Оперативные сводки

Ичкиликнинг касофати

Инсон энг навқирон ёшига тўлган пайтида ҳар нарсага қодир бўлади. У кучини фақат яхшиликка ишлатса, мақсадига етади. Одамлар ундайлардан миннатдор бўлади. Аммо Пастдарғом тумани Дўрмонтепа қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Жағалбойли қишлоғида яшовчи Самариддин Худоёров эса 2009 йил 23 ноябрда тўйгунича ароқ ичиб, ярим кечаси ҳамқишлоғи Ғолиб Абдуллаев билан жанжаллашиб қолди. Муштлашиш пичоқ санчишгача бориб етди. Ароқнинг таъсиридан шерга айланган Самариддин Худоёров ҳам Ғолиб Абдулаевга пичоқ санчди. Оқибатда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган жиноятни содир этди. Пастдарғом тумани суд тиббий экспертизаси томонидан берилган хулосага кўра пичоқ қорин соҳасини тешиб кирган, ички қон кетиш натижасида Ғолиб Абдуллаев шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг ёрдами туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинди. Аслидда бу жиноятнинг илдизи ичкиликбозликка бориб тақалади. Бу ҳолатжиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман суди томниданк ўриб чиқилмоқда.