Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 985  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Ахборот-маълумот фаолияти

Хизмат номи

Ички ишлар идораларида (архивда) сақланаётган архив ҳужжатлардан нуша, архив ҳужжатларнинг кўчирмаларини ва архив маълумотномаларни бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги

Ахборот-маълумотнома ҳужжатлар. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар. 
Бюджет ташкилотлари – Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, адвокатлик муассасалари. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ички ишлар бошқармаларининг Ахборот марказлари. 

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот маркази - Тошкент шаҳри, Ю.Раджабий кўчаси, 1-уй. Мўлжал: метронинг «Космонавтлар» бекати, «Корзинка» супермаркети, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг фуқароаларни қабул қилиш биноси. Телефон: (99871) 231-48-58, 231-49-60, 231-37-69, 231-37-57 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Фойдаланувчининг сўрови, талабномада юридик шахснинг номи (фуқаролар учун - фамилияси, исм ва отасининг исми), почта манзили ёки фойдаланувчининг электрон почта манзили, мавзу (масала) ва сўралаётган маълумотнинг хронологияси кўрсатилган бўлса, архив томонидан кўриб чиқилади ва бажарилади. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни. 
Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги ЎРҚ-252 сонли “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида” Қарори. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган архив маълумотномаларини, шунингдек тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига архив маълумотномаларини ва архив ҳужжатининг кўчирма нусхасини бериш бепул амалга оширилади. 

Хизматни кўрсатиш тартиби

Ариза топширилгандан вақтдан бошлаб 15 кун ичида. Қўшимча маълумотлар талаб этилганда 30 кунгача узайтирилиши мумкин. 

PDF

Хизмат номи

Судланганлик (ёки судланмаганлик) тўғрисидаги маълумотномаларни бериш. 

Хизматнинг сохага тегишлилиги 

Ахборот-маълумотнома ҳужжатлар. 

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, МДҲ давлати фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, МДҲ давлати фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (илгари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаганлар), нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома асосида маълумотномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ишонч билдирилган шахслар. 
Илгари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаган чет эл фуқаролари (МДҲ давлатлари фуқаролари бундан мустасно) – ўз давлатларининг Ташқи ишлар вазирлиги орқали. 

Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси 

Судланганлик (ёки судланмаганлик) тўғрисидаги маълумотномаларни берувчи Ички ишлар органлари: 
А) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот маркази томонидан қуйидаги ҳолатларда; 
- доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси (ҳудуди)дан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларга, шунингдек, илгари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаган ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги бўлган фуқаролар; 
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига тақдим этиш учун. 
Б) Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБларнинг шаҳар-туман Ички ишлар органлари томонидан қолган барча ҳолатларда, масалан; 
- ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар олишда; 
- васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этиш учун; 
- муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган шахслар учун; 
- Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларига, Нотариус бошқармаларига ва Адлия вазирлиги адвокатураларига тақдим этиш учун; 
- ташкилотларга, корхоналарга ва муассасаларга (банклар, халқ таълим бўлимлари, қўшма корхоналар ва б.) ишга киришда тақдим этиш учун (уларнинг сўровларига асосан); 

Боғланиш 

Тошкент шаҳри, Ю.Раджабий кўчаси, 1-уй. Мўлжал: метронинг «Космонавтлар» бекати, «Корзинка» супермаркети, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг фуқароаларни қабул қилиш биноси. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБларнинг шаҳар-туман Ички ишлар органлари. 

-Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Шахсан: 
- Судланганлик (ёки судланмаганлик) тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этиш тўғрисидаги ариза. 
- Фуқаролик паспорти (маълумотномани олиш вақтида тақдим этилган ушбу паспорт нушаси билан солиштириш учун кўрсатилади). 
- Фуқаролик паспортининг нушаси. 
Ишончнома асосида ишонч берилган шахс орқали: 
- Фуқаронинг судланганлик (ёки судланмаганлик)ги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун шахсан мурожаат қила олмаслиги сабабли, ишончнома асосида маълумотнома олиш тўғрисидаги ишонч билдирилган шахснинг аризаси. 
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг ташқарисида (чет элда) бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, МДҲ давлати фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга судланганлик (ёки судланмаганлик)ги тўғрисидаги маълумотнома олиш учун нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома. 
- Нотариус томонидан тасдиқланган вакилнинг фуқаролик паспорти (ишончномада кўрсатилган ишонч билдирилган шахс маълумотлари билан солиштириш учун тақдим этилади). 
- Маълумотнома (расмийлаштирилиши лозим бўлган) сўраётган шахснинг фуқаролик паспорти нушаси. 
- Нотариус томонидан тасдиқланган ишончноманинг нушаси. 

Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси 

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби 

Судланганлик (ёки судланмаганлик) тўғрисидаги маълумотномаларни берганлик учун тўлов ундирилмайди. 

Хизматни кўрсатиш тартиби 

Ариза топширилгандан вақтдан бошлаб 15 кун ичида. Қўшимча маълумотлар талаб этилганда 30 кунгача узайтирилиши мумкин. 

PDF
Оҳирги ўзгариш: 18.03.2017 18:33