Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 984  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Фуқаролар мурожаати

1.Фуқароларнинг мурожатларини кўриб чиқиш тартиблари:
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги   Интернет мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш тартибларига "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг мурожатлари тўғрисида"ги қонуни асосида тартиблар қўлланилади.  Фуқароларнинг мурожаатларини  қабул қилиш, рўйхатга олиш ва  ижроси устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги умумий бўлими томонидан амалга оширилади.
Ички Ишлар Вазирлигининг раҳбарларига келиб тушган фуқароларнинг мурожаатларини  қабул қилиш, рўйхатга олиш ва  унинг устидан назорат қилиш бу вазифа юклатилган маъсул ходимлар томонидан олиб борилади.

2.Фуқароларнинг мурожатлари интерфаол хизматларнинг асосий мақсад ва вазифалари:
Мазкур тартиб " Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигига "Фуқароларнинг мурожаатлари" интерфаол хизматларнинг асосий  мақсад ва вазифаларини белгилаган ҳолда қуйидагилардан иборатдир:
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигига мурожаат қилган фуқароларнинг  ҳуқуқларини таъминлаш;
Фуқаролар мурожатларини чуқур таҳлил қилиш ва қайта ишлаш;
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
Аҳоли билан алоқаларни мустаҳкамлаш;
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг маъсул лавозимдаги раҳбарлари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларга субъектив аралашувларни чеклаш.
"Фуқароларнинг мурожаатлари" интерфаол хизматлар Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги  расмий сайти орқали сўров жўнатган жисмоний шахс ва сўровнома жўнатилган маъсул лавозимдаги раҳбарларнинг маълумотларни икки томонлама алмаштириш асосигагина қурилади.

3.Жўнатувчи томонидан Интернет мурожаатни расмийлаштириш бўйича талаблар.
Интернет мурожаатларни расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги   расмий сайтида махсус шаклни тўлдириш талаб этилади:
Шакл майдонини тўлдиришда  мурожаат қилувчининг шахсий маълумотларини киритилади;
Юлдузча билан кўрсатилган  майдонлар мажбурий тарзда тўлдирилиши шарт;
Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги   расмий сайтига жойлаштирилган сана интернет мурожаат санаси ҳисобланади, у электрон шаклда тўлдирилиб жўнатилганидан сўнг автоматик равишда  қайд этилган бўлади;
"Сизнинг мурожаатингиз" майдонига жойлаштирилаётган матн ҳажми чегараланган.

4.Интернет мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш.
Интернет мурожаат Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонун ва  мазкур тартибларга мослигига текшириб кўрилади.
Қуйидагиларга риоя этилмаган Интернет мурожаатлар рўйхатга олинмайди ва кўриб чиқилмайди:
Фуқаронинг яшаш манзили, фамилияси, исми ва шарифига оид тўлиқ бўлмаган ва  ишончли  манбалари бўлмаган аризачи мавжудлигида;
Eлектрон почта манзили;
Телефон рақами;
Аниқ ариза, шикоят ва  таклиф мавжуд эмаслигида;
Матн тўлалигича бош ҳарфлар билан терилиб сўзларга бўлинмаганида.
Интернет мурожаат  умумий бўлими бошлиғи томонидан уч кун ичида кўриб чиқилади, матни ёзиб олинади, расмий мурожаат сифатида рўйхатга қайд этилиб, қўйилган масалаларни кўриб чиқиш ваколатларига эга раҳбарга кўриб чиқилиши учун тақдим этилади.

5.Интернет мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари.
Фуқароларнинг  мурожаатлари ва шикоятлари Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги   сайтига келиб тушган кундан бошлаб 30 кун ичида кўриб чиқилади, қўшимча  ўрганишни талаб қилмайдиган мурожаатлар 15 кундан кечикмаган муддатларда кўриб чиқилади.
Раҳбар номига келиб тушган мурожаатлар бир ой ичида кўриб чиқилади, қўшимча тарзда ўрганилишни талаб этадиган мурожаатлар бундан мустасно, бундай мурожаатлар эгаларига  қўшимча ўрганишлар зурурлиги ҳақида 10 кун ичида маълумот берилади.
Интернет мурожаат ёки  маълумот берувчи учун жавоб мурожаат этувчининг E-mail манзилига электрон шаклда  Интернет мурожаатда кўрсатилгани асосида жўнатилади.

 

 

Оҳирги ўзгариш: 25.03.2017 13:45