Ахборот маркази
Фуқароларга архив маълумотларини бериш тартиби ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига депортация қилинганлиги ва кейинчалик Республика ҳудудида яшаганлигини тасдиқлаш учун ички ишлар идораларига ёзма ариза орқали мурожаат қилинади. Бунда махсус рўйхатдан чиқарилган жойи, яъни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази, вилоятлар ИИБ Ахборот марказларига мурожаат этиш мақсадга мувофиқдир. Аризада тўлиқ анкета маълумотлари: фамилияси, исми, отасининг исми, қизлик фамилияси, туғилган йили ва жойи, қачон ва қаерга депортация қилинганлиги ҳамда яқин қариндошлари, яъни ота, она, ака, опалар ҳақида тўлиқ маълумотлар кўрсатилади. Бунда уларнинг уша даврида махсус комендатураларда қандай номи билан руйхатда бўлганликлари кўрсатилса архив маълумотларини олиш жараёни тезлашади.
Маълумот тариқасида шуни билдирамизки, ички ишлар идоларида махсус кўчириб жойлаштиришда бўлиб, ҳар ойда махсус комендатура қайдномасидан ўтиб турган шахсларгагина доир маълумоти сақланиб қолган. Бундай ҳужжатлар 1949 йилдан бошлаб сақланиб қолган.
Узоқ Шарқдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига депортация қилинганлиги ва шу ҳудудда яшаганлиги ҳақидаги маълумот учун ЎзР ИИВ Ахборот марказига мурожат қилинади.
ЎзР ИИВ тизимларида меҳнат фаолиятини тасдиқлаш учун маълумотнома хизматидан озод қилинган идораси орқали берилади.
Аризаларни бажариш муддати берилган кунидан бошлаб 15 кун.
Архив маълумотномалари бепул берилади.



