларининг ушбу шахсга тавсифномасини илова қилган илтимоснома аризаси; 
-қуролни хавфсиз эгаллашга ва у билан муомала қилишга тўсқинлик қиладиган касалликлар (баданидаги камчиликлар, касалликлар) йўқлиги тўғрисида тиббий хулоса (маълумотнома); 
б) Силлиқ стволли қуролларга (на гладкостволное оружие): 
-овчилик билети ва рухсатнома бериш тўғрисида ариза (жорий йил учун бадал тўловлари тўланганлиги белгиси билан); 
-қуролни хавфсиз эгаллашга ва у билан муомала қилишга тўсқинлик қиладиган касалликлар (баданидаги камчиликлар, касалликлар) йўқлиги тўғрисида тиббий хулоса (маълумотнома); 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинади. 

PDF

Хизмат номи

Ов ва спорт қуроли ҳамда ўқ-дориларни ташишга рухсатномалар бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга - Вазирликлар, идоралар, корхоналар ташкилотлар, муассасалар ва ўқув юртларига ҳамда жисмоний шахсларга - овчилик ва балиқчилик жамияти аъзоларига. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари томонидан берилади. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

-ташкилотнинг номи, жойлашган манзили (почта адреслари) ва ташкилий-ҳуқуқий асослари (нусхаларини илова қилган ҳолда), ташилаётган юкнинг миқдори ва номланиши, ташиш маршрути ва транспорти, ташишнинг бошланғич ва охирги пунктлари, йўлда кузатув вақтида юкни ташиш ва қўриқлаш учун жавобгар шахслар Ф.И.Ш, паспорт маълумотлари, яшаш манзиллари кўрсатилган ва хар бир дона қуролнинг ишлаб чиқариш рақами ва тури (маркаси) кўрсатилган рўйхатни илова қилган ҳолда рухсат бериш тўғрисидаги ариза; 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинади. 

PDF

Хизмат номи

Отиш тирлари, отиш майдонлари ва отиш-овчилик стендларни очиш ва фаолият кўрсатиши учун рухсатномалар бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган фақат юридик шахслар ҳисобланган - отиш тирлари, отиш майдони ва отиш-овчилик стендлар эгаларига тақдим этилади. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари томонидан берилади. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

-ташкилотнинг номи, жойлашган манзили (почта адреслари) ва ташкилий-ҳуқуқий асослари (нусхаларини илова қилган ҳолда), жавобгар шахс маълумотлари (Ф.И.Ш. туғилган йили ва жойи, яшаш манзиллари) кўрсатилган рухсат бериш тўғрисидаги ариза; 
-Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; 
-қуролга рухсати бор бўлган шахслар рўйхати; 
-қурол ва ўқ-дорилар сақланиши мўлжалланган жойнинг қўриқланиши тўғрисидаги маълумотлар; 
-очилаётган отиш тирлари, отиш майдонлари ва отиш стендларининг режа-схемаси; 
-жиҳозларнинг тавсифи. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинади. 

PDF

Хизмат номи

Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича лицензия олиш. 

Қуйидагилар бўйича фаолият лицензияланади: 
-пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш (хавфлиликнинг И - В класслари); 
-техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш (хавфлиликнинг ИИИ - В класслари). 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Фақат юридик шахслар пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг талабгорлари бўлиши мумкин. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятини лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) Комиссиянинг Ишчи органи функциясини бажаради. 

Боғланиш 

Ташкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ш. Рашидов кўчаси, 23-уй. (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига тегишли 9 қаватли маъмурий бинонинг 4-қавати, 2-хонаси). Мўлжал: «Пойтахт» бизнес-маркази ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўпарасида, «Туркистон» санъат саройи ва «Шедевр» супермаркети ўртасида. Метронинг «Мустакиллик майдони» бекати. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

-лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури, лицензия талаблари ва шартларига лицензияланаётган фаолият турининг алоҳида ҳудуддаги муайян объектларда амалга оширилиши кирадиган ҳолларда эса - улар жойлашган жой; 
-юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; 
- фаолиятнинг лицензияланаётган турлари бўйича кўрсатилган барча зарур ишларни лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириш учун моддий-техника база тўғрисидаги маълумотлар (ички ишлар органларининг техникани қўриқлаш пункти томонидан қўриқлашга қабул қилинганлик шартномаси ҳамда пиротехника буюмлари омборининг паспорти, пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни ёқ қилиш ёки утилизация қилиш учун иншоотлар ва асбоб-ускуналарни қабул қилиш далолатномаси, яшиндан ҳимоя қилиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари); 
-ходимнинг лицензияланаётган фаолият турлари билан боғлиқ ёнғинлар ва бошқа ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси; 
-фаолиятнинг лицензияланаётган турларига рухсат этилган юридик шахс раҳбарлари ва ходимлари рўйхати, унда уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган саналари ва жойлари, доимий яшаш жойлари, эгаллаб турган лавозимлари, белгиланган тартибда ҳудудий ички ишлар органлари билан келишилган фаолиятнинг лицензияланаётган турлари ёки саноат мақсадидаги портловчи материаллар билан ишлаш бўйича стажи кўрсатилади; 
-фаолиятнинг лицензияланаётган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи юридик шахс раҳбарлари ва ходимларининг малакавий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, унга тегишли ҳужжатлар (олий ваҒёки ўрта кон-техника бўйича ёхуд бошқа ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, меҳнат дафтарчаларининг, хавфли юкларни ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, малака тоифаси бериш, охирги 5 йилда малака ошириш ёки махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ва ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари); 
-ходимлар штатида руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм сабабли диспансер ҳисобида турувчиларнинг, шунингдек қасддан содир этилган жиноят учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган, жамоат тартибини ёки белгиланган бошқарув тартибини сақлаш соҳасида жиноий ёхуд бир йил мобайнида такроран маъмурий жавобгарликка тортилган ходимлар йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, уларга тегишли тиббиёт муассасалари ва ҳудудий ички ишлар органларининг маълумотномалари илова қилинади; 
-ҳудудий ички ишлар органларининг ва "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси минтақавий кон-техника инспекцияларининг моддий-техникавий базанинг, амалга оширилган режим-қўриқлаш чораларининг, ҳисобга олиш, технологик жараёнларни ташкил этишнинг, технологик асбоб-ускуналарнинг ва ходимларни тайёрлаш даражасининг аризада кўрсатилган лицензияланаётган фаолият турлари (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш фаолияти бундан мустасно) бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси; 
-Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳамда санитария-епидемиология назорати органларининг моддий-техникавий базанинг, технологик жараёнларнинг, технологик асбоб-ускуналар ҳолатининг ва ходимлар тайёрлаш даражасининг аризада кўрсатилган лицензияланаётган фаолият тури бўйича (пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно) табиатни муҳофаза қилиш, экология ва санитария-гигиена норма ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари; 
-лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд лицензия талабгори томонидан тегишли соҳа ташкилоти билан ўзига тиббий ва техник кўрикни ўтказиш имкониятини бериш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (пиротехника буюмларини ташиш бўйича фаолият учун); 
-лицензия талабгори томонидан унинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат. 

-Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори. 

 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. 
Лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи олинади. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади. 
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. 
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ишчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси Ишчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади. 

PDF

Хизмат номи

Портловчи материалларни сақлаш учун рухсатномалар бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда, рўйхатдан ўтган (ташкил этилган) юридик шахсларгина портловчи материалларни сақлаш бўйича талабгорлар бўлиши мумкин. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Портловчи материалларни сақлаш учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари томонидан "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг гувоҳномаси асосида. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

-ташкилотнинг номи, жойлашган манзили (почта адреслари) ва ташкилий-ҳуқуқий асослари (нусхаларини илова қилган ҳолда) кўрсатилган рухсат бериш тўғрисидаги ариза; 

-Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; 

-портловчи материалларни сақлаш жойини эксплуатация қилиш учун "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан берилган гувоҳнома нушаси, портловчи материалларни сақлаш жойини қабул қилганлик далолатномаси ва портловчи материалларни сақлаш жойинининг паспорти. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва "Саноатконтехназорат" Давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги 3Ғ78-сонли “Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги ёриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Рухсатнома берувчи орган олинган хулосалар асосида ўн беш кун муддатда портловчи материалларни сотиб олишга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, тегишли рухсатнома беради ёки рухсатнома беришга асослари кўрсатилган рад жавобини йўллайди. 
Портловчи материалларни сотиб олишга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ва белгиланган бошқа ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил этади.

PDF

Хизмат номи

Портловчи материалларни сотиб олиш учун рухсатномалар бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда, рўйхатдан ўтган (ташкил этилган) юридик шахсларгина портловчи материалларни сотиб олиш бўйича талабгорлар бўлиши мумкин. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Портловчи материалларни сотиб олиш учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари томонидан "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг гувоҳномаси асосида 6 ой муддатга берилади. 

Боғланиш 

Ташкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ш. Рашидов кўчаси, 23-уй. (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига тегишли 9 қаватли маъмурий бинонинг 4-қавати, 2-хонаси). Мўлжал: «Пойтахт» бизнес-маркази ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўпарасида, «Туркистон» санъат саройи ва «Шедевр» супермаркети ўртасида. Метронинг «Мустакиллик майдони» бекати. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

-ташкилотнинг номи, жойлашган манзили (почта адреслари) ва ташкилий-ҳуқуқий асослари (нусхаларини илова қилган ҳолда) кўрсатилган рухсат бериш тўғрисидаги ариза; 
-Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; 
-портловчи материалларни сотиб олиш гувоҳномаси ("Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясидан олинган). 

-Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва "Саноатконтехназорат" Давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги 3Ғ78-сонли “Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Рухсатнома берувчи орган олинган хулосалар асосида ўн беш кун муддатда портловчи материалларни сотиб олишга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, тегишли рухсатнома беради ёки рухсатнома беришга асослари кўрсатилган рад жавобини йўллайди. 
Портловчи материалларни сотиб олишга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ва белгиланган бошқа ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил этади. 

PDF

Хизмат номи

Портловчи материалларни ташиш учун рухсатномалар бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда, рўйхатдан ўтган (ташкил этилган) юридик шахсларгина портловчи материалларни ташиш бўйича талабгорлар бўлиши мумкин. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Портловчи материалларни ташиш учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари томонидан "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг гувоҳномаси асосида. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

-ташкилотнинг номи, жойлашган манзили (почта адреслари) ва ташкилий-ҳуқуқий асослари (нусхалари илова қилинган ҳолда), ташилувчи портловчи моддалар турлари ва миқдорлари ҳақидаги маълумотлар, юкни жўнатувчи ва қабул қилувчи тўғрисида маълумотлар, ташиш йўналиши, жалб қилинган махсус жиҳозланган транспорт воситалари тўғрисида, юкни ташишга ва кузатиб боришга (юкни ортувчи-ташувчи ва ташкилотни қўриқлаш ходимлари) жавобгар шахс, Ички ишлар органларидан юкни кузатиб борувчи ва қўриқловчилар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган рухсат бериш тўғрисидаги ариза;
аризага қуйидаги ҳужжатларнинг нушалари илова қилинади: 
-юкни ташиш учун жавобгар шахсни тайинлаш ва транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишга ҳамда ҳайдовчилар билан йўриқнома ўтказишга жавобгар шахсларни тайинлаш ҳақидаги ташкилотнинг буйруғи; 
-юкни олиб бориш йўллари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБларнинг ЙҲҲБ билан келишилган ташиш ёналиши ва схемаси, ЙҲҲБ томонидан берилган транспорт воситасининг портловчи моддаларни ташишга рухсат бериш гувоҳномаси, портловчи моддаларни ташиш учун юк ташувчи ташкилот томонидан ҳайдовчига берилган рухсат бериш гувоҳномаси (автотранспорт воситаси орқали ташилганда), портловчи моддаларни ташиш учун "Узбекистон темир юллари" ДАТК томонидан берилган рухсат бериш гувоҳномаси (темир ёли орқали ташилганда); 
-портловчи моддаларни ташиш учун илгари олинган амал қилиш муддати тугаган рухсатнома (мавжуд бўлса); 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан портловчи моддаларни ташиш учун рухсатнома олишда қуйидаги ҳужжатлар қўшимча тақдим этилади: 
-"Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси томонидан берилган портловчи ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи рухсатнома; 
-портловчи материалларни сотиб олишга ва портловчи материалларни сақлаш жойини эксплуатация қилиш учун "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан берилган гувоҳномаси, 
-портловчи моддалар юкланган автомашиналарни (вагонларни) қўриқлаш (қўриқлаш ва кузатиб бориш) гуруҳини ажратиш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ва Транспорт ИИБларнинг буйруғи. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва "Саноатконтехназорат" Давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги 3Ғ78-сонли “Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Рухсатнома берувчи орган олинган хулосалар асосида ўн беш кун муддатда портловчи материалларни сотиб олишга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, тегишли рухсатнома беради ёки рухсатнома беришга асослари кўрсатилган рад жавобини йўллайди. 
Портловчи материалларни сотиб олишга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ва белгиланган бошқа ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил этади. 

PDF

Хизмат номи 

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга муҳрлар ва штампларни йўқ қилиш тўғрисидаги квитанцияларни бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда, рўйхатдан ўтган (ташкил этилган) тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси.

Главное управление патрульно-постовой службы и охраны общественного порядка Министерства внутренних дел Республики Узбекистан, Управления патрульно-постовой службы и охраны общественного порядка Министерства внутренних дел Республики Каракалпакстан, Главного управления внутренних дел г. Ташкента, Управлений внутренних дел областей (далее – уполномоченные органы). Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга муҳрлар ва штампларни ёқ қилиш тўғрисидаги квитанциялар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари томонидан берилади. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Юридик шахслар тугатилаётганда унинг номи туширилган барча мавжуд муҳрлар ва штамплар ички ишлар органларига йўқ қилиш учун қуйидагиларни тақдим этган ҳолда топширилади: 
1) ариза; 
2) мулкдор, муассислар ёки таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган юридик шахс органи йўки суднинг юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарори ёки суднинг юридик шахсни рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси. 
Муҳрлар ва штамплар алмаштириш муносабати билан ва бошқа сабабларга кўра йўқ қилиш учун топширилаётганда муҳрлар ва штампларни йўқ қилишга топшириш сабабларини кўрсатган ҳолда ариза тақдим этилади. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 27 октябрда 1077-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2001 йил 15 сентябрдаги 255-сон “Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинади. 

PDF

Хизмат номи 

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсатномалар бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда, рўйхатдан ўтган (ташкил этилган) тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсат берилади. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси.

Главное управление патрульно-постовой службы и охраны общественного порядка Министерства внутренних дел Республики Узбекистан, Управления патрульно-постовой службы и охраны общественного порядка Министерства внутренних дел Республики Каракалпакстан, Главного управления внутренних дел г. Ташкента, Управлений внутренних дел областей (далее – уполномоченные органы). 

Контакты

А) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси олий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Марказий банкида давлат рўйхатидан ўтган (аккредитация қилинган) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган юридик шахсларга муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсатномалар беради.
Б) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари тегишли вилоят даражасидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсларга муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсатномалар беради.
В) Ички ишлар туман (шаҳар) органларининг патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) тегишли туман (шаҳар) даражасидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳудудий бўлинмаларига, юқоридаги А ва Б-бандларида кўрсатилмаган юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсатномалар беради. 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

И. Асосий муҳрларни тайёрлашга рухсатнома олиш учун ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 
1) жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари, шунингдек юридик шахслар бирлашмалари (уюшмалар ва иттифоқлар) томонидан: 
раҳбар номидан ариза; 
адлия органлари томонидан берилган, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; 
раҳбарни тайинлаш тўғрисида муассислар йиғилиши баённомасининг нусхаси; 
раҳбар томонидан тасдиқланган муҳр чизмасининг икки нусхаси; 
2) хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари томонидан: 
ваколатхона бошлиғи номидан ариза; 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасида ваколатхона очиш учун берилган рухсатноманинг нусхаси; 
ваколатхона бошлиғини тайинлаш тўғрисидаги ишончноманинг нусхаси; 
ваколатхона раҳбари томонидан тасдиқланган муҳр чизмасининг икки нусхаси; 
3) халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари томонидан: 
ваколатхона бошлиғи номидан ариза; 
халқаро ташкилот ваколатхонасини аккредитация қилиш тўғрисида Ташқи ишлар вазирлиги гувоҳномасининг нусхаси ёки Адлия вазирлиги томонидан берилган давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси; 
ваколатхона бошлиғини тайинлаш тўғрисидаги ишончноманинг нусхаси; 
ваколатхона бошлиғи томонидан тасдиқланган муҳр чизмасининг икки нусхаси; 
4) хорижий банкларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари томонидан: 
ваколатхона бошлиғи номидан ариза; 
хорижий банк ваколатхонасининг аккредитация қилингани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; 
Марказий банк аккредитация гувоҳномасининг нусхаси; 
ваколатхона бошлиғи томонидан тасдиқланган муҳр чизмасининг икки нусхаси; 
5) бошқа юридик шахслар томонидан: 
юридик шахс раҳбари номидан ариза; 
мазкур юридик шахсни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатнинг (ваколатли давлат органининг қарори ёки рўйхатдан ўтказиш (аккредитация қилиш) тўғрисида гувоҳнома) нусхаси; 
юридик шахснинг раҳбарини тайинлаш тўғрисида ваколатли орган ёки шахс қарорининг нусхаси; 
юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланган муҳр чизмасининг икки нусхаси. 
ИИ. Таркибий муҳрни тайёрлашга рухсатнома олиш учун ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 
1) юридик шахснинг юридик шахс ҳисобланмаган филиаллари (ваколатхоналари) томонидан: 
филиал (ваколатхона) раҳбари номидан ариза; 
филиал (ваколатхона) ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси; 
юридик шахснинг филиал (ваколатхона) раҳбари ваколатлари тўғрисидаги ишончномасининг кўчирма нусхаси; 
юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланган ва унинг асосий муҳри туширилган муҳр чизмасининг икки нусхаси; 
3) юридик шахснинг бошқа таркибий бўлинмалари учун: 
юридик шахс раҳбари номидан ариза; 
юридик шахснинг штатлар жадвалидан (штатлар таркибидан) кўчирма;
юридик шахснинг раҳбари томонидан тасдиқланган ва унинг асосий муҳри туширилган муҳр чизмасининг икки нусхаси. Таркибий муҳрни тайёрлашга ариза асосий муҳрни тайёрлаш учун ҳам бир вақтда берилган тақдирда раҳбарнинг имзосини асосий муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди. 
ИИИ. Шахсий муҳрни тайёрлашга рухсатномасини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 
1) хусусий тиббий амалиёт билан шуғулланадиган шифокорлар томонидан: 
хусусий тиббий амалиёт билан шуғулланувчи шифокорнинг аризаси; 
тиббий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи учун соғлиқни сақлаш органлари лицензиясининг кўчирма нусхаси; 
унинг номига лицензия берилган шахс томонидан тасдиқланган муҳр чизмасининг икки нусхаси; 
2) даволаш муассасаларида ишлайдиган шифокорлар томонидан: 
даволаш муассасаси раҳбари номидан ариза; 
иш жойидан эгаллаб турган лавозими тўғрисида маълумотнома; 
даволаш муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланган ва даволаш муассасасининг асосий муҳри туширилган муҳр чизмасининг икки нусхаси. 
ИВ. Бурчакли штамплар тайёрлашга рухсатнома олиш учун ички ишлар органларига юқорида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари (асосий, таркибий ёки шахсий муҳрлар чизмалари бундан мустасно) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 
1) жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари, шунингдек юридик шахслар бирлашмалари (уюшмалар ва иттифоқлар) томонидан - раҳбар томонидан тасдиқланган бурчакли штамп чизмасининг икки нусхаси; 
2) Ўзбекистон Республикасидаги хорижий ташкилотларнинг ваколатхоналари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари, шунингдек хорижий банкларнинг ваколатхоналари томонидан - раҳбар томонидан тасдиқланган бурчакли штамп чизмасининг икки нусхаси ва Ваколатхона тўғрисидаги низомнинг нусхаси; 
3) бошқа юридик шахслар томонидан - раҳбар томонидан тасдиқланган бурчакли штамп чизмасининг икки нусхаси ҳамда юридик шахс Устави (Низоми)нинг нусхаси; 
4) юридик шахснинг юридик шахс ҳисобланмайдиган филиаллари ва ваколатхоналари томонидан - раҳбар томонидан тасдиқланган бурчакли штамп чизмасининг икки нусхаси ва Филиал (ваколатхона) тўғрисидаги низомнинг нусхаси; 
5) юридик шахсларнинг таркибий бўлинмалари томонидан юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланган ва унинг асосий муҳри билан тасдиқланган бурчакли штамп чизмасининг икки нусхаси.
В. Нотариал идоралар бурчакли штампларни тайёрлашга рухсатнома олиш учун ички ишлар органларига тегишли адлия органи томонидан тасдиқланган бурчакли штамп чизмасининг икки нусхасини тақдим етадилар. 
VI. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ахборот штампини тайёрлашга рухсатнома олиш учун ички ишлар органига аризани қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этадилар: 
-Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган малакавий аттестатнинг нусхаси; 
-номига малакавий аттестат берилган шахс томонидан тасдиқланган штамп чизмасининг икки нусхаси. 
VII. Жисмоний шахслар фамилия, исм, отасининг исми битилган шахсий штамп тайёрлашга рухсатнома олиш учун ички ишлар органига аризачининг имзоси билан тасдиқланган штамп чизмасининг икки нусхасини илова қилган ҳолда ариза тақдим этадилар.
VIII. Номли ёрдамчи муҳрлар, рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) ва ахборот штампларини тайёрлашга рухсатнома бериш ички ишлар органлари томонидан фойдаланиш мақсади кўрсатилган ҳамда юридик шахснинг раҳбари томонидан имзоланган ва асосий муҳри билан тасдиқланган муҳр (штамп) чизмасининг икки нусхаси илова қилинган ҳолда ариза тақдим этилганда амалга оширилади. Ёрдамчи муҳрлар, рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) ва ахборот штампларини тайёрлашга ариза асосий муҳрни тайёрлашга ариза билан бир вақтда топширилган тақдирда, раҳбарнинг имзосини асосий муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди. 


IX. Юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига муҳрлар ва штамплар матнида ўзгаришлар (қўшимчалар) бўлишига олиб келадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсатномалар бериш ваколатли органнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси, шунингдек муҳрлар ва штамплар чизмасининг тасдиқланган икки нусхаси илова қилинган ҳолдаги ариза асосида амалга оширилади. 

Х. Муҳрлар ва штампларни уларнинг матнини ўзгартириш билан боғлиқ бўлмаган (эскириш, шикастланиш, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказиш ва ҳоказо) сабабларга кўра алмаштиришда муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсатнома бериш ички ишлар органлари томонидан алмаштириш сабаблари ҳамда алмаштирилаётган муҳрлар ва штампларнинг миқдори кўрсатилган, юридик шахснинг раҳбари томонидан тасдиқланган ва унинг асосий муҳри билан тасдиқланган муҳрлар ва штамплар чизмасининг икки нусхаси илова қилинган ҳолда ариза тақдим этилганда амалга оширилади. 

XI. Муҳрлар ва штампларнинг йўқолиши, ўғирланиши, йўқ қилиниши сабабли уларни тайёрлашга рухсатнома бериш ички ишлар органлари томонидан юридик шахснинг аризасига асосан амалга оширилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади: 
1) йўқолган (йўқ қилинган, ўғирланган) муҳрлар ва штампларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида газетага берилган эълон; 
2) топилмалар бюросининг топилган буюмлар орасида йўқолган (ўғирланган) муҳрлар ва штампларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси; 
3) йўқолган (ўғирланган, йўқ қилинган) муҳрлар ва штампларнинг сақланиши ва фойдаланилиши учун масъул шахснинг воқеа юз берган жой, вақт, сабаблар ва бошқа ҳолатлар баён этилган тушунтириши; 
4) тегишли муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсатнома олиш учун ички ишлар органларига юқоридаги бандларга мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар.

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 27 октябрда 1077-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2001 йил 15 сентябрдаги 255-сон “Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинади. 

PDF

Хизмат номи

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига алюминий кукуни ва қурумини (TIF TN кодлари 7603 10000 0, 7603 20000 0) олиб кириш учун рухсатномалар бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда, рўйхатдан ўтган (ташкил етилган) юридик шахсларгина алюминий кукуни ва қурумини олиб кириш бўйича талабгорлар бўлиши мумкин. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси. 

Боғланиш 

Ташкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ш. Рашидов кўчаси, 23-уй. (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига тегишли 9 қаватли маъмурий бинонинг 4-қавати, 2-хонаси). Мўлжал: «Пойтахт» бизнес-маркази ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўпарасида, «Туркистон» санъат саройи ва «Шедевр» супермаркети ўртасида. Метронинг «Мустакиллик майдони» бекати. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Алюминий кукуни ва қурумини қўлланилиши мақсадлари ва улар қўлланиладиган объектлар, миқдори, маркаси ва номи, олиб киришнинг аниқ муддатлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш манзили, фойдаланиладиган транспорт тури, юк жўнатиладиган ва тушириладиган манзиллар тўғрисидаги маълумотлар, юкни ташиш учун тақдим этаётган ташкилотнинг номи, юкни олувчи ташкилотнинг номи, ташиш йўналиши ва портловчи материаллар сақланадиган жой (портловчи материаллар омбори) кўрсатилган ҳолда портловчи материалларни олиб киришга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза; 
Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, БМТ номенклатураси бўйича юкнинг хусусияти, моддаларнинг классификация шифри, агрегат ҳолати, хавфли хоссалари тўғрисидаги маълумотлар; 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган (божхона органларида рўйхатдан ўтказилгунгача) алюминий кукуни ва қурумини етказиб беришга контракт (шартнома), олиб кириш бир неча туркумларда амалга оширилган тақдирда - ташиш жадвали; 
олиб кирилаётган алюминий кукуни ва қурумини Ўзбекистон Республикасида қўлланилишига ва портлатиш ишларини бажариш ҳуқуқига "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг рухсатномаси; 
алюминий кукуни ва қурумини сотиб олишга ва уларни сақлаш омборларидан фойдаланишга "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг гувоҳномаси; 
ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган тартибда берилган олиб кирилаётган алюминий кукуни ва қурумини мувофиқлик сертификати; 
маҳсулотни тайёрловчига халқаро стандартларга (ISO-9001, 9002) мувофиқ берилган маҳсулот сифати сертификати. 

-Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сонли “Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Рухсатнома берувчи орган олинган хулосалар асосида ўн беш кун муддатда алюминий кукуни ва қурумини олиб киришга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, тегишли рухсатнома беради ёки рухсатнома беришга асослари кўрсатилган рад жавобини йўллайди. 
Алюминий кукуни ва қурумини олиб киришга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ва белгиланган бошқа ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаслиги керак. 

PDF

Хизмат номи

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш учун рухсатномалар бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда, рўйхатдан ўтган (ташкил этилган) юридик шахсларгина гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни (бундан кейинги ўринларда ГПП - деб юритилади) ташиш бўйича даъвогар бўлиши мумкин. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари томонидан "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг гувоҳномаси асосида. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

ГППларни кам миқдорларда ташиш мақсадида йиллик рухсатномани олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 
-ГППларни кам миқдорларда ташиш ҳуқуқини берувчи йиллик рухсатномани олиш тўғрисида ариза; 
-раҳбар имзоси ва юридик шахс муҳри билан тасдиқланган, юкни ташиш учун масъул шахс тайинланганлиги тўғрисида буйруқ нусхаси; 
-масъул шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (паспорт). 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ГППларни катта партияда ташиш учун бир марталик рухсатнома ички ишлар органлари томонидан беш иш куни ичида юкнинг номи ва миқдори, юк жўнатилишининг тўлиқ маршрути, юкни ташишга масъул шахс ва кузатувчи шахслар (қўриқлаш таркиби), ташишга жалб этилган транспорт воситаси ва уларнинг ҳайдовчилари ҳақида маълумотлар кўрсатилган юридик шахс раҳбарининг аризаси асосида қуйидаги ҳужжатлари илова қилинган ҳолда берилади: 
бир марталик рухсатнома олиш тўғрисида ариза; 
-юкнинг ҳар бир алоҳида ташишларига жавобгар шахсни белгиланганлиги тўғрисида буйруқ нусхаси; 
-ГППларни олиш учун тузилган контракт (шартнома) нусхаси; 
-ажратилган автомобилнинг жорий йил учун техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги унинг амал қилиш муддати кўрсатилган техник паспорти ва ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномалари нусхалари; 
-ГППлар юкларни автомобил транспортида ташиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар билан тузилган шартнома асосида ташиш ҳолатларига тегишли шартнома нусхаси. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1791-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 17 мартдаги 4, 3-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори

PDF

Хизмат номи

Фуқароларга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан ишлашга рухсатнома бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Лицензиялаш ва рухсат бериш. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда, рўйхатдан ўтган (ташкил этилган) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг (бундан кейинги ўринларда ГПП - деб юритилади) муомаласи соҳасидаги қуйидаги фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахсларга тақдим этилади. 
-гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш, сотиш (бериш), ташиш, ишлаб чиқариш, йўқ қилиш, тайёрлаш; 
-янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш; 
-гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, тиббиёт ва ветеринарияда, илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш; 
-прекурсорларни сақлаш, сотиш ва ташиш. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Рухсатномалар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган жой бўйича ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштирилади. 
Рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари томонидан берилади. 

 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони) 

Якка тартибдаги рухсатномани расмийлаштириш учун юридик шахс томонидан ҳудудий ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмасига 1-иловага мувофиқ ариза берилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: 
1) 3 х 4 см ҳажмдаги 2 фотосурат; 
2) паспорт нусхаси; 
3) доимий яшаш жойидан маълумотнома; 
4) яшаш жойидаги наркологик ва руҳий касалликлар диспансерларининг маълумотномалари. 
Фуқаронинг номига расмийлаштирилган якка тартибдаги рухсатнома олинганидан кейингина уни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, сотиш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ чиқарилиши мумкин. 
Умумий тартибдаги рухсатномалар ходимларга юридик шахснинг буйруғи асосида берилади. Бунда, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ ишларга умумий тартибдаги рухсатномалар берилган фуқароларнинг рўйхати дастлаб 2-иловага мувофиқ ички ишлар идораси бошлиғи ҳамда наркологик ва руҳий касалликлар диспансерларининг бош шифокорлари билан келишилган бўлиши лозим. Келишиш ёки келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг муддати рўйхат олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 16 ноябряда 2040-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 4 октябрдаги 7, 10, 32-сонли " Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб етиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда якка тартибдаги рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинади. 

PDF
Оҳирги ўзгариш: 18.03.2017 14:28