Газеты

“Мардлар қўриқлайди Ватанни”

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техник билим юртида курсантларнинг маъданий-маърифий савияларини ошириш, уларда юқори даражадаги зукколик, топқирлик, илмга чанқоқлик, хозир жавоблик сифатларини мусиқали, шеърий ҳамда интермедия жанрлари орқали шакллантириш мақсадида 2010-йил 16–январь куни курсантлар батальонлари ўртасида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” деб номланган Қувноқлар ва Зукколар беллашуви бўлиб ўтди.

Беллашувда 1-курсантлар батальонининг “Қалқон”, 2-курсантлар батальонининг “Сарлочин”, 3-курсантлар батальонининг “Фемида”, 4-курсантлар батальонининг “Офицерлар” жамоалари беллашишди. Ушбу беллашувда жамоалар ўзларини таништириш, гуруҳлар топқирлиги, анти реклама, сардорлар беллашуви ва уй вазифаси деб номланган бешта шарт бўйича беллашдилар. Ушбу беллашувга ҳайъат аъзолари билим юрти фахрийлар кенгаши раиси истефодаги полковник Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Икромжон Бўронов, билим юрти фахрийси истефодаги подполковник ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мирхон Мирахмедов, билим юрти касаба уюшмаси секция бошлиғи хизматчи Роза Бекчанова, тарбиявий ишлар кафедраси ўқитувчиси Дилдора Тўрахонова ва гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси доцент тарих фанлари номзоди Илхом Игамбердиевлар ҳолисона баҳолаб беришди. Беллашув якунига кўра 3 курсантлар батальони “Фемида” жамоаси 157 бал тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. 2 курсантлар батальони “Сарлочин” жамоаси 156 бал тўплаб иккинчи ўринни эгаллади. 4 курсантлар батальони “Офицерлар” жамоаси 155 бал тўплаб, учинчи ўринни эгаллади. 1 курсантлар батальони “Қалқон” жамоаси 152 бал тўплаб, 4 ўринни эгаллади. Билим юрти рахбарияти томонидан “Фемида” жамоаси биринчи даражали диплом билан, “Сарлочин” жамоаси иккинчи даражали диплом билан, “Офицерлар” жамоаси учинчи даражали диплом билан, “Қалқон” жамоаси фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.